♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси

bet111/129
Sana12.11.2023
Hajmi
#1767594
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening-1

216


О й б е ги м м е н и н г
олар эдилар. Биз кўпинча улар билан бирга вақт ўтказар, 
турли-туман мавзуларда кечган суҳбатлардан баҳраманд 
бўлар эдик.
Кисловодскнинг ҳавоси салқин, лекин шаҳар баланд- 
ликда жойлашганидан хавфланар эдим. Докторлар хам бу 
ерга и кки н чи маротаба келмасликни, пархез килиш ни ва 
нарзанли ваннани қабул қилмасликни тавсия қилдилар.
Гулранг ва С уюнбек тоза зерикишди. Болалар уйни 
соғингани ва М аскавга боришни истамагани учун уларни 
самолётда Тош кентга ж ўнатм оқчи бўлдим, аммо қўркдим. 
«Самолёт бирор фалокатга дуч келса, не бўлади?» дея ва- 
химага тушдим. Ш у сабабдан уларнинг иккаласини бир­
га юбормай, бошка-бошқа жўнатдим. Бир кун Гулрангни, 
эртаси Суюнбекни таниш йўловчиларга қўш иб, Тошкентга 
юбордим. Суюнбек ўзи билан кичкина бир хаворанг арча 
кўчатини олиб кетди. Тош кентга етиб олгач, ховлининг 
қ о қ ўртасига ўтказибдилар. Ҳозир у жуда катта бўлиб, 
ўсиб кетган.
Биз М аскавга боргач, «Маскав» меҳмонхонасида тўхта- 
дик. Дўстлар Тошкентда хал и иссиқ пасаймаганлигидан 
тағин бир неча вақт М аскав атрофида, масалан, «Узкий» 
санаторийсида истироҳат қилмоқни маслаҳат бердилар, биз- 
га.

М ен академияга бориб, и кки йўлланма коғозни олди м.
Эртага «Узкий»га жўнайм из, деб турганимизда, кечку- 
рун хонамизга бир таржимон кириб келди. У рус тилини 
яхшигина билар, шу сабабли ўзбекчадан русчага ўгирала- 
ж а к китобларнинг биринчи хомаки таржимасини тайёрлар 
эди. «Олтин водийдан шабадалар» романининг хомаки тар­
жимасини хам у тайёрлаган эди.
— Зарифа хоним, менга 1000 сўм жуда зарур бўлиб 
колди. Хотинимга бир нарса олган эдим, бериб турсангиз. 
Бугун-эрта Тошкентдан акча кутиб турибман, кайтараман,—
деб менга мурожаат қилди у.
Ёнимда факат 1000 сўм пул бор, эртаси эса и кки хафта- 
га Подмосковьега кетишимиз лозим эди. М ен «Нима дей- 
сиз?» деган маънода Ойбекка ка ради м:
— Кечки овқат билан эрталабки нонуштага 400 сўм 
етар, 600 сўмини беришим мумкин, — дедим секингина.
— Ў зи н г биласан, — алланечук жилмайди Ойбек.
217


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
— Ҳа, майли, — деди таржимон. — 600 сўм бўлса, 600 
сўм-да! И кки-уч кунда, албатта, «Узкий»га элтиб бераман.
У пулни олиб чикиб кетгач. Ойбек хахолаб кули б юбор-
ди.
— Нега мунча куласиз? — таажжубландим.
— Бермайди энди! — деди Ойбек саволимга жавобан.
— Нега и н да май ўтирдингиз? Бирор нарса десангиз
бўлмасмиди, менга?
Ойбек ҳамон роҳат килиб куларди:
— М ени кўп а л да га н! Сени хам бир дафъа алдасин, 
дедим!
— М ен сиздай содда эмасман! Бу ерда кайтармаса, 
Тошкентда ундириб оламан! — дедим ишонч билан.
— Ҳечам! — деди Ойбек ҳузур килиб.
Эртаси чойдан сўнг, жомадонларни тайёрлаб, такси ку- 
тар эдик, яна таржимон кириб келди.
— Сизни машинага кадар жўнатгали келдим, — деди у.
Биз машинага ўтирганимизда, у хайрлашиб:
— Зарифахоним, икки-уч кундан сўн г олдингизга бора­
ман. «Узкий»ни ҳам кўр м о қ керак, — деди ҳовлиқиб.
М ен бу воқеани О йбекнинг боладай соддалигини, юра- 
гининг тозалигини, қувлик-шумликдан узоқлигини кўрса- 
тиш учунгина ёзаяпман. Биздан пул кетса-да, майли! Ҳеч 
ачинмайман! Зеро, менинг ёнимда пулдан кўра-да кадр л и 
бойлик — Ойбекдек соф ва ажойиб инсон бор эди!
Ш у вокеадан кейин бир неча йил ўтди. Таржимон асло 
кўринмади. Бир куни нашриётда шу воқеани Холидахон 
Сулаймоновага сўйлаб бердим.
— Вой! — деди у. — Нашриётда ундан кўра кўп пул 
ишлайдиган одам й ўк! Пулга келганида, дуч келаман-да, 
босиб олиб қоламан!
Бир куни Холидахон касса олдида таржимонни тўхта- 
тиб:
— Зарифа опамга карз экансиз. М енга ташлаб кетар 
экансиз, — дебди.
— Йўғе, Холидахон! Сиз адашяпсиз, Зарифахонимдан 
хеч хам қарзим йўк! — жавоб килибди таржимон.
Буни эшитгач, табиий, жаҳлим чикди. Ҳам пулимизни 
олса, хам ёлғончи қилса, деб хуноб бўлдим. Орадан тағин 
бир йилча ўтди. Эски шаҳар бозоридан недир кўтариб,

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling