♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси

bet112/129
Sana12.11.2023
Hajmi
#1767594
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening-1

218


О йбе гим м е н и н г
машинага кетаётганимда, таржимон қаршимдан чиқиб қол- 
ди.
— Э, нега шунча юкни кўтарасиз? Болалар қани? — У 
ҳовлиқиб, қўлимдаги ю кни юлиб олди.
— Ш ош манг! — дедим тўхтаб. — Нега сиз Холидахон- 
га мени ёлғончи килдингиз? Аввал бунга жавоб беринг!
Таржимон ёнимда пилдираганча кетяпти.
— Худо хоҳласа, Холидахоннинг олдида учрашиб колар- 
миз, бир кун! Ш унда у менинг олдимда шу гапни айтсин- 
чи! М айли, хафа бўлманг, Зарифахоним, уйингизни, адре- 
сингизни биламан. Ш у яқин кунларда ақчангизни, албатта, 
элтажакман, — деди-да, хайрлашди.
Яна неча йиллар ўтди. Бир куни эшитсам, бояқиш ва­
фот этибди.
— Розиман, бечора ҳали ёш эди, — дедим қўлимдаги 
газетани стол га қўйиб.
О йбек тарж им сннинг оламдан ўтганига ачиниб, алла- 
махалгача ж им ўтирди. Энди, албатта, кулмадик, иккови- 
миз ҳам сукут қилдик, ачиндик унга.
ХАСТАЛИК ЙИЛЛАРИДА
«Узкий» санаторийси ўрмон ичида жойлашган экан. Сал­
ки н бир манзил... Дам олувчилар уч-тўрт киш и, холос. 
Тинч, ж и м ж и т, овқатлари ниҳоят яхши. Истаган таомни 
тайёрлаб берадилар. Уйдами, ошхонадами, ўрмон бағрида- 
ми, — каерни истасак, шунда дастурхон ёйилади.
Маскавдан О йбекнинг дўстлари тез-тез келиб турди- 
лар. Улар билан ўрмон оралаб, ки ч и к кўлда, кайикда су- 
зиб, суҳбатлашиб, ҳордик олдик. И кки ҳафталик истиро- 
ҳатдан сўн г Тош кентга жўнадик.
1951 йил — О йбекнинг хаста бўлган йили. Ҳозир унинг 
оёк кўллари яхши; фақат ўн г кўл и ни н г и кки бармоғи иш- 
ламайди. У энди сўл кўли билан ёзишга уринади. Ш у
тарзда Ойбек «Хашўйлар» достонини ёзди. «Нур кидириб» 
ва «Қуёш кораймас» асарлари устида ишлай бошлади.
Сўл кўл билан ёзиш, табиий, осон эмас. Ш у н и н г учун 
хам энди унга ёрдам бера бошлайман.
М ен институтдан келгач, Ойбек га пи ради, мен ёзаман.
219


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
У нинг сўзлаши оғир, лекин кундан-кунга секин-аста туза- 
либ бормокда. У энди муттасил докторлар назоратида; кон 
босими ҳали ҳам ошиб турибди. Биз каерда, кандай табиб 
борлигини эшитсак, излаймиз; ким нимани дори деса, шуни 
тадбик этишга тиришамиз.
Бешоғочдаги Чақар маҳалласида М иробид ва М ирзоҳид 
деган оға-ини и кки табиб яшаган. М иробид ғоят тажриба- 
ли, муолижада машҳур табиб бўлган, лекин вафот этган
М ирзоҳид эса ҳаёт экан.
Бизни ун и н г хузурига бошлаб бордилар. У О йбекнинг 
кон босимини туш ирм ок учун арпа бадён билан долчинни 
аралаштириб берди. М ен ана шу дорини чой ўрнида дам- 
лаб, Ойбекка бир чой қош икдан ичкиза бошладим. У қон 
босимини дарҳол туширар эди. Ш у н и н г учун уни ҳамиша 
сафарда эҳтиётдан олиб юрардим.
...Бир неча йилдан сўнг О йбек дўстларнинг маслаҳати 
ила Маскавдаги неврология хастахонасига ётди. М ен «Мас­
кав» меҳмонхонасида турдим. Омонбек билан Б екж он шу 
даврда М аскав дорилфунунида таҳсилда бўлиб, ҳар оқшом 
олдимда ўтириб кетар эдилар. М ен Ойбек ёнига ҳар куни 
эрталаб ва кечқурун и кки марта борардим.
Бир куни борсам, у жуда хафа, юзлари қизарган, кон 
босими ошиб кетган. Боши хам қа т т и қ оғрирмиш. (О йбек­
нинг боши ҳеч оғримас эди.) Ҳеч бир дори ёрдам бермаган
шекилли. М ен профессор билан гаплашиб, ўзимизда бир 
халкона дори борлигини айтдим, истеъмол килиш га рухсат 
сўрадим. Профессор: «Агар хаста шунга ишонган бўлса, 
майли, ичсин!» — дегач, дархол меҳмонхонага югурдим. 
Жомадондан ҳалиги дорини олди м. «Ўзбекистон» рестора- 
нидан ҳам к ў к чой тополмасдан, танишимиз Лидия Гри- 
горьевнанинг уйидан бориб олди м. Хуллас, О йбекка бояги 
дорини дамлаб ичкиздим, к ў к чой бердим. Бир неча соат 
ўтгач, ун и н г кон босими тушиб, бош оғриғи ҳам йўқолди. 
Ш ундан кейин Ойбек о рти қ хастахонада қолишни истама- 
ди. У жуда қўр қи б кетган эди.
Биз Тош кентга кайтдик. Табиб қа т т и қ пархез килиш ни 
буюрди. У н и н г тавсияси билан хар куни бир дона каптардан 
қайнатма шўрва тайёрлаймиз. Лочира киламиз. Ойбек шунга 
чидайди. М ен бозордан хар куни каптар таший бошладим. 
«Ёз чилласида О йбек ховлида пахтали тўн кийиб, ки ч и к бир

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling