♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси

bet113/129
Sana12.11.2023
Hajmi
#1767594
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening-1

220


О йбе гим м е н и н г
кетмонча билан гуллар тагини чопиб юрсин, терласин. Ш у н ­
да томирлар тозаланади», — деди табиб. Ойбек унинг 
«фармон»ларини ихлос билан бажара бошлади.
Кимдир биров бир ўрик дарахтининг оғочини кўтариб 
келди-да, қайнатиб ичмоқни тавсия қилди. Яна биров бо­
дом мағзини сутда ивитиб, пўстини арчгандан сўн г хован- 
чада туйиб, яна сутда кайнатиб ичкизм окни буюрди. Ойбек 
уни у зо к муддат ичиб юрди. Албатта, «бодомнинг фойдаси 
бор, зарари йўқ», деб ўйладик.
Яна бир кимса ки й и к шохини талқонлаб, спиртда тут- 
моқни ва муайян микдорда истеъмол қилмоқни буюрди. 
Буни хам тайёрлаб бердик, ичиб юрди.
Докторлар О йб екнинг бармокларини ишга солдириш 
учун резинка коптокни қўлда муттасил эзиб юриш ва ш ун­
га ўхшаш турли машкларни тавсия килдилар.
Табиблардан бирж «Тоза асал мўмига қўй мойи қўш иб, 
ко пток ясаб беринг, қўлида эзиб юрсин!, — деди. Керакли 
мўмни Эски шахар бозоридан излай-излай, базўр топиб 
келдим. Ойбек хам бу тавсияларнинг барини бажариб юрди.
Ойбек жуда ориклаб кетди. Биз палов еймиз, у каптар 
шўрва ичади. Кейин яна кайсидир табибнинг маслаҳати 
билан уни кў п р о қ бодана шўрвага ўтказдик. У папиросни, 
ичкиликни бутунлай ташлади, бу одатларни м утл а ко тарк 
этди. (Сабр-каноати, иродаси шу кадар зўр эди унинг!)
* * *
1952 йилнинг ёзида Ригада, Дубултидаги ижод уйида 
дам олдик. Ҳаво ёқимли, салкин келди. Биз ўрмонларда, 
денгиз соҳилларида, кездик, чўмилдик. О йбекнинг кайфия- 
ти кундан-кунга яхшиланиб борди. Қайтишимизда М аскав­
да тўхтаб, бир-икки кун турди к. Кетадиган куним из Ойбек 
билан Ёзувчилар уюшмасига бордик, у А.А.Фадеев билан 
кўриш м окчи эди. «Эшитса яхши бўлмас, ўзим нинг ҳам 
кўргим келяпти», — деди у.
А.А.Ф адеевнинг Ёзувчилар уюшмасидаги кабулхонаси 
л и к тўла одам. Ў зи хал и келмаган. Аммо талайгина ёзувчи­
лар кутиб ўтирардилар. Биз ҳам озрок кутм о кка рози бўл- 
д и к — котиб ун и н г кечикмай келажагини айтган эди.
Кўп ўтмади, Фадеев кириб келди. У дув этиб калккан 
одамларга ялпи салом берди-да, кучоғини очиб, Ойбекка
221


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
отилди. У ни қайта-кайта ўпиб, кўриш гач, менинг қўлимни 
сикди. М ен уни биринчи кўришим эдим. Аммо у гўё мен 
билан бутун умр таниш одамдай самимият кўрсатиб, ичка- 
рига таклиф килди. Биз узок ўтирдик. У бир сўйлаб, икки 
куларди. М енга тез-тез боқиб, кўзларини қисарди-да, тағин 
куларди. Бу кадар о чи қ кўнгилл ик, самимият ва кўзлари- 
даги табассум унинг бую к инсоний хислатларидан дарак 
берар эди.
Ш у куни Фадеев бизни М аскавга кўчиб келишга так­
лиф этди. Бизга атаб хонадон тайёрлатажагини айтди. Не- 
чундир бу менга кўп маъқул тушди. О йбекнинг душман- 
лардан узоқрокда яшагани яхши, деб ўйладим, шекилли.
— Тошкент хафа бўлмасмикан? — кулди Фадеев. —
Шошма, М уса, ҳозир М арказқўм га, Ниёзовга телефон кила- 
ман, — деди-да, телефоннинг қулоғини кўтариб, рақамлар- 
ни тера бошлади.
Ниёзов жойида й ў қ эди.
— Ҳа, майли, сўн гро к кўн ғи р о қ қиламан, — деди у.
Яна бир оз суҳбатдан сўнг Ойбек ўрнидан турди, бир
соатдан сўнг вокзалга чиқиш им из кераклигини айтди. Ф а­
деев «Ёш гвардия» романининг и кки н чи нашри чиққанли- 
гини ва ҳозироқ топиб, меҳмонхонага юборажагини айтди. 
Ойбек билан Фадеев қучоқлаш иб, ўпиш иб хайрлашдилар.
Биз мехмонхонага етиб келганимизда, эшикдаги навбатчи 
хотин Фадеев йўллаган «Ёш гвардия»ни Ойбекка тутка з­
ди. Китоб биздан аввал етиб келган ва унга куйидаги сўзлар 
битилган эди:
«Д орогом у д р у г у А й б е к у н а д о б р у ю пам ят ь.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling