♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси

bet116/129
Sana12.11.2023
Hajmi
#1767594
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening-1

226


О йбе гим м е н и н г
М ен икки -уч соат да во ми да ёзаман. Кейин: «Бас, Ойбек, 
чарчадингиз!» — дейман. «Й ўқ, чарчамадим, яна жиндай 
сабр кил», — дейди у. «Сизга кўп ишламоқ мумкин эмас»,—
десам, қу л о қ солмайди.
Хуллас, роман 1957 йили тамомланди, 1959 йилда эса 
нашр этилди. Кечикмай рус тилига ҳам таржима этилди. 
Ойбек орада шеърлар, майда илмий мақолалар, «Бобом» 
достони, «Болалик» қиссаси, ҳатто П окистон халқи ҳаёти- 
дан ҳикоя қилувчи «Нур қидириб» қиссасини ҳам ёзиб 
тугатди.
Ойбек «Болалик» («Болалик хотираларим») қиссасини 
1943 йил июнида бошлаб қўйган ва 12 саҳифасинигина 
ёзган экан. Хасталик даврида яна шу асар устида ишлаб, 
уни 1963 йили китоб шаклида нашр этди. Қисса рус ва 
украин тилларига ҳам таржима этилди, Ҳамза номидаги 
давлат мукофотига сазовор бўлди.
«Нур қидириб» қиссаси устидаги иш 1950 йил 9 фев- 
ралда бошланган. О йбек дастлаб асарнинг 143 саҳифасини 
ёзди, кейин уни хасталик даврида тамомлади. Асар 1958 
йили ўзбек тилида, 1959 йилда эса русча таржимада боси- 
либ чикди.
«Алишернинг ёшлиги» («Бола Алишер») қиссаси ҳам 
н а қ шундай бошланиб, 50-йиллар охирида тамомланди. Ва- 
фотидан сўнг, 1976 йилда нашрдан чикди.
Ю қорида тилга олинган асарларнинг барчаси О йбек­
н и н г соғ вақтида режаланган ва бошланган эди. Аммо 
ун и н г бутун вақти ва кучи академия хам да Ёзувчилар уюш- 
масида сарф бўлганлиги сабабли улар ўз вақтида тамом- 
ланмай колган. Ойбек буларни хасталик пайтида сўл қўли 
билан ёзишга уринди ё менга айтиб турди.
О йбекнинг хасталик йилларида ёзган асарларининг ўзи 
бир талай. Буни кўриб, ун и н г дўстлари, айникса, ҳайрат- 
ланар ва: «Ойбек соғ ёзувчилардан кўра хам самарали 
ишламокда», деб суюнар эдилар.
Ойбек эса качон тузаламан, деб жуда хафа бўларди. 
М ен: «Сабр килинг, соғлиғингизнинг ш унчалик тузалиб 
кол га ни га ш укр килинг», деб уни овутишга тиришар эдим.
У н и н г 1959 йил 15 август куни ёзган бир шеърини 
ўкисам, юрагим эзилиб кетади. Сиз ҳам ўкиб кўринг, балки
227


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
сиз ҳам О йбекнинг ўша кезлардаги ҳолатини а ни к тасав- 
вур этарсиз:
Ҳ а с т а м е н ... Ф и к р г а , т у й г у г а т ў л и б —
Ой м е нга ҳ а м қ а д а м — с о к и н ю р а м е н.
С о га й са м бир к у н и ёзам ен т ўй и б ,
Ҳ и с л а р г а к,албим ни қ у ш и б ёзам ен.
К е ч а л а р ю р у р м е н т елбадай ҳ о р и б —
Б о ш и м д а ой б о р у р — м е н г а ҳ а м қ а д а м .
Х а ё л л а р у ч а д и м а ш ъ а л д а й ёниб,
Т ўй и б ё з а ж а к м е н бир к у н соеайсам .
Ойбек 17 йил давом и да оғир хасталик ила мардона 
курашди. М ен ун и н г кундалик кайфиятини, тилагини, уми- 
дини кўриб борди м; бирга хис килдим, бирга ка дам босдим. 
Ш у сабабдан бўлса керак, бу шеърини — ун и н г кал б 
ноласини, умидини тинч ўки й олмайман.
* * *
Ўғиллар катта бўлиб колишди. Уй торлик кила бошла- 
гани учун ховлининг тўрига п и ш и к ғиштдан и кки каватли 
уй курдик. Энди пулимиз ҳам етарли, дўконларда курилиш 
материаллари хам сероб, кийналмадик. Ш ипларни ганчлаб, 
шарафалар билан кўркамгина уй куриб олдик. Табиблар 
хам Ойбек офтобрўй уйда яшасин, деб маслаҳат берган 
эдилар. Бу хам янги уй куриш им изнинг сабабларидан бири 
бўлди. Ойбек, мен ва ки ч и к ўғлимиз Суюнбек 1958 йилда 
шу янги уйга кўчиб ўтдик.
Ш у йили Тошкентда Осиё ва Африка ёзувчиларининг 
биринчи конференцияси ўтиш и мўлжалланганлиги сабаб­
ли, биз уйни шошилинч равишда куриб тугатган эдик.
Конференцияга келган мехмонлар орасида Н.С.Тихонов- 
га ўхшаш О йбекнинг я кин дўстлари, покистонлик Файз 
Ахмад Файз, шоир Ҳофиз, И р о к ва Жазойирдан, Непал ва 
бош ка мамлакатлардан келган ёзувчилар бор эдилар. Ой­
бек хали тузалиб кетмаган бўлса-да, конференция ишида 
иштирок этди, сўн г Тош кентга келган мехмонлар шарафига 
катта зиёфат берди. Зиёфатда камокхонадан эндигина бўша- 
ган Файз Ахмад Файз хам иш тирок этди. М ен унга Ойбек-

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling