Шаҳриер сафаров прагмалингвистика


www.ziyouz.com kutubxonasi УШ-боб. Дейксис ва нутқий мулоқот матни ёхуд


Download 4.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/94
Sana10.11.2023
Hajmi4.78 Mb.
#1762180
TuriМонография
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   94
Bog'liq
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)

163
www.ziyouz.com kutubxonasi


УШ-боб. Дейксис ва нутқий мулоқот матни ёхуд 
матнда мазмуннинг ифода тониши
Исроиллик профессор Иеҳошуа Бар-Ҳиллел инглиз 
тилида тузилган гапларнинг мазмунини қай йўсинда 
аниқлаш ва улар воситасида узатилаётган ахборотнинг 
тўлиқ англаш муаммоси ҳақида тўхталиб, қуйидаги 
мисолларни келтирган эди (Ваг-НШег 1970:69):
1) 1се /1оШз оп м>Шег - Муз сувда сузиб юрибди.
2) II 'х гатт§ - Ёмгир ёгаяпти.
3) I ат Иип§гу - Оч цолдим.
Биринчи гап мазмунини қарийб барча инглиз тили 
соҳиблари бир хилда тушунишади, чунки муз қаерда 
сузаётганлиги (сувда)аниқ. (Лекин мазмун идрокининг 
кейинги 
босқичларида 
«Қайси 
сувда: 
дарёдами, 
денгиздами?» каби саволнинг тугилиши эҳтимолдан холи 
эмас.) Кейинги (2) гапнинг мазмунини англаш учун ушбу 
воқеа (ёмгир ёгиши) қачон ва қаерда кечаётганлигини 
билиш зарур. Ёки бу гап талаффуз этилаётган вақт ва 
жойни аниқлаш керак. Шунингдек, (3) гап мазмунининг 
тўлиқ идроки уни ким ва қаерда айтаётгани билан боглиқ.
Мулоқот 
фаолияти 
учун 
макон 
ва 
замон 
ҳодисаларининг муҳимлигини унутмаслик керак. Ҳар бир 
воқеа маълум макон ва замонда кечади ҳамда у ёки бу 
ҳодиса ҳақидаги ахборотни қабул қилаётган тингловчи 
унинг қачон, 
қаерда содир бўлганлигини билишга 
интилади. Бундан ташқари, ахборотнинг тўлиқ идроки 
учун, ҳар қандай фаолият маълум шахс (шахслар) 
томонидан бажарилиши сабабли, ушбу фаолият амалининг 
субъекти ҳақидаги маълумот ҳам талаб қилинади. Демак, 
«қачон» 
ва «қаерда» 
саволлари 
«ким» 
саволининг 
ҳамроҳлигида нутқий тузилма мундарижасини белгилайди.
Идеал 
лисоний 
фаолият 
нутқий 
тузилмалар
таркибида 
айнан 
шу 
саволларга 
жавоб 
берувчи
164
www.ziyouz.com kutubxonasi


бирликларнинг тўлиқ тартибда мавжуд бўлишини тақозо 
этади. Масалан, «15 август 2007 йил соат 1700да СН 5050 
рақамли «Нексия» русумли ва СН 3737 рақамидаги 
«Дамас» русумли автомашиналар Бўстонсарой кўчасида 
тўқнашганлар» туридаги гапнинг мазмуни аниқ, чунки 
содир бўлган воқеа ҳақидаги маълумот анчагина батафсил: 
«қачон», «қаерда», «ким» ёки «нима» саволларига жавоб 
бор. Худди шу гапни бошқача шаклда ҳам тузиш мумкин: 
«Кеча кечқурун шу ерда ўша икки машина тўқнашган». 
Аммо бу икки тузилма мазмун мундарижаси жиҳатидан 
тенг эмас. Менимча, кейинги гапда ифодаланаётган 
маълумот ДАН ходимларини ҳеч ҳам қониқтирмаса керак.
Кейинги гапдаги «кеча», «кечқурун», «ўша», «шу 
ерда» 
бирликларининг қўлланиши 
воқеанинг содир 
бўлиши ҳақидаги 
умумлашган 
маълумотни 
беради: 
қаердадир қандайдир икки машина тўқнашган. Лекин бу 
ҳолда макон, замон ва субъект-объектлар ҳақидаги аниқ 
маълумотни ола олмаймиз. Умумлаштирти, кечаётган 
ҳодисалар, 
предметлар 
сифат-хусусиятлари 
кабилар 
ҳақидаги 
маълумотни 
мужассамлаштирган 
ҳолда 
концептуал қолиплар воситасида идрок этиш когнитив 
фаолиятнинг самарасидир. Бундай қолиплар концептуал 
бирликларнинг лисоний воқеланишида ўз аксини топади 
(Сафаров 2006: 19). Албатта, ташқи дунёдаги воқеалар, 
предметлар хусусий кўринишдаги белги, хусусиятларга 
эгадирлар. Лисоний тафаккур фаолиятининг когнитив 
босқичидан 
лисоний 
воқеланиш 
босқичига 
ўтишда 
қиёслаш, анализ ва синтез амаллари муҳим роль ўйнайди. 
Шу амаллар воситасида умумийлик ва хусусийлик 
фарқланади. Шунингдек, когнитив фаолият бевосита 

Download 4.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling