23
воситасида буровчи моментни қабул қилади ва узатади. Баъзи (мас., кардан,
эластик, торсион). Валлар айланувчи деталларни тутиб турмайди. Оддий
тўғри
валлар айланувчи жисм шаклига эга бўлади. Конструкциясига қараб, валлар
тўғри,
тирсакли, эластик ва бошқалар бўлади. Вазифасига қараб, тишли
ғилдирак, шкив, юлдузчалар ўрнатилган
узатиш валларига узатиш
деталаридан ташқари машинанинг иш органлари (турбина гилдираги,
кривошип ва бошқалар) ўрнатилган ўзак валларга бўлинади.
ВАЛ ВЕДУЩИЙ - етакчи вал.
ВАЛ ГИБКИЙ - эгилувчан,букилувчан вал.
ВАЛ ПОЛЫЙ– ковакли,ичи бўш,ҳаволи вал.
ВАЛОВАЯ ПРОДУКЦИЯ - ялпи маҳсулот.
ВАРИАТОР — поғонасиз узатманинг бошқача номи.
ВАТЕРПАС - (голл. weterpas) ер
текислаш ишлари, дурадгорлик ва
бошқаларда горизонталликни текшириш ва кичик қиялик
бурчакларини
ўлчаш учун ишлатиладиган оддий асбоб.
ВАКУУММЕТР - (лат. vacuum — бўшлиқ, юной, metreo — ўлчайман) —
сийриклашган хавонинг босимини ёки хавонинг бўшлиқ даражасини
ўлчайдиган асбоб. Одатда бундай асбоблар насоснинг суриш қувурларига
ўрнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: