Шаҳриер сафаров прагмалингвистика
Download 4.78 Mb. Pdf ko'rish
|
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)
(8
с Ь ш 1 с 11 1973: 233-244). Муаллифлар сони кўпайгани сари берилаётган таърифлардаги турли хиллик, фикрлар зидлиги ҳам ўсиб бораётганлигининг гувоҳи бўлмокдамиз. Охирги 60-70 йил давомида прагматиканинг доираси, қамрови шунчалик кенгайдики, ягона бир назария ва унинг чегараси ҳақида бирор бир тўхтамга келишнинг ўзи қийинлашиб бормокда. Бунинг устига, прагмалингвистиканинг тараққиётига когнитология, маданий антропология, фалсафа, мантиқ, социология, фаолият назарияси каби тилшуносликнинг сарҳаддошлари ва социолингвистика, когнитив тилшунослик, психолингвистика, матн назарияси каби соҳалари ҳам ҳисса қўшиб келмоқда. Прагмалингвистик тадқиқотларнинг предметини нималар ташкил қилмоги даркорлиги масаласи ҳам ўз долзарблигини ҳануз сақлаб келяпти. Юқорида прагматикани тор маънода талқин қилувчи айрим таърифлар келтирилди. Худди шу йўсиндаги прагматик тадқиқот доирасининг торайтирилишини айрим файласуфларнинг фикрларида ҳам сезиш мумкин. У. Монтегю, П.Стросон кабилар (қаранг: Павилинес 1986) прагматиканинг тадқиқот предмети сифатида дейктик иборалар («мен», «сен», «бу ерда», «у ерда», «ҳозир», «ўша пайтда» кабилар) мазмунини тавсифлашдан иборат деб қарашади. Ушбу бирликларнинг референтини матнсиз аниқлаш мушкул эканлиги маълум. Уларнинг маъносини равшанлантирувчи энг кичик матн (минимал контекст) сўзловчи, тингловчи, замон, макон, регистр, стиль, нутқий ҳаракат тури кабиларни инобатга олади. Прагматиканинг кенг миқёсдаги талқини унинг тадқиқ доирасига инсоннинг мақсадли ҳаракат 71 www.ziyouz.com kutubxonasi турларининг киритилишида намоён бўлади (масалан, Огееп 1975). Прагматиканинг бу икки қутбли талқини доимо бир- бирига қараб интилади ва турли тадқиқотларда прагматика тушунчасига берилаётган тавсифлар бир-бирини тўлдириб, равшанлаштириб бораётгандек туюлади. Турли ишларда қайд этилишича, прагмалингвистика лисоннинг қўлланиши билан шугулланувчи, нутқий вазиятда (контекстда) фаоллашган тил тизими ҳақидаги фан, тилни режалаштирилаётган мақсад нуқтаи назаридан тадқиқ қилувчи фан, нутқ актларини тавсифловчи назария, конверсацион (огзаки нутқ) таҳлил назарияси, шахслараро муносабатларни ифодаловчи лисоний воситаларни ўрганувчи соҳа ва ҳоказо (бу қаторни яна давом эттириш мумкин). Рус тилшунослари Н.Д.Арутюнова, Ю.С.Степановлар прагматикани бадиий коммуникациянинг субъектив хусусиятларини, матнда уни ижодкорларининг «мен»ини ифодаланиши услубларини ўрганувчи назария сифатида қарашни таклиф қилишди (Арутюнова 1981; Степанов 1985). Прагматикани сўзловчининг воқеликка, ахборот мазмунига ва адресатга (тингловчи, ўқувчи) бўлган муносабатининг лисоний бирлик мазмунидан жой олган таъсирчанлик кучини аниқловчи фан (нутқий таъсир назарияси) сифатида тасаввур этувчилар ҳам йўқ эмас (Киселева 1983). Нидерланд олими Т.А. ван Дейк ва унинг издошлари лисоний нутқий қурилмаларининг мулоқот вазияти учун «яроқлилиги» масаласини назарий жиҳатдан ёритиш прагматиканинг мақсади, деб ҳисоблайди. Ушбу назариянинг асосий вазифаси нутқий актларнинг когнитив мазмунини яратиш, уларни эсда сақлаб қолиш ҳамда маълум ижтимоий-маданий муҳитда тил тизимидан фойдаланиш ва шу аснода коммуникация моделини шакллантириш муаммоларини ўрганишдир (Бук 1981). Хуллас, прагмалингвистиканинг предметини аниқлаш 72 www.ziyouz.com kutubxonasi борасидаги уринишлар давом этмоқда, ушбу соҳага берилган таърифлар ҳам бисёр, аммо юқорида эслатилган таърифлардан ҳеч бири тилшуносликнинг ушбу соҳасига оид асосий тушунчаларнинг мазмунини акс эттира оладиган даражадаги умумийликка даъвогарлик қила олмайди. Прагмалингвистикани тилшуносликнинг мустақил соҳаси сифатида ажратиш ва унинг ўрганиш объекти, предметини аниқлаш учун лисоний бирликларнинг турли коммуникатив муҳитда прагматик қиймати, «баҳоси», мундарижасининг намоён бўлишини таъминловчи омилларни изламоқ даркор. Лисоний бирликларнинг ҳар қандай шароитда намоён бўладиган белгилари уларнинг онтологик ва вазифавий (функционал) хусусиятлари намунасидир. Прагмалингвистик тадқиқ методологияси, биринчидан, ўз фалсафий асосига эга бўлиши керак бўлса, иккинчидан, худди шу хусусиятларни (онтологик ва вазифавий) аниқлаш имкониятини яратмоги лозим. Бундай методологиянинг таянч нуқгаси хизматини, сўзсиз, Download 4.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling