♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси

bet119/129
Sana12.11.2023
Hajmi
#1767594
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening-1

У м р и м бор, м а ф т у н м е н м а н г у чи ройга, 
К у й л а й м е н со зи м д а у н и н г си р и н и .
О н а м н и н г қ ў л и д а т а л п и н и б о йга,
Қ ў л л а р и м ч ў з а р к а н , т у й д и м с е ҳ р и н и ...
С ўнг бувимдан эшитган ки ч и к-ки ч и к масаллар, лапар- 
ларни, ўзим нинг болалик хотираларимни сўзлаб бераман.
М ен кўп нарса билмайман. Билганларимни бир неча 
кунга чўзиб гапириб тугатганимдан кейин О йбек яна «га­
пир», дейди. Ш уларни тағин такрор қиламан. Ў зим изнинг
232


О йбе гим м е н и н г
ўтмиш имизни эслаб, куламан. Хуллас, вактни шу тарзда 
ўтказдик. О йбек икковимиз икки-уч марта шаҳарни айлан­
дик; коммуналарни, императорнинг ёзги боғини томоша 
килдик, музейларга бордик. Ш аҳар четроғида рус мутахас- 
сислари учун махсус курилган жуда гўзал бир манзил бор 
экан, уни бориб кўрдик, учрадик.
Ш у орада П екинга бориб колган бир-икки танишлари- 
миз О йбекнинг хузурига келиб, аҳволимиздан хабар олди­
лар. М ен ваколатхонага бориб, Тош кентга, қў н ғи р о к кил­
дим, бизнинг уйдаги болаларни эртаги кунга, маълум бир 
соатга чакириб беришларини сўрадим ва эртаси бориб, бо­
лалар билан сўзлашдим. Ҳаммасининг соғ-саломатлигини 
эшитиб, Ойбек олдига хурсанд ҳолда етиб бордим-да, эшит­
ганларимни бир-бир айтиб бердим. Ойбек хам роса мамнун 
бўлди.
Хитой халқи ниҳоят камбағал эди; еган-ичганининг та- 
йини й ў қ; ўтин йўклигидан хатто уйларида чой хам кайна- 
та олмасдилар. Эрталаб кўраман: ишга кетаётган хар бир 
киш ининг қўлтиғида, албатта, биттадан термоси бўлади. 
Кечкурун ишдан кайтишида сув келтиради; егани карам 
билан гуруч, холос.
Аммо жуда сабрли, заҳматкаш халқ. Кўчалардаги йўлка- 
ларни бузиб, сабзи-пиёз экишади. Шифохонадаги барча 
ходимлар, ҳамширалар, докторлар шифохона ҳовлисида экин 
килиб, иш вактидан сўнг ер чопишади, ў то к килишади, 
ҳасталар овқати учун сабзи-пиёз тайёрлашади. Барининг 
оёғида, ҳатто профессорларида ҳам латтадан кавуш. «Тааж- 
ж уб килмангиз, — дейдилар бизга, — Хитойда 750 милли­
он аҳоли яшайди. Агар бир йилда и кки жуфтдан пойафзал 
кийсак, 1,5 миллиард пойафзалга чарм етказиб бўладими?» 
Балки уларнинг бу мулоҳазалари тўғридир...
Ёз кунларида П екиннинг сассик хавосига чидаш ғоят 
кийин. На кеча, на кундуз роҳат бор. Деразани ёпсангиз —
бўғиласиз, очсангиз — • сассикдан кў н гл и н ги з айнийди. 
Эшикларда чоллар, ҳатто кампирлар ҳам факат лозимда, 
карийб яланғоч ўтирганларини кўриб, О йбек бир куни 
ҳайратдан тўхтаб колди, хатто! Уялмасинлар, деб кўл тик- 
лаб сургаб кетдим, уни.
Ўша 1960 йилда Хитой зоҳиран тинч кўринар эди. Биз 
олти ой давомида Пекинда бўлишимиз мумкин эди, лекин
233


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
жуда зерикдик ва уч ойни базўр ўтказгач, кетм оққа қарор 
қилдик. М ен ваколатхонага югурдим. Бош вакил сўзимни 
эшитиб, суюниб кетди:
— Яхши қиласиз, замон ғоят нотинч! Зарур бўлса, 
фурсати келганда, тағин келарсиз. Тезрок ж ўнаш га хара­
кат килинглар, — деди.
У бир жой да ўтира олмас, иши жуда кўп, серташвиш 
ҳолда хонадан-хонага шошилинч югурар эди.
Шифохона ходимлари бизни о ч и к юз ва самимият ила 
гуллар тутиб жўнатдилар.
Биз билан бирга кўпгина совет мутахассислари хам кай- 
тишди. Шунда биз Хитой хукум а ти нинг бизга нисбатан 
феъли айнай бошлаганини пайқадик.
Шифохонада каш карлик Анвар исмли бир қо зо қ йигит 
(у ички ишлар вазирининг муовини) билан яна бир уйғур 
(нефть бошқармаси бошлиғи) ҳам даволанмокда эди. Улар­
нинг хар иккови хам жуда самимий йигитлар эди. Биз 
кейинчалик улардан бир-икки марта хат олдик, жавоб ёздик, 
кейин алоқа узилди. С ўнг Қашкардаги фожиали вокеалар- 
дан кейин, билмадим, уларнинг аҳволлари не бўлди экан?
Бир куни Анвардан сўрадим:
— Хитойлар курт, илон ва шунга ўхшаш жониворларни 
ер эмишлар, шу ran тўғрими?
— Одамнинг гўштидан бўлак барини ейдилар, — ж а ­
воб килди у.
Жўнашдан бир кун аввал биз Анвар билан дўконларни 
ораладик. Дўконларда сотувчилар харид килган молни кўли- 
мизга топшириб, акчадан колган чакаларни менга берган- 
ларида, хар гал санаб, сумкамга соламан. Бир оз юргани- 
миздан кейин Анвар уялибгина, деди:
— Зарифа опа, акчани берганларида, санамай олинг. 
Булар хафа бўлади.
М ен дарров тушундим, албатта.
П екин— М осква поездининг вагон-ресторанида Пекинда 
берилган талонга овкатланиб ўтирибмиз. Гўштни чайнай- 
ман — тишим ўтмайди. О йбек эса менга караб, кулиб 
ўтирибди.
— Нега куласиз? Гўш т кари мол ники, шекилли!
— Эш акнинг гўш ти бўлса керак, — жавоб килди у.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling