Шаҳриер сафаров прагмалингвистика


Download 4.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/94
Sana10.11.2023
Hajmi4.78 Mb.
#1762180
TuriМонография
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   94
Bog'liq
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)

Макон 
дейксиси. 
Мулоқот 
жараёнида 
унинг 
иштирокчилари эгаллаган ўринга ишора макон дейксиси
187
www.ziyouz.com kutubxonasi


мазмунини ташкил қилади. Воқеликнинг идрок қилиниши 
ва бу идрокнинг лисоний ифода топиши икки асосий 
лисоний - тафаккур ҳаракатини талаб қилади: биринчидан, 
воқелик парчасини тавсифлаш лозим бўлса, иккинчидан, 
уни маълум маконда жойлаштириш талаб қилинади. Аммо 
маконда жой олишнинг ўзи ҳам икки кўринишда бўлади. 
Объектлар бир-бирига нисбатан жойлашадилар:
а) Регистон Самарҳанднинг марказида жойлашган;
б) Расадхона жанубий кенгликнинг 50 - градусида 
жойлашган.
Бу мисолларда макон дейктик мазмунга эга эмасдек 
туюлади, чунки бундай макон тасаввури ва ифодасида 
мулоқот иштирокчиларининг ўрни йўқ. Макон мулоқот 
иштирокчиларининг мулоқот кечаётган пайтдаги ўрнига 
нисбатан белгиланиши дейктик характерга эга:
в) Афросиёб бир чацирим нарида (узоцда);
г) Расадхона бу ердан икки чацирим шарцда.
Макон дейксисини нодейктик мазмундаги макон
ифодасидан фарқлаш айрим ҳолларда анча қийинчилик 
тугдиради. Ҳар ҳолда, барча тилларда дейктик иборалар 
тизими мавжуд бўлиб, улар маъно ва ғрамматик 
хусусиятлари жиҳатидан турли гуруҳларга ажраладилар.
1) ўрин равишлари: Ьеге, Шеге, оуег Шеге -инглиз 
тилида; Ьег, йа, йоЬ - немис тилида; здесь, тут, там - рус 
тилида; шу (бу ) ерда, у (ўша) ерда - ўзбек тилида.
2) кўрсатиш олмошлари: Ййз (1Ьезе), 1Ьа1 (1Ьозе) -
инглиз тилида; этот (эти), тот (те) - рус тилида; бу (булар, 
ўша (ўшалар) - ўзбек тилида.
Ушбу гуруҳлардаги бирликлар шахс ва предметларни 
нутқий 
мулоқот 
ҳудудидан 
«яқин» 
ёки 
«узоқ» 
жойлашишига нисбатан тавсифлаш мақсадида қўлланади. 
Бундай тавсифда маконнинг узоқ ёки яқинлиги нафақат 
сўзловчига, балки тингловчига - адресатга нисбатан ҳам 
белгиланиши мумкин. Бундан ташқари, ҳаракатнинг ким
188
www.ziyouz.com kutubxonasi


томонга йўналиш олиши ҳам дейктик ибора қўлланишига 
таъсир кўрсатади.
Ҳаракат йўналишининг қайси маконга йўл олиши 
феъллар 
семантикасига 
ҳам 
дейктик 
мазмунни 
багишлайди. Бинобарин, «Хонага кир», «Уйга кел», «Уйга 
кет» каби буйруқ шаклларида дейктик маъно борлиги ва 
ушбу маъно сўзловчидан узоқлашиш ёки яқинлашиш 
ҳаракати билан боглиқ эканлиги ўз исботини топган 
(айрим феъллар дейктик мазмунга эга эканлигини илк бор 
қайд этганлардан бири Ч.Филлмордир - ҒШгпоге 1983). 
Дейктик маконнинг узоқ ёки яқинлигидаги бундай фарқи 
нутқ онтогенизида ўз аксини топар экан, сўзловчи томон 
йўналтирилган ҳаракат макони кўзга тез ва аниқ ташланади 
ва шу сабабли бўлса керакки, ёш гўдаклар «бу», «бу ерда» 
кабилар билан ифодаланадиган дейктик маънони тезроқ 
ўзлаштирадилар. Бошқалари эса кейинроқ ўзлаштирилади. 
Бу дейктик иборалар «у» ва «у ерда» бирликларидир, 
чунки улар мазмунида ёш боланинг бевосита кўриш 
ҳудудидан ташқаридаги объектга ишора англашилади.
Энг қизиги, айрим тилларда дейктик маконнинг узоқ 
ва яқинлиги ёки воқелик объектининг сўзловчи кўз ўнгида 
ёки унинг наздидан ташқарида бўлиши ўз лексик- 
грамматик ифодасини топади. Масалан, немис тилида 
узоқроқда жойлашган предмет кўриниб ёки сезилиб турса, 
йа «у ерда» равиши қўлланса, бу предмет кўринмай ва 
сезилмай турганда, йоЧ «у ерда» равиши маъқул кўрилади. 
Шунингдек, Америка қитъасининг шимолий-гарбидаги 
ҳиндулар тили тлингитда кўрсатиш олмошлари «айнан шу 
(шу 
ерда)», 
«яқиндаги 
шу», 
«у 
томондаги 
шу» 
мазмунларини ифодалашлари билан ўзаро фарқланадилар 
(Ьеутзоп 1983:81). Бундай фарқни биз ўзбек ва бошқа 
туркий тиллар кўрсатиш олмошлари тизимида ҳам сезамиз: 
«бу» («сўзловчига яқин»), «шу» («адресатга яқин»), «у» 
(«сўзловчи ва адресатдан узоқда»).
189
www.ziyouz.com kutubxonasi


Чарльз Филлмор Индиана университети лингвистик 
клубида 1971 йилда ўқиган дейксис ҳақидаги маърузасида 
дейктик иборалар нутқда қўлланишини уч турга бўлишни 
таклиф қилган:
1) «узоқдаги» ва «яқиндаги» объектни бевосита 
кўрсатиш вазифасини бажарувчи лисоний белги -жестлар 
(§е81ига1 изе);
2) маълум ахборот, билим ташувчиси (бу билим ушбу 
мулоқот вазиятидан ёки мустақил равишда эгалланган 
бўлиши мумкин) бўлган рамзий белги (зушЬоПс изе);
3) анафорик богловчи сифатида (ҒШшоге 1975: 40-
42).
Дейктик бирликнинг биринчи турдаги қўлланишини /
\мап1 уои 1о рШ И 1Ъеге «Уни ўгиа ерга қўйишингни 
истайман» мисолида кўрамиз. Бу гап мазмунидан сўзловчи 
бевосита маконга ишора этаётганлиги англашилади. 
Телефонда гапираётган кишининг 1з 1оЬппу Шеге? Жонни 
ўша ердами? деб берган саволида маконга ишора 
рамзийдир (зутЬоНс) ва унда дейктик бирлик Шеге «сен 
(сиз) турган жойда(ми?)» мазмунини олади. Худди шу 
бирликнинг анафорик ўриндош сифатида қўлланишини эса 
/ дгоуе 1ке саг (о (ке рагкт§ 1о( апё 1е/( (/ Iкеге- Машинани 
тўхташ 
жойига ҳайдаб бордим ва уни ўгиа ерда 
цолдирдим гапи мисолида кўриш мумкин. Бу ҳолатда 
макон мазмунини берувчи ибора (Шеге) матнда олдиндан 
эслатилган макон, яъни «тўхташ жойи» ибораси билан 
ҳамреферентдир.
Дейктик воситаларнинг жест-ишоравий ва рамзий 
(§е81ига1 апс! зитЬоНс) қўлланишидаги фарқни кўрсатиш 
олмошларининг турли нутқий тузилмалар таркибида 
фаоллашуви мисолида ҳам сезиш мумкин (Ўша асар, 42-6). 
Масалан, маъруза ўқиётган профессор «Бу бармоқ - бош 
бармоқ» деса, талабалар дафтардан бошларини кўтариб, 
қайси бармоқ эканлигини кўрмоқчи бўлишади. Лекин
190
www.ziyouz.com kutubxonasi


домла «бу бино» бирикмасини қўллаганда, талабалар бош 
кўтариб қарашларига унча эҳтиёж йўқ, зеро, улар домла 
«ҳозир мен (биз) турган бино» мазмунини ифодалашга 
уринаётганлигини фаҳмлаб туришибди. Биринчи ҳолатда 
дейксис жест хусусиятига эга, кейингисида эса рамзий.
Дейксис ҳодисасига оид масалалар муҳокамаси билан 
машгул олимлар макон ва замон дейксисларидан қайси 
бири асосий эканлигини аниқлашга интиладилар. Бундай 
муаммо пайдо бўлишининг сабаби бу икки турдаги 
дейксиснинг матн таркибида ўзаро муносабатда бўлиши, 
бири иккинчисини тақозо этиши, лозим бўлганда, ўзаро 
ўрин алмаштириши мумкинлигидадир. Бундан ташқари, 
ягона бир ибора воситасида иккала дейктик мазмунни 
ифодалаш 
имкониятининг 
мавжудлигидадир. 
Сўзсиз, 
макон дейксиси замон дейксисига нисбатан мантиқан ва 
нутқий фаолиятдаги ўрни жиҳатидан муҳимроқ. Бошқача 
айтганда, макон дейксиси доимо яширин(ган) 
замон 
дейксиси билан бирикиб кетади.

Download 4.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling