Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
киритишни асослашни ишлаб чиқиш босқичи
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-1.02.09-09-uzb
киритишни асослашни ишлаб чиқиш босқичи учун бажариладиган
муҳандислик геология изланишлари қурилиш майдони (трасса)ни танлаш учун, қурилишнинг бошланғич баҳосини аниқлашни, ўта йирик ва мураккаб бино ва иншоотлар ва уларнинг муҳандислик муҳофазаси бўйича принципиал ҳажмий- режавий ва конструктив ечимларни қабул қилиш учун маълумотларни, қурилиш объекти жойлаштирилиши мўлжалланган районнинг ва муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларига уланадиган жойгача чизғий иншоотлар трассалари йўналишларининг ситуацион планларининг схемасини тузиш, объектнинг бош плани схемасини, ажратиладиган ер участкасининг майдонини аниқлаш ва қурилиш объектининг геологик муҳитга таъсирини баҳолаш билан боғлиқ зарур маълумотлар ва материаллар олишни таъминлаши керак. Объект қурилишига инвестициялар киритишни асослашни ишлаб чиқиш босқичи учун бажариладиган муҳандислик геология изланишлари, ҳокимликларнинг ижровий органлари ёки маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари билан келишилган ҳолда ажратилган майдонларда, бу майдонларнинг муҳандислик геологик шароитларини ўрганиш ва қулай вариантини танлаш учун бажарилади. Муҳандислик геология изланишлари барча келишилган ҳолда ажратилган рақобатчи майдонлар (трассалар)да бажарилиши ва зарур бўлган лойиҳадан олдинги ҳужжатларни ишлаб чиқишни таъминлаши керак. 6.6 Корхоналар, бино ва иншоотлар қурилишига инвестициялар киритишни асослашни ишлаб чиқиш босқичи учун бажариладиган муҳандис- лик геология изланишлари даврида барча рақобатлашувчи вариантлар майдони (трасса)нинг муҳандислик геологик шароитлари тўғрисидаги илгариги йилларда бажарилган муҳандислик геология изланишлари материалларини ва бошқа маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш, ҳамда Ерни масофадан туриб зондлаш материалларини дешифровка қилиш керак. Ерни масофадан туриб зондлаш материалларининг дешифровкасини уч босқичда амалга ошириш керак: дала ишларидан олдинги даврда дастлабки дешифровка қилиш; дала шароитида дешифровка қилиш; материалларни хонаки шароитда қайта ишлаш ва техник ҳисобот тузиш даврида дешифровка қилиш. 6.7 Илгариги йилларда йиғилган материаллар етарли бўлмаган тақдирда, рекогносцировка текширишлари ёки майдоннинг 1:25000-1:10000 масштабдаги ШНҚ 1.02.09-15 28-бет (6.1 жадвал), чизғий иншоотлар трассаси йўлининг эса 1:50000-1:25000 масштабдаги муҳандислик геологик съёмкалари бажарилиши керак. Съёмка масштабини йириклаштириш ва оддий муҳандислик геологик шароитли ҳудудларда ва лойиҳаланаётган объектларнинг характерини (мелиорация қилинадиган ҳудудлар, сув омборларининг косалари ва б.) ҳисобга олган ҳолда съёмка масштабини кичиклаштиришни буюртмачи билан келишиб изланишлар дастурида асослаган ҳолда амалга ошириш мумкин. Муҳандислик геологик шароитлар лойиҳа ечимларини қабул қилишда ҳал қилувчи рол ўйнаган тақдирда (II ва III мураккаблик даражалари) қурилишга инвестициялар киритишни асослашни буюртмачи билан келишиб муҳандислик геология изланишларини лойиҳа босқичи ҳажмида амалга ошириш мумкин. 6.8 Муҳандислик геологик съёмка чегарасини буюртмачининг техник топшириғига кўра, геоморфологик элементлар ва гидрография тармоқларининг ҳолатини, физик-геологик ва муҳандислик геологик жараёнлар ривожланишини ва қурилиш объектлари ва геологик муҳитнинг ўзаро таъсир сферасининг конфигурациясини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш керак. 6.9 Ҳудуд доираси чегарасида тегишли масштабдаги муҳандислик геология съёмкасини бажарганда кузатув нуқталари (шу жумладан, ковламалар) миқдорини муҳандислик геологик шароитларнинг мураккаблик даражасига (В илова) боғлиқ равишда, ўрганилаётган ҳудуд ёки унинг алоҳида олинган қисмининг (мавжуд тоғ жинслари очилмаларининг ҳисобига тоғ ковламалари миқдорини камайтиришни кўзда тутиб) очиқлик даражасини ҳисобга олган ҳолда 6.1 жадвалга кўра аниқлаш керак. Изланишлар дастурида асосланган тақдирда тоғ ковламаларининг бир қисмини зондлаш ва геофизик тадқиқотлар нуқталари билан алмаштириш мумкин. Тоғ ковламаларининг миқдорини илгари ўтилган ковламаларни ҳисобга олган ҳолда белгилаш керак. Илгари етарли миқдорда ковламалар ўтилган ҳудудда, қоидага кўра, муҳандислик геологик шароитлар ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда, қўшимча равишда назорат ковламалари ўтилиши керак. 6.1жадвал Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling