Шаҳриер сафаров прагмалингвистика


Download 4.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/94
Sana10.11.2023
Hajmi4.78 Mb.
#1762180
TuriМонография
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   94
Bog'liq
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)

«Иссиц чои дамладим» гапи талаффузининг натижасини 
тингловчи ушбу нутқий ҳаракатни биз истаган мақсадда 
(масалан, тингловчи чойнинг иссиқлигини эшитиб, уни 
ичишга рози бўлишида) қабул қилишда кўрамиз. Демак, 
перлокуция тингловчи онгига, ҳис-туйгуларига ва хатти- 
ҳаракатига таъсир ўтказиш ҳаракатидир.
«Иллокуция» тушунчаси нутқий акт назариясида энг 
кенг тарқалган тушунчадир. Нутқий акт структурасининг 
марказида ҳам иллокутив ҳаракат туради. Ҳатто иллокутив 
акт тўлигича нутқий ҳаракатнинг муқобили сифатида 
қаралиш ҳоллари ҳам учрайди ва нутқий актлар таснифи 
иллокутив мақсад кўрсаткичларига асосланади (8еаг1е 
1969: 16; \¥ипёегИсЬ 1976: 75; Почепцов 1986: 27).
82
www.ziyouz.com kutubxonasi


«Иллокутив акт» тушунчаси прагмалингвистикада 
инсон томонидан нутқий жараёнда ва нутқий фаолият 
воситасида 
бажариладиган 
ҳаракат 
сифатида 
таърифланади. О.Г.Почепцовнинг таърифича, 1) иллокутив 
ҳаракатнинг ижрочиси (агенти) сўзловчи ёки ёзувчидир; 2) 
иллокутив акт нутқ яратилиш фаолиятидан фарқ қилади; 3) 
иллокутив акт нутқ яратилиш фаолияти жараёнида юзага 
келади; 4) иллокутив акт нутқий фаолият воситасида 
бажарилади (Почепцов 1986: 24).
Ушбу таърифдан кўриниб турибдики, О.Г.Почепцов 
иллокуциянинг нутқий фаолиятдан фарқини кўрсатишга 
қанчалик ҳаракат қилмасин, у ҳеч қачон коммуникатив 
фаолиятсиз, инсонлараро муносабатни яратиш муҳитисиз 
юзага келмайди. 
Иллокутив 
акт бевосита мулоқот 
структурасининг иштирокчиси, коммуникацияни мақсадли 
ва мазмунли кўчишини таъминловчи нутқий фаолият 
бўлагидир.
Иллокутив акт ҳосил бўлиши учун маълум бир 
нутқий тузилманинг аниқ кўринишдаги «иллокутив кучи» 
(ШосиШпагу Ғогсе) намоён бўлмоги даркор. Масалан, 
«Иссиц чой дамладим» калимаси воситасида чойга 
таклифни изҳор қилиш мақсадини ифодаланаётганда, гап 
тузилмасининг ушбу мазмун ифода воситаси бўла олиш 
имконияти, яъни «кучи» воқеланади. Иллокутив мақсад эса 
фикрий ҳодиса бўлиб, нутқий ҳаракатнинг мазмуни, 
мундарижасини 
белгилайди. 
З.Вендлер 
талқинича, 
иллокутив мақсад аслида, «ментал ҳаракат бўлиб, сўзловчи 
тингловчини 
ушбу 
ҳаракатни 
бажаришга ундайди» 
(Вендлер 1985: 243). Иллокутив мақсад нутқий ҳаракат 
кучини намоён қилиш қанчалик муҳим бўлмасин, лекин бу 
мақсад ушбу кучнинг фақатгина бир қисми, бўлагидир. 
Зеро, нутқий ҳаракат коммуникатив мазмунининг тўлиқ 
ҳосил бўлиши учун мақсаддан ташқари, унга эришишни 
таъминловчи восита ва шарт-шароит ҳам мавжуд бўлиши
83
www.ziyouz.com kutubxonasi


талаб 
қилинади. 
Шунинг 
учун 
ҳам 
Ж.Сёрль, 
Д.Вандервекен ва бошқалар нутқий ҳаракат иллокутив 
кучини етти қисмдан таркиб топувчи ҳодиса сифатида 
қарайдилар. Булардан биринчиси, албатта, коммуникатив 
мақсаддир, чунки бусиз нутқий ҳаракатнинг ўзи ҳам 
бажарилмайди. Кейингилари эса қандайдир даражада ушбу 
қисмни тўлдирадилар, улар - иллокутив мақсадга эришиш 
усули (воситаси), иллокутив куч воқеланиши жадаллиги, 
воқеланишни таъминловчи пропозицион, ҳаққонийлик 
каби ментал шароитлардир.
Иллокутив куч қисмларининг тузилиши мантиқий 
тартибга эга. Айнан шу тартиб иллокутив ҳаракатнинг 
мустақиллигини таъминлайди 
ва унинг пропозиция 
актисиз 
бажарилишига 
имкон 
беради. 
Бинобарин, 
«Афсуски\», «В
оў
, худо\у>, «Тавба ҳилдим\» каби нутқий 
бирликлар пропозиция мазмунига эга эмаслар, лекин улар 
иллокутив жиҳатдан тўлиқ шаклга эгадирлар, яъни улар 
маълум контекстда коммуникатив мақсад ва мазмунни 
ифодалайдилар.
Айрим файласуфлар, Ж.Остинга эргашиб, гапларнинг 
структур-семантик 
турлари 
ва 
булар 
воситасида 
бажарилаётган нутқий ҳаракатлар ўртасидаги муносабатни 
тизимий характерга эга эмас, бу муносабат нутқий ҳаракат 
иллокутив 
кучида 
қарийб 
намоён 
бўлмайди 
деб 
ҳисоблайдилар. Синтаксиснинг биргина тузилмаси - 
алоҳида гап турли нутқий муҳитда турли иллокутив кучга 
эга бўлиши ва бу билан турли коммуникатив мақсадни 
ифодалаш воситаси бўла олиши бегумон. Аммо ҳар қандай 
синтактик бирликнинг прагматик заҳираси чегараланган, 
унинг иллокутив кучи мулоқот мақсадини ифодалаш 
имконияти чексиз эмас. Масалан, «Бугундан бошлаб 

Download 4.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling