Шаҳриер сафаров прагмалингвистика
www.ziyouz.com kutubxonasi (1лп§у181;1С
Download 4.78 Mb. Pdf ko'rish
|
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)
91
www.ziyouz.com kutubxonasi (1лп§у181;1С Меашп§) китобида учратиш мумкин. Муаллиф ўз пайтида К.Бах ва Р.Ҳарнешлар таклиф қилган таснифга таяниб (ВасЬ, НагшзЬ 2000), икки асосий синфни, яъни шахслараро ҳаракатлар ( 1 п 1 ;егрег 8 0 па 1 ас1я) ва декларатив ҳаракатлар (йес1ага1;огу ас1з) синфларини фарқлаш лозимлигини уқтиради. Таҳлилнинг кейинги босқичларида эса бу синфлар таркибида гуруҳлар ажратилади (АПап 1986: 192-203). Натижада биринчи синфда (шахслараро фаолият актлари) коистатив (тасдиқ, дарак бериш), предиктив (тахмин, башорат қилиш), комиссив (ваъда, таклиф қилмоқ), акиолежмеит (табрик қилмоқ, такаллуф, эҳтиром кабилар), директив (илтимос, савол, буйруқ, таъқиб кабилар), авторитативлар (ижозат бермоқ, маслаҳат бермоқ) гуруҳлари фарқланади. Декларативлар синфида эса эффектив (чўқинтириш, уйлантириш, лавозимга тайинлаш фаолиятларига оид нутқий ҳаракатлар) ва вердиктив (ҳукм чиқариш фаолиятига оид нутқий ҳаракатлар) актлар гуруҳлари ажратилади. Барчага таниш бўлган «Прагмалингвистика» рисоласининг муаллифи Ж.Лич нутқий актлар гуруҳларини ажратишда социолингвистик кўрсаткичларга таяниб, уларни мулоқот жараёнида «хушмуомалаликни таъминловчи ва шу муҳитни ўрнатиш мақсади билан қай йўсинда боглиқлигига» (ЬеесЬ 1983: 104) нисбатан гуруҳлайди. Бу гуруҳлар қуйидагилар: 1) компититив (иллокутив мақсад ижтимоий мақсадга мос келмайди, масалан, буйруқ, савол, талаб, илтимос каби нутқий ҳаракатлар); 2) конвивиал (иллокутив ва ижтимоий мақсад ўзаро мос, масалан, таклиф, қутлов, табрик, ташаккур изҳор қилиниши); 3) коллаборатив (иллокутив мақсад ижтимоий мақсадга бефарқ; масалан, тасдиқ, хабар бериш, эълон қилиш, маълумот бериш каби ҳаракатлар); 92 www.ziyouz.com kutubxonasi 4) конфлектив (иллокутив ва ижтимоий мақсадлар ўзаро қарама-қарши, масалан, таҳдид, айблов, сўкиш, қаргиш ҳаракатлари). Ж.Личнинг фикрича, ижтимоий мақсад юзага келиши мумкин бўлган зиддиятларни бартараф этишдан иборатдир ва бу мақсадни таъминловчи восита хушмуомалалик категориясидир. Тадқиқотчиларнинг бир гуруҳи ўз таснифларида феъл предикатларининг маъновий хусусиятларига асосланадилар. Улар феълларни у ёки бу турдаги иллокутив мақсадни ифодалаш хусусиятларига нисбатан гуруҳларга ажратадилар ва бу гуруҳларни махсус лугатлар воситасида изоҳлашга ҳаракат қиладилар. «Нутқий акт феъллари» деб номланган шундай лугатлардан иккитаси ҳақида тўхталмоқчиман. Шахсий кутубхонамда мавжуд бўлган ана шу лугатлардан биринчиси машҳур семасиолог ва прагмалингвист Анна Вежбицканинг қаламига мансуб бўлиб, «ЕпдНзЬ 8реесЬ Ас1 УегЬз: А 8етапНс В1сНопагу» лугатидир (\У1ег2Ь1ска 1987). Бу лугатда 270 га яқин юқори частотали инглиз тили феълларининг синтактик, семантик ва прагматик хусусиятлари тавсифланган. Тавсифни тизимлаштириш мақсадида муаллиф ушбу феълларни 37 гуруҳга тақсимлайди ва ушбу гуруҳларга кирувчи ҳар бир феълнинг маъно таркиби изоҳланади. Изоҳлаш усули сифатида эса у ёки бу маъно бўлаги намоён бўлишини таъминловчи нутқий тузилмалар, гаплар келтирилади. Масалан, азк «сўрамоқ» феълининг илтимос нутқий ҳаракатини ифодалаш хусусиятини изоҳлаш учун қуйидаги гаплар қатори келтирилади (Ўша асар, 19-50 бетлар); Download 4.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling