Схемотехника фани, мазмуни ва усуллари


Download 1.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/42
Sana15.03.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1269586
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   42
Bog'liq
93zjs4e81dVBmnGH9k6fFUaqu34VC5Iwjclt7sks

Назорат саволлари 
1. Дифференциал кучайтиргич (ДК) ҳақида маълумот беринг. 
2. Симметрик ДК ҳақида маълумот беринг. 
3. Носимметрик ДК ҳақида маълумот беринг. 
4. ДК асосий параметрларини санаб беринг. 
5. Реал ДК қандай параметрлар билан характерланади? 
36


6. ДКларда кириш сигналининг синфаз ва парафаз ташкил этувчилари нима 

ОПЕРАЦИОН КУЧАЙТИРГИЧ 
Режа: Операцион кучайтиргич (ОК) ҳақида тушунча 
ОКга қўйиладиган талаблар 
ОК турлари 
ОК асосий параметрлари 
Операцион кучайтиргич (ОК) деб, аналог сигналлар устидан турли 
амалларни бажаришга мўлжалланган, дифференциал кучайтириш принципига 
асосланган, кучланиш бўйича катта кучайтириш коэффициентига эга бўлган 
(К
U
=10
4
÷10
6
) интеграл ўзгармас ток кучайтиргичига айтилади. Бундай амалларга 
қўшиш, айириш, кўпайтириш, бўлиш, интеграллаш, дифференциаллаш, 
масштаблаш каби математик амаллар киради. Ҳозирги кунда ОКлар аналог ва 
рақамли қурилмаларда кучайтириш, чеклаш, кўпайтириш, частотани фильтрлаш
генерациялаш, сигналларни барқарорлашда қўлланилиб келмоқда. Бунинг учун 
ОКларга мусбат ва манфий тескари алоқа (ТА) занжирлари киритилади. ТА 
занжирлари ѐрдамида ОКлар юқорида қайд этилган амалларни (операцияларни
бажарадилар. Қурилмаларнинг номи ҳам шундан келиб чиқади. 
ОКнинг электр схемаларда келтириладиган шартли белгиси 8.1, а – расмда 
кўрсатилган бўлиб, унинг таркибидаги уланиш электродлари, умумий шина ва 
ташқи таҳрирловчи элементлар кўрсатилмайди. ОКларнинг стандарт график 
белгиланиши 
8.1, б – расмда кўрсатилган. Схемада кучланиш манбаига уланиш 
электродларидан ташқари, кучайтиргичнинг талаб этилган логарифмик АЧХ 
кўринишини шакллантирувчи частотани коррекцияловчи электродлар ҳам 
кўрсатилган. 
а) 
б) 
37


8.1 – расм. ОКнинг шартли (а) ва стандарт график (б) белгиланиши. 
ОК иккита киришга эга: инверслайдиган (айлана ѐки “-” ишора билан 
белгиланган) ва инверсламайдиган. Агар сигнал ОКнинг инверслайдиган 
киришига берилса, у ҳолда чиқишдаги сигнал 180

га силжиган, яъни инверсланган 
бўлади. Агар сигнал ОКнинг инверсламайдиган киришга берилса, у ҳолда 
чиқишдаги сигнал кириш сигнали билан бир хил фазада бўлади. 
ОКда икки қутбли (±3 В... ±20 В) кучланиш манбаи қўлланилади. Бу 
манбаларнинг иккинчи қутблари, одатда, кириш ва чиқиш сигналлари учун умумий 
шина бўлиб ҳисобланади ва кўп ҳолларда ОКга уланмайди. 
ОКлар ўз хусусиятларига кўра идеал кучайтиргичларга яқин. Идеал 

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling