Шаҳриёр сафаров
Download 1.63 Mb. Pdf ko'rish
|
прагмалингвистика-сафаров ш.
Эмоционал
дейксис. Воқеликдаги предмет- ҳодисаларнинг идроки бир хилда кечмайди. Турли шахслар ягона бир воқеликка турлича, ўз нуқтаи назарларидан қарайдилар, уни идрок этишда шахсий мотивларига эга бўладилар. Ҳар бир шахснинг воқеликни баҳолаш меъёри (ўлчови) мавжуд ва бу «шахсий ўлчов» тўғридан-тўғри нутқий фаолиятда ўз аксини топади. Умумий тилшунослик фанининг асосчиларидан бири бўлган Вильгельм фон Ҳумбольдт предметлар идроки субъективлик хусусиятига эга эканлигини ва бу субъективлик тил қурилишида акс 200 этишини таъкидлаб, сўзни предметнинг айнан акси эмас, балки инсон қалбида ҳосил бўлган тимсол (образ)нинг инъикоси сифатида қараш лозимлигини уқтиради. Ҳар қандай объектив идрокка субъективлик ҳамроҳ бўлишини инобатга олиб, «ҳар қандай индивидуал инсонни, ҳатто лисонга эътибор бермаган ҳолда ҳам, олам идрокида алоҳида нуқтаи назарга эга деб ҳисоблаш керак» (Гумбольдт 1984: 80). Олмон файласуф-тилшуносининг ушбу фикри кўпчиликка маъқул келиши аниқ эди. Лисонда субъективлик мавзусини давом эттирган фаранг тилшуноси Эмиль Бенвенист «лисонда (лисоний фаолиятда деса маъқулроқ – Ш.С.) инсоннинг ўрни бетакрордир», деб хитоб қилади, чунки «ҳар бир сўзловчи шахс ўзини нутқда ўзига «мен» сифатида ишора қилаётган субъектдек тасаввур қилади» (Бенвенист 1974: 294). Воқеликнинг тафаккур ва лисондаги акси, ифодасининг субъективлиги психологлар тадқиқотларида ҳам ўз тасдиғини топган. Л.С.Выготский биринчилардан бўлиб тафаккур фаолиятининг аффектив манбалари мавжудлигини назарий жиҳатдан асослашга ҳаракат қилди. У «мазмун» («смысл») тушунчасини лисоний белги маъносига нисбатан субъектив шахсий тажриба жараёнида туғиладиган эмоционал муносабатларни аташда қўллашни тавсия қилгани маълум (Выготский 1956: 369). «Шахсий мазмун» (личностный смысл) атамасини амалиётга киритган А.Н.Леонтьев (1977) ҳам ҳис-туйғу субъект фаолиятида пайдо бўладиган шахсий мазмунни шакллантирувчи омил, восита бўлишини эътироф этади. Буларнинг барчаси нутқий фаолиятнинг шахсига оид томонлари, индивидуал дейксиснинг мавжуд эканлигидан дарак беради. Бундай дейксис эмоционал дейксис кўринишига эга ва у нутқий мулоқот иштирокчиларининг лисоний фаолияти амалларини белгилаб беради. 201 Эмоционал дейксис шахснинг (аниқроғи –лисоний шахснинг) воқелик билан муносабати натижасидир ва унинг ифода воситаси тил қурилишининг турли сатҳларига оид лисоний бирликлардир. Дастлаб унутмаслик керакки, эмотивлик ҳар қандай нутқий ҳаракат мундарижасига хосдир, зеро, сўзловчи кечаётган воқеа-ҳодиса идрокида бетараф бўлиб қола олмайди ҳамда нутқий баёнида, ахборот узатишда ўз ҳиссиётини изҳор этишга мажбурдир. Аммо ҳиссиёт даражаси ҳар хил, унинг миқдори тингловчига (ўқувчига) қайси даражада таъсир ўтказиш ва қандай фаолиятга ундаш мақсади билан белгиланади. Лисоний фаолиятда эмоционаллик ва рационаллик (мулоҳазакорлик) муносабати нисбатини қадрлаш талаб қилинади. Эмоционалликнинг нутқий фаолиятда турли кўриниш ва даражаларда ифодаланиши ҳис-туйғуни изҳор этиш мақсади, модаллик мазмуни, тоналлик (оҳангдошлик) каби нутқий бирликлар мазмун доирасини шакллантирувчи ҳодисалар иштирокида ҳосил бўлади. Эмоционалликнинг нутқий фаолиятда акс этиши муаммолари билан кўп йиллардан бери шуғулланиб келаётган ҳамкасбимиз Волгоград педагогика университетининг профессори В.И.Шаховскийнинг қайдича, турли сўзловчилар қўллайдиган эмотив нутқий тузилмаларнинг мазмун ва ифода доираларига оид хусусиятлари мулоқотдошларнинг эмоционаллик ифодасига бўлган эҳтиёжи, мақсади билан боғлиқ. Бу эҳтиёж эса сўзловчи шахсларнинг воқеликка муносабати, уни идрок этиш мақсади билан белгиланади. Айнан шу мақсаднинг лисоний акс топиши эмоционал дейксиснинг воқеланишидир (Шаховский, Жура 2002: 45). Замонавий тилшуносликда дейксис ҳодисаси кенг маънода талқин қилиниб, унинг нутқий фаолиятнинг барча турларига оидлиги эътироф этилмоқда. Дейктик мазмун коммуникатив ҳаракатнинг «замон-макон-ижтимоий тугуни қўшимчаси» (Кравченко 1992: 88) сифатида ҳосил 202 бўлади ҳамда турли шакл, кўринишда намоён бўлиш имкониятига эга. Ҳис-туйғунинг нутқий фаолият кечишидаги таъсири эмоция дейксисининг турли кўринишларини намоён қилади. В.И. Шаховский ва унинг шогирдларининг фикрича, эмоционал нутқий фаолиятнинг кечиши тўрт асосий хусусиятнинг ўзаро муносабати натижасидир. Бундай кўрсаткичлар қуйидагилардир: 1) сўзловчининг эмотив мақсади (интенцияси); 2) унинг ҳиссиётининг модаллиги; 3) эмоционаллик даражаси; 4) эмоциянинг йўналтирилиши, яъни мўлжали (Шаховский, Жура 2002: 47). Е.М.Вольф эмоционал нутқий бирликларнинг икки хил интенцияга (мақсадга) эга бўлишини таъкидламоқчи бўлган эди. Биринчи турида тингловчида маълум бир ҳис- туйғу туғдириш мақсади кўзланса, иккинчисида эса сўзловчи ўз ҳиссиётларини маълум қилишга ҳаракат қилади (Вольф 1985: 166). Бироқ бу икки турдаги мақсадни бир-биридан ажратиш қийин, ҳар иккала ҳолатда ҳам коммуникатив вазифа бир хилда намоён бўлади ва нутқий ҳаракатдан кутиладиган самара ҳам ягонадир. Чунки ҳар қандай ҳолатда ҳам нутқ субъекти баён қилинаётган ҳодиса ва нутқ вазиятига эмоционал баҳо беради ҳамда тингловчининг хатти-ҳаракатига таъсир ўтказади. Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling