♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси

bet115/129
Sana12.11.2023
Hajmi
#1767594
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening-1

224


О йбе гим м е н и н г
тушадиган бўлса, хатто шиша баллонда сув хам олиб юрар- 
дик.
Шофёр ёрдамчим эди; дарров ки ч и кр о қ белча билан 
ўч о қ кавлайди; мен паловга уринаман; саримсоклар солиб, 
аччик палов дамлаймиз. Уфкдан-уфкка кадар кўринадиган 
кенг қирда ош еймиз, чой ё қимиз ичамиз, қу ч о к-қу ч о қ 
лола терамиз. Бундай истироҳатларнинг нашидаси, ороми, 
роҳати кўнгилларимизга тўлади, руҳларимиз енгиллашади.
Ҳар якшанбани зориқиб кутамиз. Тош кент атрофида 
бормаган ж ойимиз қолмаган. Узум пишган пайтдан бошлаб 
Пискентга қатнаймиз. У ерда шираси энг кўп кора киш ­
миш бўлади. Қайт-нида 200— 300, ҳатто 400 кило узумни 
сотиб олиб, машинага ортамиз. Айникса, «ЗИМ» машина- 
мизнинг юкхонаси кенг эди. Бир куни П искент бозорида 
бир чол юкхонаси о ч и к турган машинамизни хавас билан 
томоша килиб. «Ўзиям бир уй-у бир айвон экан!» — деган.
Уйимизда салкин ертўла, катта-катта хумлар, катор- 
катор шиша баллонлар бор. Кейинги йилларда майга уста 
армани ошналар кўм аги ила узум эзадиган пресслар ясат- 
тириб олганмиз. Еқутдай кирмизи, т и н и к май етишади, 
айникса, 4— 5 кунда сузилгани кўпириб турган, шарбатдай 
хуштаъм бўлади, уни пиёлалаб ичиш мумкин.
Ойбекка ичиш мумкин эмас, лекин кейинги йилларда 
докторларнинг ижозати ила у оз-оз ичиб кўяди. Ўзи кўп 
ичмаса ҳам, мусаллас солишни севади — бу ун и н г эрмаги. 
Ўғиллар ўсиб, йигитчалар бўлган. Улар дўстлари билан 
йиғилганларида кўза-кўза мусалласни ертўладан олиб чи- 
кадилар. Ойбек буни кўриб, кулиб ўтиради. Баъзан Гул- 
ранг: «Сифондан ичиб, тўйиб колдим», — деб кулди ради, 
бизни. 700— 800 кило узумдан солинган мусаллас шу тарз­
да йил бўйи ичилади.
(М ана, ҳозир ўғиллар винони дўкондан ташийдилар: 
лекин маза-матраси йўк, тахир ё аччик, ўзимизникидек 
хуштаъм ва хушичим эмас.)
Докторлар хам, табиблар хам Ойбекка хўл мевани кўп 
ейишни буюрганлг.р. М ен ишга кетишдан олдин, сахарлаб 
Эски шахар бозорига тушаман. Бозордагилар хам мени та- 
ниб колган. Устимда ўзбекча тикилган о к товар куйлак 
(бундай кўйлакни камдан-кам кияман, хатто атласни хам 
азалдан оврупоча тиктирар эдим), кулокларимда катта По-
8

1157
225


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
кистон ҳалқаси, бошимда гулли сариқ дурра. «Опа, мендан 
олинг!» деб чақирса бир ёш йигит, «А нж ирнинг сараси шу, 
бозорни минг айланинг, бундақасини тополмайсиз!» — деб 
ўз молини таъриф-тавсия қилади бир кампир.
Тоғора ва челакларни тўлатиб, хил-хил узум, анжир ва 
шафтоли оламан. Уйга келтириб — кўнглим тинч — ишхо- 
нага жўнайман.
Қишга, Ойбекка фойдали, деб шиша-шиша идишларда 
шафтоли, анжир, беҳи қиёмларини тайёрлайман. Ойбек 
буларни дори деб ихлос билан ейди. Қора итузум-смороди- 
нани ҳам шакар билан аралаштириб, фойдали, деб Ойбекка 
бераман.
Саратон пайтларида бир ку н л и к сафарлардан ташқари, 
иссикдан қочиб, О қтош , Бурчмулла, П искент туман лари да 
бир ойлаб дам олар эдик. Ойбек иттиф оқ ва Ўзбекистон 
Олий Советларига Қоракалпоғистондан сайланадиган бўлга- 
нида, ҳар вақт ун и н г сайловолди сафарларига мен хам 
йўлдош борар эдим. Олий Совет сессияларига хам бирга 
бориб, У Кремлга, мажлисга кетганида, мен меҳмонхонада 
колиб, унга мос таомларни буюриб турардим. У танаффус 
пайтида келиб, овқатланар эди.
* * *
Ойбек 1943 йил 7 а прел да иккинчи жаҳон уруши ҳақида- 
ги «Қуёш кораймас» романини ёза бошлади. Газеталардан 
кўп материаллар йиғди. Ю қорида айтиб ўтганимдек, уч 
ой дан ортик фронтни оралаб, уруш сўқмоқларида кезиб, 
М аскав бўсағаларида ж он олиб, ж он бераётган ўзбек, қозоқ, 
рус, украин жангчилари ила сухбатлашиб, уларнинг кай- 
фиятлари, феъл-атворлари, қаҳрамонликларини мушоҳада 
этди. Уруш тўхташ и ила Сталинградга бирга бордик; еми- 
рилган, куйган, хароба қи ш л оқ ва шаҳарларни, ағдарилган, 
яраланган далаларни кўрдик. Сафардан қайтгач, соғ-сало- 
мат да ври да романнинг дастлабки 302 саҳифасини ўз қўли 
ила ёзди. Л еки н турли сабабларга кўра, асарни ўша даврда 
тугата олмади. Секин-аста соғая бошлагач, у романнинг 
колган кисмини менга айтиб турди, мен ёзди м.
Ойбек ўша кезларда менинг ишдан келишимни ошикиб 
кутарди. «Овкатлан, чой ич, ёзамиз. Миямда хаммаси тайёр, 
тахтланган, тезрок айтиб берсам», — дер эди у шошиб.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling