Шаҳриёр сафаров
Download 1.63 Mb. Pdf ko'rish
|
прагмалингвистика-сафаров ш.
you all rigut? саволини бериш мумкин. Аммо ушбу иборани
ўзбек тилига «Ҳаммаси жойидами?» қабилида таржима қилсак, йиқилган одамнинг устидан кулган, уни ҳақоратлаган бўламиз. Бизнинг маданиятимиз нормасига биноан «Ҳеч нарса бўлмадими? Оғримаяптими? Ёрдам берайми?» қабилидаги саволлар бериш ўринлидир. Норма – ижтимоий ҳодиса, у ҳудудларда фарқланади ва тарихан ўзгариб туради. Маълумки, XIX асрда Америка ва Британия хонимлари физиологик атамалар қўлланишида жуда эҳтиёткор бўлишган, улар breast «кўкрак», leg «сон», «оёқ», thigh «тос» каби сўзларни қўллашдан тортинганлар. Ўша даврда Америка ёзувчилари Ҳенри Жеймс ва Эдит Вартонлар making love иборасини courting «хушомад қилмоқ (хонимларга)», wooing «қизиқтирмоқ, йўлдан урмоқ» маъносида қўллашгани қўпол туюлган эди. Ҳозирги кунда эса making love жинсий алоқани романтик руҳда ифодаловчи иборага айланган. Шунингдек, япон тилида «ши» талаффузидаги икки лексема мавжуд, уларнинг бири «ўлим» маъносини англатса, иккинчиси эса «4» сонини билдиради. Бундай ўхшашлик кўплиги лисоний ноқулайликларга сабаб бўлади: бечора японлар сонлар ёки бирор маҳсулот баҳоси ҳақида гап кетганда, «ши» сўзи ўрнига тамоман бошқа манбага эга бўлган «ён» калимасини ишлатадилар. 152 Энг қизиғи, лисоний воситалар танлови ва мулоқот тамойилларининг фаоллашуви сўзловчининг сиёсий қарашлари, қайси партия ва оқимга мансублиги билан ҳам боғлиқ экан. Бундай ҳолатларда лисоннинг сиёсий ўйинлар, жанглар қуролига айланиб қолиши ҳеч гап эмас. Адольф Ҳитлер ҳукмронлиги даврида воқеликдаги барча предметлар, ҳодисалар фашизм ғояларига нисбатан тавсифланганлиги маълум. Бу ғояга мослари эътироф этилиб, уларга «орий» сифати берилган, номаъқулларини эса «ноорий»лар қаторига қўшишган. Шу йўсиндаги лисоний воситалар ва нутқий мулоқот стратегияси танлови сиёсий либосдаги норма таъсиридан бошқа нарса эмас. Бунинг исботини биз С.Ҳайакаванинг «Нацистлар партияси янгилик агентлиги» газетасининг 1937 йил 3 апрель сонидан келтирган матн парчаси мисолида қўришимиз мумкин (Hayakawa 1976: 132): «Биз ҳар бир товуқ бир йилда 130140 тагача тухум беришини талаб қиламиз. Аммо бундай ўсиш натижасига ҳозирги пайтда Германия фермаларида боқилаётган баттол товуқлар (non – Aruan- ноарий) билан эришиб бўлмайди. Бу номаъқулларни қиринг ва алмаштиринг» (Таржима меники –Ш.С.). Кулгули эмасми?! Нима ҳам қилардик, лисон барчага бир хилда инъом этилган, аммо ундан фойдаланувчи шахслар турли-туман. Шу сабабли ҳам лисоний фаолиятни кенг миқёсда, турли омилларга боғлиқ ҳолда ўрганган маъқулдир. Афсуски, ҳозиргача айрим тадқиқотларда (айниқса, номзодлик диссертацияларида) лисон фаолиятининг у ёки бу томонларини ўрганишдан қочиш, «бу соҳа лингвистик таҳлил объекти бўла олмайди» деган баҳоналарни қидириш ҳоллари учраб туради. Лисон жамиятда мавжуд бўлади ва маълум ижтимоий муҳитда алоҳида шахслар ёки шахслар гуруҳи томонидан қўлланилади. Демак, лисоний фаолиятнинг барча турлари ва бу фаолиятни таъминловчи 153 ҳар қандай омил лингвистик таҳлил объекти бўлиши мумкин. Бундан, ушбу фаолият ижрочилари бўлмиш коммуникантлар – мулоқот шахслари ҳам истисно эмас. Нутқий мулоқотда инсон фактори муҳим роль ўйнайди ва бу фактор мулоқот фаолиятини режалаштириш, уни воқелантириш, унинг стратегиясини амалга ошириш каби амалларини бошқарувчи кўрсаткичлардан биридир. Структур тилшуносликда ҳам «инсон фактори» тушунчаси амалда бўлганлигини биламиз, аммо структуралистлар ушбу тушунчани «бир хил нутқий шароитдаги идеал сўзловчи»га нисбатан талқин қиладилар ва уни «лисоний қобилият» тушунчаси таърифи билан боғлайдилар. Прагмалингвистик талқинда эса «инсон фактори» тушунчаси батамом ўзга кўриниш олади. Мулоқотнинг шарт-шароити турлича бўлганлиги каби унда «сўзловчи ва тингловчининг идроки, мақсад, асос, алоқа воситалари, хулқ-атворнинг махсус белгиланган шакллари, ифода мавзуси, сўзлашувчиларнинг ўзаро муносабатларига хос хусусиятлар» (Искандарова 1993: 9) бир хилда бўлмайди. Боз устига, бу турдаги ижтимоий белгилар барқарор (доимий) ва ўзгарувчан гуруҳларга ажралади. Айнан шу хусусиятларга нисбатан прагмалингвистик таҳлил учун «идеал тил соҳиби - сўзловчи» тушунчасига таянишдан кўра, сўзловчининг шахсий-ижтимоий тавсифи муҳимдир. Нутқий мулоқот жараёнида фаоллашувчи инсон фактори билан боғлиқ доимий ва ўзгарувчан хусусиятлар қаторига профессор В.В.Богданов қуйидагиларни киритади (Богданов 1990: 28-29): 1) лисоний қобилият; 2) маълум миллатга мансублик; 3) ижтимоий –маданий статуси (маълум ижтимоий гуруҳга оидлик, касби, лавозими, маълумоти, яшаш жойи, оилавий аҳволи); 4) биологик- физиологик кўрсаткичлари (жинси, ёши, соғлиги, жисмоний нуқсонлар мавжудлиги ёки йўқлиги); 5) руҳий- психологик тури (темперамент, патологик кўрсаткичлари); 154 6) вазиятга нисбатан ўзгарувчан руҳий ҳолати (кайфият, муваққат билим, мақсади ва қизиқиши); 7) доимий диди, қизиқиш ва одатлари; 8) ташқи кўриниши (кийиниши, ўзини тутиши, хулқ-атвори). Ушбу қаторга киритилган белгиларнинг ўз мазмуни ва бажарадиган вазифаси жиҳатидан бир хилда эмаслиги кўриниб турибди. Уларнинг нутқий мулоқот мундарижасига таъсир кучи ҳам ҳар хил. Жумладан, лисоний қобилият белгисини олсак, у мазмундор нутқий фаолиятнинг асосий омилидир. Тилни билмаган шахс ушбу фаолиятни ижро эта олмаслиги аниқ, аммо турли шахсларнинг тил билиш даражаси ҳар хил. Мулоқотнинг текис кўчиши ва суҳбатдошлар ҳамкорлиги юзага келиши учун уларнинг тил билиш даражаси нисбатан бир хилда бўлгани маъқул. Бундан ташқари, мулоқотнинг самараси учун лисоний кодлар тизимини юқори даражада билиш етарли эмаслигини унутмайлик. Бу самарага фақат юқорида эслатилган социопрагматик тамойиллар ва қоидаларга тўлиқ амал қилган ҳолдагина эришиш мумкин. Шу сабабли «лисоний қобилият» тушунчасини кенг маънода талқин қилиш, уни «лисоний код ва мулоқот тамойиллари, қоидаларидан ижтимоий фаолиятда фойдалана олиш кўникмаси, малакаси» сифатида таърифласак, маъқул бўлар? Менимча, «лисоний қобилият» ва кейинги йилларда қўлланилаётган «прагмалингвистик қобилият» тушунчаларини алоҳида тавсифлаш ҳамда уларнинг асосида ўзаро фарқланадиган ҳодисалар туради, деган фикрнинг туғилиши нотўғридир. Лисоний қобилият – лисоний мулоқотни таъминловчи ҳодисадир, бас, шундай экан, ушбу тушунча тил тизими ва мулоқот тизими қонунуниятларини билиш, улардан амалиётда фойдаланиш имкониятларини қамраб олади. Проф. В.В.Богданов санаб ўтган белгиларнинг кўпчилиги коммуникантларнинг шахсий сифати бўлиб, 155 улар биофизиологик ва руҳий характерга эгадирлар. Масалан, сергап, тезда мулоқотга киришиб кетадиган кишилар камгаплардан фарқ қиладилар. Одатда, холерик ва сангвиниклар маҳмадона, мулоқотга интилувчан бўлишади, меланхолик ва флегматиклар эса камсуханликлари билан ажралиб туришади, улар нотаниш кишилар билан мулоқотга киришишга қийналадилар. Коммуникантларнинг сифатлари мулоқот тизимида қанчалик муҳим ўринни эгалламасин, ҳар ҳолда бу тизимнинг марказида коммуникантларнинг ижтимоий роли туради. Мулоқот иштирокчиларининг айнан шу характеристикаси нутқий фаолиятнинг «қай даражада жорийланишига объектив ва субъектив равишда ўз таъсирини кўрсатувчи омил бўлиб хизмат қилади» (Мўминов, Расулов 2007: 71). Инсонларни маълум гуруҳларга бўлиш, ижтимоий табақалаштириш муаммоси билан социологлар муқаддам шуғулланиб келишмоқдалар. Россияда туғилиб ўсган ва шўролар даврида Америкага қувғин қилинган жамиятшунос П.Сорокин «ижтимоий табақалаштириш» тушунчасини инсонларнинг алоҳида гуруҳларини қуйи ва юқори табақали синфларга ажратиш мазмунида талқин қилади: «Ушбунинг (табақалаштиришнинг – Ш.С.) моҳияти, деб ёзади П.Сорокин, - ҳуқуқ ва имтиёзлар, жавобгарлик ва вазифалар, ҳукм ва нуфузнинг у ёки бу жамоада нотекис тақсимланишидир» (Сорокин 1992: 302). Ижтимоий табақалаштириш муаммоси билан батафсил шуғулланган Г.Мейн, М.Вебер, Т.Парсонс, Т.Шибутани, Р.Тернер каби олимларнинг ушбу ҳодисани назарий жиҳатдан ўрганиш борасидаги хизматлари алоҳида. Худди шу олимлар ижтимоий статус (мақом) ва Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling