♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси
|
saidnosirova z oybegim mening-1
204
О йбе гим м е н и н г заҳматкаш киш иларнинг мусибатли, оғир турмуши, тему- рийлар ўртасидаги ўзаро конли можаролар, жанглар ва ҳ.к.ларни ёрқин гавдалантирди. Асар ҳаммага — оддий китобхонларга хам, ёзувчилар ва мунаққидларга хам ман- зур бўлди. 1946 йили асарга I даражали Давлат мукофоти берилди. Ш ундан хейин роман кўпгина тилларга таржима этилди. Абдулла Қодирий ва Чўлпонлар номи тилга олин- май қўйган узок, йилларда О йбекнинг «Қутлуғ қон» ва «Навоий» романлари ўзбек китобхонларининг бирдан-бир севимли асарлари сифатида ўқилди. Ўзбек ёзувчиларининг бир неча авлоди шу асарлар асосида тарбия топиб, камолга етди. Асар фақат ўзбек китобхонлари эмас, балки рус тили оркали қардсш халклар вакилларининг хам мехр-му- ҳаббатини козонди. Бир куни Ойбекка маскавлик бир арман инженеридан хат келди. У ўз хатида: «Ўзи Навоийга ўхшамаган адиб Навоий ҳақида бундай романни ёза олмаган бўларди», деб- ди. Бу ниҳоят топиб айтилган ran эди. Л еки н шу чоқларда Тошкентда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси атрофида Ў й ғун бошчилигида айланиб юрган бир гур ух Ойбекни оёкдан чалиш ниятида иш бошлаган эди. Кўп ўтмай, Уйғун ўз максадига эришиб, уюшмага раис бўлиб олди ва Ойбекка қарши қа тти қ кураш бошлади. У н и н г бу ғаразли ниятига М ильчаков, Шевердин, Ойдин, М ирм уҳсин, Воҳид Зохидовлар шерик бўлдилар. Улар хат- ти-ҳаракати билан ёзувчи ва шоирлардан М аксуд Шайхзо- да, Ш укрулло, Ш ухрат ва Саид Аҳмадлар ҳибсга олиниб, олис ерларга сургун килинди. Аммо Ойбекни йикитиш бир- мунча кийин кетди. Ҳар куни газеталарда Ойбекка карши маколалар чика бошлади. О йбекнинг ичи кора душманлари жон-жахдлари билан «Навоий» романига ёпишдилар. Наво ий сиймоси романда ортикча идеаллаштирилган эмиш. Бу ҳакда М арказкўм пленумида Ниёзов хам, бошка нотиклар ҳам оғиз кўпиртириб гапирдилар. Ойбекни камаш учун ун и н г бутун илмий ва ижодий фаолиятини тафтиш килиб чикдилар. Аммо «Навоий»дан сиёсий хато топишга улар нинг кучлари етм.ади. Давлат мукофотига сазовор бўлган бу асарни А. Фадеев бош лик иттиф ок Ёзувчилар уюшма си мардона туриб ҳимоя килди. Кўп ўтмай, «Қизил Ўзбекис- тон» газетаси бош маколаларининг бирида «Навоий» рома- 205 З а р и ф а С а и д н о с и р о в а нининг янглиш тал кин килинганини расмий равишда эълон килди. Мухолифларнинг «Навоий» романини коралашга ку ч лари етмагач, улар «Олтин водийдан шабадалар»га ёпиша кетдилар. Ўша кезларда Маскавда, Давлат мукофоти комитетида «Олтин водийдан шабадалар» романи учун Ойбекка и кки н чи марта мукофоти бермокчи бўлганлар. Комитет раҳбар- лари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига телеграмма юбо- риб, романни зудлик билан мукофотга тавсия этишни сўра- ганлар. Билмадим, Ёзувчилар уюшмасига неча марта теле грамма келганикин. Уюшмадан хадеганда дарак бўлаверма- гач, улар уйимизга хам телеграмма йўллаб, романдан 10 нусха юборишни сўрадилар. Асар хали рус тилига таржима этилмагани учун мен дархол романнинг ўзбекча нашридан керакли микдорда нусхалар юбордим. У й ғун бош лик тўда- нинг фиғони кўтарилди. «Нечук? Ойбек тағин мукофот оладими?» — деб ғазабландилар улар. Уюшма романни мукофотга тавсия хам этмади. М аскавга хам жавоб берма- ди. Аксинча, роман ва ун ин г муаллифига карши очикдан- очи к ғаразли, шафкатсиз ва ўринсиз танкидни бошлаб юбор ди. Кора юракли, бахил одамлар энг ю ксак жамиятларда хам туғилса, яшаса ва хаётни захарласа керак. О йбекнинг нон-тузини татиб, ун и н г кўмаги билан оёққа турган ки ш и лар У й ғун атрофига тўпланиб, Ойбекдек улуғ инсон ва улуғ ёзувчини ғажиш га киришган эканлар, уларни «кора юракли» ва «бахил кишилар» демасдан бўладими?! Х^удди шундай кишилардан бири — Воҳид Зоҳидов «Кизил Узбе- кистон» газетасининг 1950 йил 10, 15, 16, 17 декабрь сонларида «Узбек совет адабиётидаги баъзи камчиликлар хаки да» сарлавхали макола билан чикди. М акола гарчанд умумий сарлавҳага эга бўлган бўлса хам унда факат «Ол тин водийдан шабадалар» устида сўз борган ва роман ок калтак-кўк калтак килинган эди. Бу макола Давлат м уко фоти комитетининг романга бўлган хайрли муносабатига нисбатан Ойбек душманларининг жавоби эди. М ен бу ма- колани О йбекнинг шахсий архиви учун олиб кўйдим. О й бек Сочидан кайтиб келганда хам унга кўрсатмадим. Бил мадим, у ўкидими, йўкм и, бу бошдан-оёқ туҳматдан ибо- рат мақолани. Download Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling