Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA
- Bu sahifa navigatsiya:
- ВАНТУЗ
- ВЕЛОСИПЕДНЫЙ КРАН
ВАЛИКОРАЗРАВНИТЕЛЬ (марза текислагич) - марзани текислаш учун
ишлатиладиган механизм. Унинг қанотсимон икки капа узун ағдаргичи марзани икки ён томонга ёзиб боради. ВАЛЬЦОВКА – жўвалайдиган, ёядиган дасгох (жўванинг махсус тури билан босим остида ишлов берадиган дасгоҳ. Пардозлаш ишларида юза сифати ва ўлчамларни меёрига етказишда ҳам ишлатилади). ВАНТУЗ - (фр. ventouse, лот. ventosus — шамолли) — суғориш тармоқларидаги хавони чиқариш ва киргизиш учун ишлатиладиган мослама. ВАЛЬЦЫ - жувалар (жувалаш дасгохларининг қаттиқ жисмларни майдаловчи ускунанинг, штамплаш ёки аралашма тайёрловчи 24 мосламаларнинг ишчи қисмлари. Бундай жўваларнинг юза қисми силлиқ бўлиб маълум геометрик шаклга эгаиардоз берилаётган жисмларга ана шу жўваларнинг орасидан ўтқазиб ишлов берилади). ВЕЗДЕХОД - оғир йўл шароитида (нотекис йўл, ботқоқлик, қорли жойлар ва бошқалар да) фойдаланиладиган, ўтувчанлиги юқори автомобиль. Вездеходда, одатда, гусеницали юритма ёки махсус шина билан жиҳозланган автомобиль шассисидан (фойдаланилади, трансмиссиясига эса қўшимча узатиш кутиси ёки тортиш кучини оширишга имкон берадиган механизмлар қўйилади. ВЕЛОСИПЕДНЫЙ КРАН - (велосипед крани) — устунга ўрнатилган айланувчи стреллали кўтариш крани. Кран устуни рельеда харакатлaнадиган 2 ёки 4 ғилдиракли аравага махкамланган. Устуннинг юқори қисмини иккита балкадаги ролик ушлаб туради. Велосипед кран 10 т гача юк кўтара олади, стреласининг қулочи 3—7 м. ВИБРАТОР - (лат. vibro — тебратаман) — 1) механик вибратор - механик тебраниш ҳосил қилувчи қурилма; мустақил равишда ишлатилади ёки вибрацион машина ёки жиҳозларнинг узели тарзида бўлади. Материалларни зичлаш, мас., қурилишда грунт ва бетон қоришмасини зичлаш, қуймани опокадан чиқариш, конструкция, асбоб ва аппаратларнинг тебранишга турғунлигини синаш ва бошқаларда қўлланилади. 2) Электрик вибратор электромагнит тебратишларни вужудга келтирадиган тебраниш манбаи бўлган) ток ўтказувчи материал ёки диэлектрикдан иборат штирь, металл сим—бўлаги вибратор оддий антенна – ёки мураккаб антеналарнинг элементи сифатида қўлланилади. Download 5.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling