Шаҳриер сафаров прагмалингвистика
Download 4.78 Mb. Pdf ko'rish
|
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)
бефарҳлик юзага келади. Шунга нисбатан, Бюллер
таснифидаги коммуникатив жараёнда лисон бажарадиган вазифани бир пайтнинг ўзида сўзловчи ва тингловчи нуқтаи назаридан талқин қилиб, икки алоҳида вазифа ижроси сифатида ажратишни маъқулроқ, деб тавсия қилмоқчиман. Маълумки, мулоқот жараёнида лисон матн шаклида намоён бўлади, зеро, лисоний ҳаракатлар алоҳида-алоҳида тарзда бажарилмайди, улар гуруҳлар даврасида пайдо бўлади, уларнинг ҳар бирининг лисоний матнда ўз ўрни бор. Ҳар бир лисоний тузилма (гап) нинг матнда жойлашуви («жойлаштирилиши» десак, маъқул бўлади) ушбу тузилманинг ўзи учун ҳам, бутун мулоқот матнининг шаклан ҳамда мазмунан таркиб топиши учун ҳам 62 www.ziyouz.com kutubxonasi муҳимдир. Шу сабабли лисоний белгининг матний вазифаларини ажратиш лозим бўлади. Умуман, лисоннинг ҳар қандай вазифаси унинг коммуникатив жараёнда фаоллашувидан намоён бўлади. Агар лисондан фойдаланувчи шахснинг мулоқот жараёнида қандай ҳаракатларни бажаришини билсак, лисон коммуникатив восита вазифасини ўташи учун қандай имкониятларга эга бўлиши ва ушбу имкониятларни қай йўсинда намоён қила олишини аниқлаш мумкин бўлади. Ҳозирча лисон коммуникация воситаси бўлишдан ташқари, яна қандай вазифаларни ўташи мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб изламай, лисоннинг ҳар қандай вазифаси ижросида унга хос бўлган юқорида эслатилган уч турдаги вазифа асос бўлиб хизмат қилишини таъкидламоқчиман. Бу вазифалар эса, мулоқот жараёни кечишининг маҳсули эканлигини яна бир марта таъкид л амоқчиман. Шахслараро муносабат фақатгина коммуникациядан иборат эмас. Шунинг учун грамматик тизим ва сўзлашув фаолияти муносабатлари билан шугулланган Д.Франк «экспрессив мазмун» (Аи88а§е§еЬак) мавжудлигига (ёки мавжуд эмаслигига) нисбатан коммуникатив ва интерактив фаолиятларни фарқлашни таклиф қилади (Ғгапк 1980: 36). Ушбу фарқни изоҳлаш учун муаллиф бокс мусобақаси қоидаларига мурожаат қилади. Унингча, бокс ўйини нокоммуникатив муносабат мисолидир, чунки ҳар бир мушт туширишнинг «мазмуни» бирданига аниқ бўлмайди, ўйинда бажарилаётган ҳаракатларнинг баҳоси умум томонидан қабул қилинган қоидаларга асосан берилади. Бундай муштлашиш ўйиндан ташқари муҳитда юз берганда эса, ҳар бир мушт маълум мақсад сари йўналтирилади. Дарҳақиқат, турли коммуникатив ҳаракатларни фарқловчи нарса танланган ифода воситаси ва 63 www.ziyouz.com kutubxonasi ифодаланаётган мазмуннинг ўзига хослиги, модаллик белгиларидир. Масалан, бўса, қогозга қизил рангда чизилган юрак рамзи ва «Мен сени севаман» иборалари мазмунан қанчалик яқин бўлишмасин, уларнинг экспрессивлик, таъсир кучи турличадир. Демак, мулоқот актларини лисоний тизим бирликлари бажарадиган вазифалар нуқтаи назаридан таснифлаш эҳтиёжи мавжуд. Мулоқот актининг мақсади ўзаро бир-бирини англашга эришишдир. Хўш, коммуникантлар бир-бирини тушуниши учун нималарга эришмоқ лозим? Агар биз воқелик ва уни идрок этувчи шахсларнинг алоҳида мавжудлигини эҳтимолда тасаввур қилсак, унда шахснинг воқеликни идрок этиш ва билиш жараёни қандай кечади? Ҳар ҳолда воқелик ҳақидаги билим предмет ёки ҳодисанинг оддийгина акси эмас, балки бу билим янгидан яратилган воқелик, унинг ташқи дунё билан боглиқлиги билвоситадир. Инсоннинг борлиқни «ўзлаштириш» жараёнининг ўзи фаол жараён. Воқеликни идрок этишга интилаётган инсон ушбу воқеликка «синггиб» кетади, ўзлаштираётган билимини концептуал «хазм қилиш»га интилади. Олинган янги маълумот ажралиб қолса, ўз қийматини йўқотади, у шахснинг интеллектуал заҳирасида мавжуд бўлган маълумотлар билан уйгунлашади, мослашади. Машҳур фаранг психологи Ж.Пиаже инсон когнитив ривожининг асосида ассимиляция (уйгунлашиш, синггиб кетиш) ва аккоммодитация (мувофиқлашиш) тамойиллари асосий рол ўйнашини қайд этган эди. Пиаже таклиф қилган назарияга кўра, инсон янги ахборотни дастлаб когнитив структурасида мавжуд бўлган категориялар қаторига сингдиришга ҳаракат қилади. Лекин бу ҳаракат когнитив тизимда маълум номутаносибликлар юзага келгунга қадар давом этади. Номутаносиблик ҳолати эса инсонни когнитив категорияларни қайта тузиш ва 64 www.ziyouz.com kutubxonasi мувофиқлаштиришга ундайди. Фақат шундагина қарама- қаршиликлари йўқотилади, мувозанат сақланишига эришилади (Р1а§е1; 1980). Ж.Пиаженинг ёш болаларнинг эпистемологик ва лисоний ривожига оид бўлган ушбу назарияси катта ёшлиларнинг билиш фаолияти таҳлилига ҳам мос келишига аминман. Шубҳасиз, дунёни билиш жараёнида Download 4.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling