Шаҳриер сафаров прагмалингвистика
Download 4.78 Mb. Pdf ko'rish
|
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)
«Нега
бунча гулдирансан, аницроц гапирсанг-чи!» қабилидаги танбеҳни олиши ҳеч гап эмас. Худди шунингдек, бошлиққа сўз қайтариш, унинг гапини бўлиш нималарга олиб келиши ҳам маълум. Умуман, бировга бўйсуниши керак бўлган шахснинг сергап бўлиши мулоқотда ҳурмат тамойилидан чекинишдан бошқа нарса эмас. Бекорга «таъби гапирган яхши, индамаган - ундан яхши» ёки «Гап билан шошма, иш билан шош» ҳикматлари пайдо бўлмаган (Шомақсудов, Шорахмедов 1990: 81-82). Кўп сўзлаш, ахборотни батафсил баён қилиш юқори табақадагилар ҳуқуқи, тобе шахс эса «қулоқ осгани» маъқулроқ. Шунинг учун ҳам сукутни алоҳида нутқий акт сифатида ажратиш ва унинг воситасида бир қатор коммуникатив мақсад-мазмунни ифодалаш мумкин (Крестинский 1990). Сукут сақлаш мулоқотда ўзига хос лисоний белги вазифасини ўтайди ва турли нутқий ҳаракатларни ифодалаш воситаси бўла олади. Мулоқотда сукут сақлаш билан бир қаторда, мақсадли ҳаракат намунаси ҳамдир. Бунинг изоҳи сифатида «Меҳробдан чаён» романи қаҳрамонларининг ўзаро суҳбатидан мисол келтириш мумкин: ...Раъно отасининг тўйга кетгани ва сўзини айтди. Анвар кулимсиради. -Уч цават ҳовлида иккимиз ёлгиз цолсак цандай бахт бу?.. Бўлмаса мен дарбозани занжирлаб келай. -Ҳа... занжирлаб келинг... 159 www.ziyouz.com kutubxonasi -Нега аччигланасан, яхши циз, мен ичкари кирсам, меҳмонхонанинг ёлгиз цолишиниўйламайсанми? Раъно истигноланди. -Мен сизни ичкари таклиф цилгани чицмадим, нима ош цилишни сўрагали чицдим. -Мацсадингга тушуниб турибман, аммо сен ёлгиз зерикмагил деяпман. -Мен.... зерикмайман....цандай ош цилай? -Қайси хилини буюрсам экан? - деб ўз-ўзига савол берди Анвар. -Убрага уцувинг йўц, паловни ланж циласан, сомсани ёполмайсан, туппани кесолмайсан, сенга цайла буюргандан, атала цил деган яхши, чунки эзилтириб юборасан, манти тўгрисида ўйлаш ҳам ортицча... Яна шу ҳолда цандай оги цилай, деб дўцурганинг цизиц. -Мен укувсиз бўлсам, ўзингиз ош цилинг. -Мен ҳам ош цилишни яхши билмайман, шунинг билан бирга дўц ҳам урмайман,- деди Анвар. - Лекин икки ёрти бир бутун бўлсац, эҳтимол яхши ош цилармиз... Сен бориб ўчоц ҳаракатини кўрабер, сабзи-пиёз тўграгини менга цўй, хўбми, яхши циз? Раъно жавоб бермади, ўпка намойиши остида ичкари жўнади. Анвар кулги ораси ташцарига чицди... (Меҳробдан чаён. 1992. 445-6) Анвар ва Раъно ўртасидаги муносабат асимметрик хусусиятга эга бўлса-да, мулоқот ҳаракатларида бу тенглик ўз аксини тўлиқ топмайди. Узбек нутқ одоби қоидалари ўзигахос (Искандарова 1993; Мўминов 1997): қизлар нутқи иффат, ибо этикаси доирасида шакл топади ва воқеланади. Шу сабабли, катталар ва йигитлар берадиган саволларга қизлар билвосита жавоб бериш йўлини излайдилар, баъзан сукут сақлаб қўя қолишади. Нутқий вазият симметрик муносабат доирасида юзага келса, фикр изҳори анча очиқ, коммуникатив мақсадлар аниқ ифодаланаётган нутқий ҳаракатлар ижросида кечади: 160 www.ziyouz.com kutubxonasi -Бугун ҳандай баҳонани ўйлаб келаяпсиз? - дея цариш олдиу (хотин). - О б б о 1 дҳирнинг тишлари гижирлаб кетди. - Яхши гап йўц эканда бууйда. Қачон цараса, тергагани тергаган. -Тергашимга асос бор, - деди Гўзал тап тортмай. - Қолаверса, яхиш гата цорин тўймайди (Зулфия Қуролбой қизи. Ёвузлик фариштаси. Т., 2005. -47 б). Аммо симметрик вазиятда ҳам мулоқот тагмаъноли, тумтоқ иборалар воситасида, лўнда ифодада кечиши ҳеч ҳам истисно эмас: -Овцатинг тайёрми? -Йўц. -Нима сабабдан? -Билмайман. -Истамадингми ? -Ҳа. -Нега? -Шундай. Нутқий мулоқотнинг юқорида эслатилган ҳамкорлик ва ҳурмат тамойиллари асосан тингловчи - адресантнинг «фойдаси»ни кўзловчи тамойиллардир. Бу тамойиллар симметрик ва носимметрик нутқий вазиятларда бир хилда фаоллашадилар. Шахслараро мулоқот жараёнида сўзловчи ўз фойдасини ҳам унутмайди, у ўз шахсиятининг қимматини кўрсатишга, ўз ҳурматини сақлашга уринади. Шахсий қадрини сақлашга йўналтирилган тамойил кўпинча носимметрик муносабатлар вазиятида намоён бўлади. Ушбу тамойил, масалан, киноя мазмунидаги нутқий ҳаракатлар ижросида фаоллашади, чунки табақа пиллапоясида юқорироқ ўрин эгаллаган шахс - сўзловчи пастки погонада турган тингловчига киноя воситасида таъсир ўтказишга ҳаракат қилади. Киноя қўполлик ва қатъиятни бир оз бўлса-да, юмшатиш имконини беради (ЬеесЬ 1983: 142). 161 www.ziyouz.com kutubxonasi Маслаҳат мазмунидаги нутқий акт ҳам кўпинча мулоқот асимметрик шароитда кўчаётганда ҳосил бўлади. Т.Ҳадсоннинг таъкидича, маслаҳатга эҳтиёж суҳбатдошлардан бири қийин ҳолатга тушганда тугилади ва маслаҳат берувчи шахс уни қўллаб-қувватлашга уринади (Найзоп 1990: 286). Демак, маслаҳат бериш ҳуқуқига ижтимоий мавқеи юқори бўлган (бу мавқе доимий ёки турли шароитларга нисбатан ўзгарувчан бўлишини ҳам унутмайлик) шахс эгадир. Маслаҳат вазиятининг ўзгариб туриши сабабли бўлса керакки, сўзловчи ўз фикрини етказишда унчалик қатъият билдирмасдан, ўзини холисона тутишга, бетарафдек кўрсатишга ҳаракат қилади. Агарда қатъийлик кўрсатилса, холисликдан йироқлашилса, авторитар вазият юзага келиб, муносабатларнинг носимметриклиги кучаяди. Буйруқ, фармойиш, кўрсатма каби авторитар хусусиятга эга бўлган нутқий фаолият жараёнида тингловчи бўлгуси ҳаракатни танлаш ихтиёридан қарийб маҳрум, у, сўзсиз, ижрога маҳкум. Бундай шароитда мулоқот ҳамкорлиги бузилади, у бир томонлама ҳамкорлик тусини олади. Директив нутқий ҳаракатларнинг қатъийлиги «талаб ижроси учун ажратилган вақтни чегаралаш йўли билан белгиланиши мумкин (Пушкин 1990: 29). Масалан, «Зудлпк билан етиб келинг!», «Ҳозироц жавоб ҳайтаринг!», «Бир ҳафта муддатда ижроси таъминлансин/» каби фармойишлар кўрсатилган вақгда бажарилиши лозим. Хуллас, оламнинг ранг-баранг ва унда кечаётган воқе-ҳодисаларнинг турли-туман бўлгани каби мулоқот вазиятлари ҳам турли хусусиятларга эгадир. Улар ҳар хил шароит, муҳитларда ҳосил бўладилар, мулоқот иштирокчиларининг муносабатлари ижтимоий мавқега бир хилда эга бўла олмайди. Айнан шу турли-туманлик мулоқот тизимининг социопрагматик кўрсаткичларини, ижтимоий дейксис қобигини ташкил қилади. 162 www.ziyouz.com kutubxonasi Социопрагматик белгиларни эътиборга олмаслик нутқий ҳаракатлар жўялилиги тамойилининг талаблари бузилишига олиб келади. Профессор Н.Маҳмудов яқинда эълон қилган мақоласида нутқнинг жўялилик сифатини таъминлаш учун сўзловчи, ифодаламоқчи бўлган мазмундан ташқари, нутқий вазиятни, тингловчи хусусиятларини, унинг ижтимоий мақоми, маданий- маърифий савияси каби факторларни назардан қочирмаслиги лозимлигини яна бир карра уқтирди. Олим жўялилик тамойили талаби қондирилмаганлиги қандай оқибатга сабаб бўлишини кичкинтойларга «Согликда кўртиайлик! Омон бўлсак, албатта, кўришамиз!» каби расмий мулоқот шаклидаги жумлаларни ўргатишга интилиш мавжудлиги мисолида изоҳлаб берди (Маҳмудов 2007: 16). Ҳақиқатдан ҳам, нутқ вазияти, суҳбатдошларнинг ижтимоий мавқеи, улар бажарадиган нутқий ҳаракатларнинг ахлоқий-маънавий нормаларга оид хусусиятлари кабилар мулоқот тизимининг муҳим белгиларидир. Уларни тўлиқ бир мажмуа сифатида тадқиқ қилиш прагмалингвистиканинг долзарб вазифаларидандир. Download 4.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling