Шаҳриер сафаров прагмалингвистика


Download 4.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/94
Sana10.11.2023
Hajmi4.78 Mb.
#1762180
TuriМонография
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   94
Bog'liq
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)

лисон инсон мулки эканлигини таъкидлаш йўлидаги 
уринишлардандир. 
Олимнинг 
лисоний 
қурилмалар 
ботиний ва зоҳирий структараларга (с1еер апс! зигГасе
34
www.ziyouz.com kutubxonasi


зйисШгез) эга бўлиши ҳақидаги фикри унчалик даражада 
катта янгилик эмас эди. Бунга яқин гоялар тилшунос 
В.Ҳумбольдт (гапнинг «ички» ва «ташқи» шакллари 
ҳақидаги 
фикр), 
файласуф 
Людвиг 
Витгенштейн 
(Т1еГеп§гаттайк ипс! ОЬегйасйеп§гаттайк) ва Пор-Рояль 
грамматикаси муаллифларида ҳам мавжуд бўлганлигини 
Чомскийнинг ўзи ҳам эътироф этган (СЬотзку: 1965: 198- 
199). Бундан ташқари, Г.Штейнталь, В.Вундт, Г.Шпет, 
А.Потебня кабилар ҳам сўзнинг «ички» 
ва «ташқи» 
шаклдан 
иборат эканлиги 
ҳақида 
муҳим 
фикрлар 
билдирганликларини 
эслатмоқчиман. 
Мен 
муҳтарам 
ўқувчимдан Чомскийнинг энг катта хизматини унинг 
илмий тафаккури асосан инсоннинг лисоний қобилияти 
хусусиятларини ёритишида кўриш лозимлигини ҳеч қандай 
шартсиз қабул қилишини сўрамоқчиман. Балки унинг 
оппонентлари Чомскийнинг ушбу тушунчага берган 
тавсифи 
айрим 
нуқсонлардан 
холи 
эмаслигини 
таъкидлашда 
ҳақдирлар. 
Эҳтимол, 
олим 
лисоний 
қобилиятни грамматик жиҳатдан тўгри гаплар туза олиш 
қобилияти даражасида талқин қилиб, ушбу қобилият 
воқеланиш жараёни, унинг миқёсини маълум даражада 
чеклаб қўйгандир. Лекин лисоний қобилиятни нутқий 
фаолиятдан ажратиб қўйиш унинг ниятида бўлишига 
ишониш қийин.
Лисоний 
фаолият 
тилни 
билиш 
ва 
ундан 
фойдаланишдан иборат бўла олмаслигини сезган олим 
сотре!епсе «қобилият» тушунчаси билан биргаликда 
регГогтапсе 
«бажариш, 
ижро 
этиш» 
тушунчасини 
қўллаганлардан биридир. «Перформация» - лисоний 
қобилиятнинг нутқий жараёнда амалга оширилиши, 
ботиний имкониятнинг фаоллашувидир. Лекин мавжуд 
имкониятнинг 
фаоллашуви, 
лисоний 
қобилиятнинг 
воқеланиши, инсон онгида ҳосил бўлган когнитив тузилма 
- ботиний структуранинг зоҳирий тус олиши, яъни нутқий
35
www.ziyouz.com kutubxonasi


режанинг ижро этилиши учун ягона бир сўзловчи 
шахснинг ўзи етарли эмас. Ижрочига тингловчи -
ҳамсуҳбат даркор, тингловчи бўлмаганда, ҳеч қандай гап 
ва бошқа лисоний тузилмалар яратишга ҳожат қолмас эди. 
Чомскийнинг камчилиги ҳам айнан шунда, зеро, у лисоний 
қобилиятни биртомонлама талқин қилиб, фақатгина 
сўзловчи шахсга хос бўлган ҳодиса сифатида кўради. 
Натижада, лисоннинг яратувчанлик имконияти талқини 
ҳам торайиб, алоҳида шахсларнинг креатив қобилияти 
даражасига тушиб қолади.
Шу сабабли бўлса керакки, Чомский таълимотининг 
танқидчилари 
«лисоний 
қобилият» 
тушунчасини 
кенгайтириш лозимлигини сезишди ва «коммуникатив 
қобилият» 
(соттишсайуе 
сотре!епсе) 
тушунчасини 
маъқул кўришди. Фикримча, бу икки тушунча бир-бирини 
инкор этмайди, чунки коммуникатив қобилиятга, мулоқот 
кўникмасига эга бўлиш учун лисоний билимга, тилнинг 
яратувчанлик имкониятларидан фойдалана олиш қудратига 
эга 
бўлмоқ 
керак. 
Худди 
шунингдек, 
лисоний 
қобилиятнинг ўзи ҳам коммуникатив ҳамкорлик учун 
даркор, 
унинг 
шаклланиши 
коммуникатив 
эҳтиёж 
талабидир. Бу эҳтиёж эса, ўз навбатида, ижтимоий 
шароитда, 
шахсларнинг 
ҳамкорликдаги 
фаолияти 
жараёнида тугилади. Демак, лисон ҳақидаги фаннинг 
инсоний муносабатлар ва бундай муносабатларнинг 
кечишида лисоннинг роли, шу ролнинг ижроси жараёнида 
тилнинг яратувчанлик хусусиятларининг намоён бўлиши 
каби мулоқот хислатлари сари йўл олиши муқаррар эди. 
Ҳумбольдт, Соссюр, Чомский, Бодуэн де Куртенэ, ГЦерба 
каби ўнлаб олимларнинг таълимотлари тилшунослик фани 
доирасида 
янги 
илмий-парадигма 
-
коммуникатив- 
прагматик таҳлил йўналиши юзага келишига сабаб бўлди 
ва ушбу йўналиш учун назарий таянч хизматини ўтади.

Download 4.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling