Шаҳриер сафаров прагмалингвистика
Download 4.78 Mb. Pdf ko'rish
|
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)
жараёнида яратилииш ва цуллаиишидир (таъкид меники-
Ш.С.). ...Янада аниқроги, гап белгисининг маълум шароитда яратилиш ва қўлланиши нутқий актдир ва нутқий актлар лисоний мулоқотнинг асосий ва энг кичик (минимал) бирлигидир» (8еаг1е 1969: 16). Демак, нутқий акт назарияси учун гап таянч бирлик эмас, ундан тайёр « материал» сифатида фойдаланилмайди. Аксинча, гап айнан нутқий мулоқот жараёнида яратиладиган ҳодиса. Шундай экан, нутқий акт мазмуни тўлигича сўзловчининг мулоқот мақсади (соттишсайуе 1 п 1 ;епйоп) билан боглиқ бўлиб қолади. 79 www.ziyouz.com kutubxonasi Ж.Сёрлнинг нутқий актни мулоқот тизимининг асосий, таянч бирлиги сифатида қараш кераклиги ҳақидаги фикрини тўлигича кувватлаш мумкин. Аммо нутқий актнинг дискурсни (мулоқот матни) таркиб топтирувчи, тузувчи эмас, балки уни қисмларга ажратувчи ҳодиса деб талқин қилинишига эътирозимиз бор. Ҳолбуки, лисоний ҳодисалар талқинида уларнинг яратувчанлик имкониятларига алоҳида эътибор қаратмоқ даркор. Нутқий акт ҳам бундан мустасно эмас, у ҳам матн тузиш, мураккаб мулоқот бирлиги бўлмиш дискурсни таркиб топтириш вазифаларини бажаради. Нутқий актнинг бу турдаги вазифаларини аниқлаш учун интенсия таҳлилига, яъни нутқий ҳаракат мақсадини аниқлашга йўналтирилган таҳлилга мурожаат қилмоқ керак. Иитеициоиал таҳлилда коммуникатив жараёнда воқеланадиган нутқий фаолиятнинг сўзловчи мақсади, истаги билан боглиқ томонлари ўрганилади. Одатда, ушбу таҳлил услуби асосчилари (8еаг1 1983) ҳар бир нутқий ҳаракатга ягона бир мақсадга (ягона интенцияга) эга бўлган бирлик сифатида қараш тарафдоридирлар. Аммо мен бу дунёни жуда эрта тарк этган марҳум дўстим, Киев университетининг профессори Олег Георгеевич Почепцов фикрига қўшилиш истагидаман. Унинг талқинича, «нутқий ҳаракат ва бу ҳаракат воситасида воқеланадиган мақсад сўзловчи кўзлаган асосий мақсадга эришишнинг фақатгина бир босқичидир» (Почепцов 1986: 75). Шунинг учун ҳам олим умумий интенцияни икки қисмга яъни «бошлаигич иитеиция (мацсад)» ва «иатижавии иитеиция»га ажратишни таклиф қилади. Интенционал таҳлилнинг бу тури ҳақиқатдан ҳам нутқий актнинг мазмунини тўлиқроқ тасаввур қилиш имконини беради. Масалан, «Вокзалга цаидай борса бўлади'?» гапи талаффуз этилганда, сўзловчининг бошлангич мақсади тингловчидан керакли ахборотни олиш, яъни вокзалга қандай боришни билиб 80 www.ziyouz.com kutubxonasi олишдир. Лекин асл ният бошқачароқ: вокзалга етиб олиш. Худди шу ният охирги ёки натижавий мақсаддир. Демак, нутқий ҳаракат бажарилишини икки босқичли жараён сифатида қараш мумкин: биринчисида бошлангич мақсад ифодаланса, иккинчисида натижавий мақсад ҳосил бўлади. О.Г.Почепцов бошлангич мақсад ҳаракати гапнинг структуравий семантик хусусиятларига асосан мос келишини қайд этади. Бинобарин, «Вокзалга ҳандай борса бўлади?» нутқий тузилмасининг бошлангич интенция акти сўровдир, «Бугун университетда учрашув бўлди» тузилмасиники - дарак, хабар бериш бўлса, «Китобимни цайтарЬу тузилмасида бошлангич интенция сўзсиз, буйруқ, талаб қилишдир. Аммо натижавий мақсад ҳаракатлари биринчидан, сон жиҳатидан кўп, иккинчидан, улар учун гапнинг структур-семантик тузилиши ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Натижавий интенциянинг шаклланиши гапларнинг нафақат маъно хусусиятлари, балки уларнинг фаоллашув муҳити, нутқ контексти билан ҳам боглиқдир. Бошқача айтганда, натижавий мақсад акти, лисоний ҳаракатлар билан бир қаторда, нолисоний ҳаракатларни ҳам қамраб олади. Нутқий акт мазмуни лисоний ва нолисоний хусусиятлар умумлашмасидан ташкил топишини барча прагмалингвистлар эътироф этишади. Уларнинг кўпчилиги нутқий актга уч босқичли фаолият сифатида қараш тарафдорларидир. Бу босқичларда уч хил ҳаракат бажарилади. Улар - локутив, иллокутив ва перлокутив ҳаракатлардир. Биз мулоқот жараёнида мазмундор лисоний калимани яратамиз ва уни талаффуз қилиш йўли билан нутқий фаолият бажарамиз, худди шу фаолият ижроси локуция ёки локутив актдир (1осийопагу ас1). Агарда бирор бир сабаб билан (тилни билмаслик, гунг бўлиш) мазмундор гап тузилмаса ва у талаффуз этилмаса, локутив ҳаракат юзага 81 www.ziyouz.com kutubxonasi келмайди. Масалан, «Иссиқ чои дамладим» гапи фақатгина ёзувда қолса, локуция йўқ. Аммо мазмундор гаплар бекордан бекорга тузилавермайди, уларни тузишдан ва талаффуз этишдан маълум бир мақсад кўзланади (бу мақсад тил соҳиби онгида доимо мавжуд). Ушбу мақсаднинг воқеланиши эса иллокутив акт натижасидир. Иллокуция шахслараро (мулоқот иштирокчилари ўртасидаги) муносабатларнинг ифодаланишидир. Масалан, юқорида келтирилган «Иссиқ чой дамладим» гапини талаффуз этиш воситасида шу воқеа ҳақида хабар бериш, чойга таклиф қилиш, суҳбатдошнинг қандай чой ичишини (иссиқ ёки совуқ) билиш каби коммуникатив истакларни ифодалаш имкони бор. Айнан шу коммуникатив мақсаддан қайси бири маълум шароитда воқеланишига нисбатан нутқий тузилманинг иллокутив кучи (Шосийопагу Ғогсе) аниқланади. Ҳар қандай мулоқот ҳаракати натижавий (охирги) мақсадни кўзлаб бажарилиши ҳақида юқорида гапирилди. Бу мақсадга эришиш учун сўзловчининг нутқи тингловчига таъсир ўтказмоги даркор. Нутқий фаолиятнинг таъсир ўтказиш босқичи перлокутив акт номини олган. Биз Download 4.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling