Схемотехника фани, мазмуни ва усуллари
Download 1.99 Mb. Pdf ko'rish
|
93zjs4e81dVBmnGH9k6fFUaqu34VC5Iwjclt7sks
- Bu sahifa navigatsiya:
- ДИФФЕРЕНЦИАЛ КУЧАЙТИРГИЧ Режа
Назорат саволлари
1. Кучайтириш ЧК схемалари. 2. ЧКларининг ишлаш принциплари. 3. ЧКлари иш режимлари ҳақида маълумот беринг. 4. ЧКлари асосий характеристикалари ҳақида маълумот беринг. 28 ДИФФЕРЕНЦИАЛ КУЧАЙТИРГИЧ Режа: Дифференциал кучайтиргич (ДК) ҳақида тушунча Симметрик ДК схемаси Носимметрик ДК схемаси ДК асосий параметрлари Манфий Тескари алоқали (ТА) кучайтиргич каскадлар кучланиш бўйича кичик кучайтириш коэффициентига эга бўлган ҳолда юқори барқарорликка, нолининг дрейфи кичик бўлишига қарамасдан, турли халақитлар таъсиридан ҳимояланмаган. Натижада киришга сигнал берилмаганда чиқишда ѐлғон сигналлар пайдо бўлиши мумкин. Халақитлар манбаи бўлиб: 1. Юқори частотали тебранишларни генерацияловчи турли қурилмалар, масалан, радиоузатгич, юқори частотали аппаратуралар; 2. Ишлаганида электр заряд ҳосил қилувчи қурилмалар, масалан, электр двигателлар ва генераторлар, автомобиллар двигателларини ўт олидириш тизимлари ва шунга ўхшашлар хизмат қилади. 29 Халақитлар сигнал сифатида электрон асбобга таъминот манбалари линияларидан ѐки сигнал киритиш ва чиқариш занжирларидан кириши мумкин. Ҳозирги кунда халақитлар билан курашиш учун кўп самарали чоралар кўрилган. Уларнинг ҳаммаси халақит сигналини сўндиришга йўналтирилган бўлиб, чуқур манфий ТА киритиш шулар жумласидандир. ТА фойдали сигнал кучайтириш коэффициентини кескин камайишига олиб келади, чунки халақит сигнали ҳам, фойдали сигнал ҳам, битта киришга берилади. Шунинг учун, ҳам сигнал кучайтириш коэффициентини, ҳам халақитларни сўндириш коэффициентини ошириш учун кучайтиргич: – халақит учун чуқур манфий ТАни таъминлаши; – бир вақтда фойдали сигнал учун манфий ТАни йўқотиши керак. Бу талабларга дифференциал кучайтиргич (ДК) жавоб беради. ДКда чиқиш кучланиши ҳар бир каскад чиқиш кучланишларининг айирмаси сифатида шаклланиб, кўприк схема кўринишида бўлади. Кўприк схемалар ўлчашларнинг турли хатоликларини компенсациялаш учун қўлланилади. Бу хатоликлар барқарорликни бузувчи омиллар ҳисобига ҳосил бўлади. ДКнинг ананавий схемаси 7.1, а – расмда келтирилган. Кучайтиргич иккита симметрик елкадан ташкил топган бўлиб, биринчиси VT1 транзистор ва R К1 резистордан, иккинчиси эса VT2 транзистор ва R К2 резистордан ташкил топган. R Э резистор иккала елка учун умумий. Ҳар бир елка манфий ТАли УЭ уланган каскадни ташкил этади. Схеманинг бошланғич иш режими I 0 ток билан аниқланувчи БТГ ѐки уни ўрнини босувчи катта номиналли R Э резистор билан таъминланади. ДК элементлари кўприк схема ҳосил қилади (7.2, б – расм). Схема диагоналларидан бирига икки қутбли кучланиш манбаи ± Е М , иккинчисига эса – юклама қаршилиги R Ю уланган. Схемадан фойдаланилган ҳолда, кўприк баланси шарти, яъни унинг чиқиш кучланиши U ЧИК U А U В нолга тенг бўлади: R VT 1 R K 2 R VT 2 R K1 . Шарт бажарилганда, яъни Е М кучланишлар қаршиликлари ўзгарса ҳам, баланс бузилмайди. VT1 ва VT2 транзисторлар параметрлари бир хил (7.1) ва кўприк елкалари ( R VT 1 R VT 2 ), Download 1.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling