Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар
Музликларнинг баландлик зоналари бўйича тақсимланиши
Download 4.3 Mb. Pdf ko'rish
|
Музликларнинг баландлик зоналари бўйича тақсимланиши. Зарафшон
дарёси ҳавзасидаги тоғ тизмаларида музликлар майдонининг баландлик зоналари бўйича тақсимланиши масалалари ҳам илк бор Н.Л. Корженевский, Л.К. Давидов, кейинчароқ М.А. Насиров томонидан тадқиқ этилган 114, 103, 127 . Мазкур ишда биз ҳам ушбу масалага яна бир марта эътибор қаратиб, Зарафшон ҳавзасидаги тоғ тизмаларида музликлар майдонининг баландлик зоналари бўйича тақсимланиши масаласини кўриб чиқдик. Музликлар каталогида келтирилишича, Мастчоҳ тоғ тугунидаги музликларнинг фирн ҳавзалари 3900-4000 м дан юқорида жойлашган. Лекин, уларнинг музлик тиллари бошқа музликларга қараганда анча пастга тушиб борган. Масалан, Зарафшон музлигининг тили 2775 м, Преображенский музлигининг тармоғи бўлган Рама музлигиники эса 2882 м баландликларга қадар тушиб борган. Оқибатда улар ёз ойларида жадал суръатларда эрийди ва Мастчоҳ (Зарафшон) дарёсининг тўйинишида фаол иштирок этади. Зарафшон ҳавзасидаги музликлар майдонининг баландлик зоналари бўйича тақсимланиши тоғ тизмаларининг қуёш нурларига нисбатан экспозицияси, нам ҳаво оқимларига нисбатан ориентациясига боғлиқ ҳолда турли баландликларда турли қийматларда ўзгариб туради. Масалан, Туркистон тизмасининг жанубий ёнбағирларидаги 2600-2800 метр баландликлар оралиғида жойлашган музликларнинг йиғинди майдони 0,7 км 2 ни ташкил этса, Ҳисор тизмасининг шимолий ёнбағирларидаги, шундай баландликлардаги музликлар майдони бор-йўғи 0,1 км 2 га тенг. Ушбу, яъни 2600-2800 метр баландликлар оралиғида Зарафшон тизмасининг шимолий ва жанубий ёнбағирларида музликлар умуман йўқ (3.2-жадвал). Ҳавзадаги барча тоғ тизмаларида 3400 метрдан бошлаб, 4400 метргача бўлган баландликларда музликлар майдони кескин ортади. Ҳақиқатан ҳам, мазкур баландликлар Ўрта Осиё тоғларида музликларнинг сақланиб қолиши учун қулай рельеф ва иқлим шароитларининг мавжудлиги билан ажралиб 48 туради. Зарафшон ҳавзасидаги барча тоғ тизмаларида музликлар майдони 4400 метр баландликдан бошлаб камая боради (3.2-жадвал). 3.2-жадвал Зарафшон ҳавзасидаги музликлар майдонининг баландлик зоналари бўйича тақсимланиши, км 2 Баландлик зоналари, м Тоғ тизмалари Ҳавза бўйича 1 2 3 4 2600-2800 0,7 - - 0,1 0,8 2800-3000 2,5 - - 0,3 2,8 3000-3200 7,8 2,0 - 2,4 12,2 3200-3400 16,5 7,5 - 6,6 30,6 3400-3600 35,0 19,9 - 18,4 73,3 3600-3800 45,9 32,6 0,29 34,7 113,5 3800-4000 47,9 39,0 0,61 63,0 150,7 4000-4200 54,2 18,8 1,03 16,3 90,9 4200-4400 41,0 9,0 0,87 5,3 56,2 4400-4600 16,5 3,5 1,5 1,2 22,7 4600-4800 2,2 - - - 2,2 4800-5000 0,9 - - - 0,9 Ҳаммаси 271,1 132,3 4,5 148,9 556,8 Изоҳ: рақамларнинг қайси тоғ тизмаларини ифодалаши 3.1-жадвалда келтирилган. Маълумки, охирги 25-30 йил давомида рўй бераётган глобал миқёсдаги иқлим илиши Ўрта Осиёдаги барча тоғ музликларига, шу жумладан, Зарафшон ҳавзасидаги музликларга ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Бу таъсир музликлар деградациясида акс этмоқда. Шу ҳолатни ҳисобга олсак, келажакда, юқоридаги 3.1- ва 3.2-жадваллардаги маълумотларга аниқлик киритиш лозим бўлади. Download 4.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling