Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/93
Sana08.03.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1254221
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   93
Bog'liq
shnk-1.02.09-09-uzb

Муҳандис-геологик 
шароитнинг 
мураккаблик 
даражаси 
1 км
2
 га тўғри келадиган кузатув нуқталарининг сони (суратда),
шу жумладан тоғ ковламалари сони (махражда). 
Муҳандис-геологик съёмка масштаби 
1:200 000 
1:100000 
1:50 000 
1:25000 
1:10 000 

0,5 / 0,15 
1 / 0,35 
2,3 / 0,9 
6 / 2,4 
25 / 9 
II 
0,6 / 0,18 
1,5 / 0,5 
3 / 1,4 
9 / 3 
30 / 11 
III 
1,1 / 0,35 
2,2 / 0,7 
5,3 / 2 
12 / 4 
40 / 16 
Тоғ ковламалари ва кузатув нуқталарининг миқдори мураккаб муҳандис-
лик геологик шароитли участкалар ва ҳархил геоморфологик элементлар ва 
ландшафт турлари бириккан жойларда кўпайтирилиши керак. 
Муҳандислик геология съёмкаси олиб борилганда тоғ ковламалари,
қурилиши тегишли мақсадларни кўзлаб лойиҳаланаётган объект ва геологик 


ШНҚ 1.02.09-15 29-бет 
муҳит таъсири доирасида геологик кесмалар ва гидрогеологик шароитларни 
аниқлаш имконини берадиган чуқурликкача ўтилиши керак. 
Ўзига хос хусусиятга эга грунтлар (чўкувчан, кўпчувчан, шўрланган, ўта 
сиқилувчан, техноген ва ш.ў.) тарқалган ҳудудларда ковламалар бу грунт-
ларнинг қатламини тўлиқ кесиб ўтиши, ёки бу грунтлар бино ва иншоот-
ларнинг мустаҳкамлигига таъсир қилмайдиган чуқурликкача ўтилиши керак.
Хавфли муҳандислик-геологик ва табиий - геологик жараён ва ҳодисалар 
тарқалган ҳудудларда ковламалар уларнинг фаол қатламидан 3-5м чуқурроқ 
чуқурликкача ўтилиши керак. 
6.10 Муҳандислик геология съёмкасини қурилишнинг соҳавий ўзига 
хослигининг тегишли турларини ўзида мужассамлаштирган талабларни 
ҳисобга олган ҳолда олиб бориш керак. 
Муҳандислик геология съёмкасининг таркибига кирувчи айрим изланиш 
ишларини уларни амалга оширишнинг умумий техник талабларига кўра 
бажариш керак. 
6.11 Қурилишга инвестициялар киритишни асослашни ишлаб чиқиш 
босқичи учун чизғий иншоотлар трассалари бўйлаб бажариладиган 
муҳандислик геология изланишларида кузатув нуқталарини, шу жумладан тоғ 
ковламаларини, трасса йўли доирасида унинг ўқи бўйлаб, кўндаланг тушган 
створларда, сув ўтказгичлардан ўтиш жойларида ва бошқа чизғий иншоотлар 
билан кесишган жойларда, ҳамда рельефнинг характерли элементларида 
(ёнбағир, жарликларнинг қирғоқлари, тальвеглар, ботқоқланган участкалар ва 
б.) жойлаштириш керак. 
Чизғий иншоотлар трассаси йўлининг энини, тоғ ковламалари 
чуқурлигини ва улар орасидаги ўртача масофани 6.2-жадвалда келтирилган 
нормалар талаблари доирасида белгилаш керак. 
Чизғий иншоотлар трассасининг оптимал йўналишларини буюртмачи 
изланишлар бошлангунга қадар аниқлаши ва чизмада белгилаб бериши керак. 
6.12 Муҳандислик геология съёмкасининг ҳудуди ва майдонларининг 
чегараларини (вариантларини) буюртмачининг техник топшириғига кўра ва 
геоморфологик ва орогидрографик элементлар ҳолатини, муҳандислик 
геологик шароит-ларнинг мураккаблик даражасини, физик-геологик ва 
муҳандислик геологик жараёнлар ривожланишини ва қурилиш объектининг 
геологик муҳит билан ўзаро таъсир доирасини ҳисобга олган ҳолда белгилаш 
керак. 
6.13 Муҳандислик геология съёмкаси давомида тоғ ковламалари 
геоморфологик элементлар ва геологик жисмлар чегараларига нормал 
мосланган створларда (ўзгарувчанликнинг асосий йўналишлари бўйлаб), 
тектоник узилмаларни ҳисобга олган ҳолда, ҳамда сув ўтказгичлар ва чизғий 
иншоотлар трассалари бўйлаб жойлаштирилиши керак. 
Чизғий иншоотлар трассаси бўйлаб кузатув нуқталари ва тоғ ковлама-
ларини, қоидага кўра, трасса ўқи йўналишлари бўйлаб ва сув ўтказгичлардан
ўтиш жойларида, бошқа иншоотлар билан кесишган жойларда ва рельефнинг 
характерли элементларида (ёнбағир, террасалар, жарликларнинг қирғоқлари, 
тальвеглар ва б.) жойлаштириш керак. Лойиҳа ечимини танлашда ҳал қилувчи 


ШНҚ 1.02.09-15 30-бет 
рол ўйнайдиган, ўзига хос хусусиятга эга грунтлар, хавфли муҳандис-геологик 
ва табиий - геологик жараён ва ҳодисалар тарқалган ҳудудларда чизғий 
иншоотлар трассаси бўйлаб уч-бешта ковламалардан иборат алоҳида кўндаланг 
створларни жойлаштириш, ҳамда муҳандислик геологик съёмка олиб борила-
диган йўлнинг энини кенгайтирган ҳолда олиш керак. 
6.14 Дала шароитида грунтларни тадқиқ қилиш ишлари грунтларнинг 
физик, деформациявий ва мустаҳкамлик хусусиятларини массивда ўрганиш, 
грунтлар хусусиятларининг маконда ўзгаришини баҳолаш учун, геологик 
кесмаларни ажратиш, бўшанг ва бошқа грунтлар линза ва қатламларини 
чегаралаш ва бошқа мақсадларни кўзлаб бажарилиши керак. 
Изланишларнинг бу босқичида зондлаш усулларини (Н илова), прессио-
метрик усулларни, ҳамда 5.7 банд талабларига кўра геофизик тадқиқотларни 
бажариш тавсия қилинади. 
Бу ишларнинг усуллари ва ҳажмини изланишлар дастурида муҳандислик 
геологик шароитларнинг мураккаблик даражасини ҳисобга олган ҳолда 
белгилаш керак. 
Динамик ва (ёки) статик зондлаш нуқталарининг сони ҳар бир 
геоморфологик элемент доирасида олтитадан кам бўлмаслиги керак.
6.15 Гидрогеологик тадқиқотларни грунтларнинг сув ўтказувчанлиги- 
фильтрация коэффициентини тахминий аниқлаш учун бажариш керак.
Бурғқудуқларни қазиш жараёнида ёки уларни қазиб бўлгандан сўнг 
экспресс – откачка (сув тортиб олиш) усулини қўллаш мумкин. Битта сувли 
горизонтда (бир турдаги грунтлар тарқалган участкаларда) камида олтита 
тажриба-синов откачкаси ўтказилиши керак.
Қурилиш объекти ва геологик муҳит таъсири доирасидаги ҳар бир сувли 
горизонтдан камида учтадан сув намунасини М иловага кўра стандарт кимёвий 
таҳлил учун олиш керак. 
6.16 Стационар кузатувларни мураккаб муҳандислик геологик шароит-
ларда, улар лойиҳа ечимини қабул қилишда ҳал қилувчи рол ўйнаган ҳолларда, 
ҳамда муҳандислик геологик шароитлар айрим омилларининг замонда 
ўзгаришини ўрганиш учун, 5.10 банд талабларига кўра ташкил қилиш ва
бажариш керак. 
6.2-жадвал. 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling