Шаҳриер сафаров прагмалингвистика


Download 4.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/94
Sana10.11.2023
Hajmi4.78 Mb.
#1762180
TuriМонография
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   94
Bog'liq
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)

«Тилимда цулф» йўсинидаги жавоб олиши мумкин. Шу 
турдаги иборалар ифодалайдиган маълумот, албатта,
137
www.ziyouz.com kutubxonasi


етарли даражада эмас. 
Аммо тингловчининг ушбу 
контекстдан етарли ахборотга эга бўлиши, жавобни 
олдиндан билиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Демак, айрим 
тамойиллардан чекиниш мулоқот ҳамкорлигини тўлигича 
йўқотмайди, чунки бундай ҳолларда ахборотнинг маълум 
қисми тагмаъно (яширин мазмун) кўринишига эга бўлади. 
Мулоқот тамойилларидан чекиниш ва тагмаънони излаш 
бевосита матн импликатурасини ўрганишга ундайди.
Дарҳақиқат, 
ўзаро 
ҳамкорлик, 
бир-бирини 
тушунишга 
интилиш 
мулоқот 
самарасининг асосий 
талабидир. Ҳатто «девор орқасидан туриб» сўзлашув 
шароитида ҳам мулоқотдошлар «даврий (шу ҳолатга хос) 
мулоқот мақсадига, қизиқишга» (
1
гап
811
:огу сопуег8айопа1 
1п1;еге81;8 - Опсе 1975:48) эга бўлишлари талаб қилинади. 
Шунинг билан биргаликда, кундалик ҳаётда ушбу талабга 
тўлигича мос келмайдиган ҳолатлар ҳам мавжуд, Масалан, 
сўкишиш, 
жанжаллашиш вазиятларида қайси турдаги 
мулоқот ҳамкорлиги тамойилига амал қилинади, деган 
саволга жавоб топиш қийин.
Ҳар 
ҳолда 
мулоқотнинг 
айрим 
максима 
-
тамойилларидан чекиниш кузатиладиган ҳолатларда ҳам 
умумий принцип - ўзаро ҳамкорлик маълум даражада 
сақланмоги даркор. Бу тамойилдан чекиниш фақатгина 
юзаки, шаклан бўлиб, ҳақиқатда эса, яширин бўлса ҳам, 
мавжуд бўлади. Чунки сўзловчи ҳамсуҳбатига аниқ 
мазмундаги ахборотни етказиш мақсадини кўзлайди. Буни, 
масалан, 
буддизм 
гояларини таргиб 
қилувчи 
дзэн 
таълимотига оид пандлар тўплами «Би янь лу» (юнонча -
«Хэкиган року») матнида учрайдиган «Тўгри - бу тўгри. 
Афсусдамаи» (23-коан) каби мисра изоҳида кўришимиз 
мумкин. Дастлабки ўқишда сифат ва сон тамойилларидан 
чекиниш бордек (сўзлар такрори, мантиқий боглиқлик 
талаби бузилган), аммо фикрни бу усулда ифодалаш дзэн 
таълимоти учун умумий ҳолат: устоз шогирди саволларига
138
www.ziyouz.com kutubxonasi


жавоб беришда ўзини саволни эшитмагандек, шогирд 
истагини сезмагандек тутади. Шогирддан бундай «сўз 
ўйини»га иштирок этиб, мулоқот санъати мўъжизаси 
сирларини эгаллаши талаб қилинади (Юнгер 2005: 296- 
297).
Буюк Конфуций Ци вилояти князи Цзяннинг давлат 
бошқаруви сирлари ҳақидаги саволига қуйидаги жавобни 
беради: «Фақатгина подшоҳ - подшоҳ, вазир-вазир, ота- 
ота, ўгил-ўгил бўлган жойдагина ҳукумат (бошқарув) 
мавжуддир». Нуқул тавтолик жуфтликлардан иборат 
бўлган бундай нутқий тузилмада миқдор тамойили 
унутилгандек. Аслида, Конфуций ифода 
қилаётган 
фикрини мазмундор ифодалаш тарафдори. 
Тўғрида, 
мамлакатни тўгри идора қилиш учун подшоҳ подшоҳлик 
қилмоги, вазир ўз вазифасини ижро этиш сифатига эга 
бўлмоги, ота оиланинг ҳақиқий бошлиги эканлигини 
исботлаши, ўгил эса ота-она ҳурматини бажо келтириши 
зарур. Бундай мазмун, тагмаънони имплицит, яъни 
ботиний ифодалаш Конфуций таълимоти маънавий-этик 
гоялари таргиботининг асосий услубларидандир (Сорокин 
1985: 107-108).
Фикрни бу йўсинда ифода этиш услуби Шарқ 
фалсафасида, пандномаларида кенг қўлланиши барчага 
маълум. Алишер Навоийнинг мухлиси ва дўсти, футувват 
илмининг 
таргиботчиларидан 
бўлган 
Ҳусайн 
Воиз 
Кошифийнинг 
шогирд 
тушишнинг 
шарт-шароитлари 
ҳақидаги фикрини олайлик: «Агар шогирдликнинг биноси 
ниманинг устига қурилади, деб сўрасалар, иродат устига 
қурилади, деб жавоб бергин. Агар иродат нимадир деб 
сўрасалар, самоъ ва тоатдир деб айтгин. Агар самоъ 
(эшитиш) ва тоат нимадир деб сўрасалар, нимаики устоз 
айтса, уни жон қулоги билан эшитиш, чин кўнгил билан 
қабул қилиш ва вужуд аъзолари орқали амалда адо 
этишдир, деб айт. Агар шогирд учун нима яхши деб
139
www.ziyouz.com kutubxonasi


сўрасалар, пок эътиқод деб айт, чунки фақат эътиқод 
кишини муродига етказади» (Кошифий 1997: 198).
Алишер 
Навоий 
авлиёларнинг 
энг 
комил
раҳнамоларидан бири деб билган Фаридуддин Аттор 
«Мантиқ -ут тайр» («Қуш тили мантиги») асарини 
тугатгач, ўз ўқувчисига хитоб қилади: «Эй ўқувчим, 
дардли дил билан бу девонга кир (китобни варақла), 
жондан кечиб бу айвонга қадам қўй. Жон кўринмай қолган 
ана шундай майдонда, балки майдон ҳам кўринмай қолган 
(вақтда), агар дард билан унга кирмасанг, унда бир гард- 
губор ҳам сенга юз кўрсатмайди. Кўнглингда агар дард 
қўзголиб, мақсад сари интилсанг, агар қадам ташламоқчи 
бўлсанг - мақсад сари қадам қўй. Ноумидлик - бахтсизлик 
озуқанг 
бўлмай 
туриб, 
ҳайрон 
қалбинг 
қайта
тирилармидир? Сен дард ҳосил қил, чунки дармону 
давойинг шу дарддир. Икки оламда жоннинг дориси ҳам 
шу дарддир. Эй йўловчи, менинг китобимга шоирлик ва 
кибру ҳаво билан боқма. Дафтаримга ишқ дарди юзасидан 
қара, шунда юздан бир дардимга ишончинг ортар балки. Бу 
йўлга кирганларга дард юзасидан боққан кишигина бизни 
тушунади, ҳамдард бўлади, ишқ давлатига эришади» 
(Фаридуддин Аттор 2006: 219).
Атторни бу сатрлар битигида миқдорий сифат 
тамойилига амал қилмасликда айблаб бўлармикан?! Иўқ. 
Бу, биринчидан, жанр услуби, иккинчидан, муаллифлик 
интециясини (нутқий мулоқот мақсадини) амалга ошириш 
йўли. Тавтологик такрорлар, кўп маъноли сўзлар, киритма 
ибораларини 
кенг қўллаш воситасида муаллиф 
ўз 
мақсадини ўқувчига нафақат тушунарли қилиб етказиш, 
балки уни шу мақсадни қабул қилиш ва бевосита ижро 
этишга ундаш ниятидадир. Бу ниятни рўёбга чиқариш учун 
лисоннинг зоҳирий ва ботиний имкониятлари уйгунлашуви 
лозимдир.
140
www.ziyouz.com kutubxonasi


Мулоқот тамойилларидан четга чиқмасдан туриб, 
стилистик троп ва фигураларни шакллантириш қийин 
вазифа. 
Бинобарин, 
сифат тамойилининг 
бузилиши 
сарказм, 
киноя 
каби 
нутқий 
баён 
амалларини 
шакллантиришга олиб келади (Шомақсудов ва бошқалар 
1983: 241-243):

Download 4.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling