Шаҳриер сафаров прагмалингвистика


Download 4.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/94
Sana10.11.2023
Hajmi4.78 Mb.
#1762180
TuriМонография
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   94
Bog'liq
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)

лисоиий 
таҳлилии 
прагматикадаи бошламоц зарур.
«Прагматика» (юнонча рга§ша - иш, ҳаракат) аслида 
фалсафий тушунча бўлиб, у Сократдан олдинги даврларда 
ҳам қўлланишда бўлган ва кейинчалик уни Ж. Локк,
40
www.ziyouz.com kutubxonasi


Э.Кант каби файласуфлар Аристотелдан ўзлаштирганлар. 
Шу тариқа фалсафада прагматизм оқими юзага келган. Бу 
оқимнинг асосий тараққиёт даври ХЕХ-ХХ асрлардир. 
Айниқса, XX асрнинг 20-30 йилларида прагматизм 
гояларининг кенг таргиби аниқ сезила бошлади. Америка 
ва Европада бу таргиботнинг кенг ёйилишида Ч.Пирс, 
Р.Карнап, 
Ч.Моррис, 
Л.Витгенштейн 
кабиларнинг 
хизматларини алоҳида қайд этмоқ керак.
XIX асрнинг охири XX аср бошларида Америкада 
ҳукмрон бўлган фалсафий прагматизм йўналишининг 
асосчиларидан бири Чарлз Сандерс Пирс (1839-1914) эди. 
Ушбу фалсафий тизимнинг асосий гояси семиотик 
белгининг (шу жумладан, лисоний белгининг ҳам) маъно- 
мазмунини 
ушбу 
белги 
воситасида 
бажарилаётган 
ҳаракатнинг самараси, натижалари, муваффақияти билан 
боглиқ ҳолда ўрганишдир. Бу тамойил муаллифи Ч.Пирс 
биринчилардан 
бўлиб, 
белги 
назарияси 
доирасида 
коммуникатив фаолият субъекти омилини инобатга олиш 
лозимлигини уқтирди.
Ч.Пирснинг 
талқинича, 
белгининг 
муносабат 
майдони уч йўналишдан иборат: 1) белги, аниқроги -
репрезентамен, бирор нарсанинг ўрнини алмаштирувчи 
моддий кўринишга эга бўлган восита; 2) идрок этувчининг 
онгидан ўрин олган ва белгининг тавсифини берувчи 
восита - интерпретанта; 3) белгида акс топаётган объект 
(қаранг: Сусов 1990: 125-126; Сухачев 2003: 50-53). Ушбу 
муносабатлар майдонини куйидаги шаклда тасвирлаш 
мумкин:

Download 4.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling