Шаҳриёр сафаров
Download 1.63 Mb. Pdf ko'rish
|
прагмалингвистика-сафаров ш.
миқдор, меъёр, макон, замон, чегара, мақсад, сабаб
кабилардир. «Тилда ушбу тушунчалар ва уларнинг доимий ўзгаришларини доимий ифодалаш учун мўлжалланган сўзларнинг ёпиқ тизими мавжуд: олмошлар гуруҳи айнан шу синфга оид» (Шведова, Белоусова 1995: 6). Айниқса, муаллифнинг кейинги ишида олмошлар гуруҳидаги сўзлар тизимининг «ёпиқлиги» ва барча турдаги умумий 176 тушунчаларни ифодалашнинг бошланғич нуқтаси эканлиги янада таъкидланади. Зеро, «бу тизимнинг мавҳумлик даражаси бошқа синфларникидан ўта устун: у (олмошлар тизими-Ш.С.) бошқа сўзлар маъноси ва ўзаро муносабатларига мазмун бахш этади. Олмошлар гуруҳи – маънони мавҳумлаштиришни таъминловчи воситадир» (Шведова 1998: 8). Шу жиҳатдан олганда, Б.Расселнинг барча турдаги дейктик ибораларнинг мазмунини this «бу» олмоши воситасида тавсифлаш борасидаги ҳаракатини ҳам тўғри англаб, маъқуллаш мумкин. Инсон борлиқ идрокининг асосий (балки ягона) меъёри ва ўлчов нуқтасидир, бундай идрок жараёни доимо «антропометрик тамойил» (Телия 1988) назоратида кечади, у ўзи идрок этаётган воқелик парчасига «бу» кўрсаткичи билан ишора қилади. Аммо мантиқшуносларнинг дейктик ибораларни ягона бир махражга тўплаш ва уларнинг маъносини алоҳида бир лисоний бирлик воситасида таърифлаш йўлидаги ҳаракатлари (Б.Рассел барча дейктик ибораларни «this»- «бу» олмошли ибораларга ўзгартириш мумкинлиги ҳақида гапирган бўлса, Ҳ.Райхенбах эса I «мен» олмоши «мен» сўзи белгисини талаффуз қилаётган шахс» тузилмаси воситасида тавсифлашни таклиф қилган) тилшуносларга унчалик маъқул келмаганлиги ҳам маълум (Lyons 1977: 639; Bar-Hillel 1970: 77-78; Бурлакова 1988: 86). Лисоний таҳлилни мантиқ билан боғлашда лисоний белгиларнинг табиати ва уларнинг инсон фаолияти учун муҳим бўлган нутқий мулоқот матнида тутган ўрни, моҳиятига эътибор бермасликнинг имкони йўқ. Масалан, «Мен ҳозир 26 ёшдаман ва ўтган йили уйланганман» ва «Мен ҳозир 27 ёшдаман» тузилмаларининг заминида бир хил пропозиция туриши ёки турмаслигини аниқлаш учун ушбу тузилмалар қайси контекстда, мулоқот шароитида қўлланилаётганлигини билмоқ керак. Матн (контекст) 177 пропозицияни «махсуслаштирувчи», уни воқелантирувчи воситадир. Прагматиканинг мантиқан семантикани таъминлаши, ундан олдинроқ ҳаракатга келиши ҳам худди шунда намоён бўлади. Дейксис ҳодисасининг прагматик моҳиятини ва унинг мазмун ифодалаш имкониятининг бевосита мулоқот матни билан боғлиқ эканлигини С.Левинсон қуйидагича таърифлайди: «Аслини олганда, дейксис тилда нутқий ҳаракат контексти ёки нутқий ҳодиса хусусиятларининг акс топиши ва грамматикаллашувига (grammaticalization) тааллуқлидир. У (дейксис), худди шунингдек, мулоқот матни таҳлили билан боғлиқдир. Шунга нисбатан this («бу») олмоши бирор бир реал мавжуд объектни атамайди; тўғрироғи, у аниқ бир контекстда сўз юритилаётган воқелик объектининг ўриндошидир» (Левинсон 1983: 54). Ушбу таърифда бизнинг эътиборимизни алоҳида жалб қилган нарса – грамматикалаштириш ҳодисасидир. Дарҳақиқат, онгда юзага келган тушунча ва концептуал қолипларнинг лисоний воқеланиши уларга лисоний шакл, тус беришни тақозо этади. Нутқий тузилма эса тўлиқ мазмунга эга бўлиш учун грамматик шакл олиши керак. Шунинг билан биргаликда, нутқий тузилманинг мулоқот бирлигига айланиши ва матндан ўз ўрнини топиши учун унинг грамматик шаклга эга бўлиши етарли эмас. Ушбу тузилма матнга мос келиши, умумий коммуникатив мақсадга эришиш эҳтиёжини қондириши лозим бўлади. Худди шу талаблар умумлашмаси, грамматикаллаштириш ҳодисасидир. Мисол тариқасида «Ҳой, сен ҳозироқ ўша Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling