Сифатни бошқариш рақобат курашида корхонани муваффақиятини таъминловчи омил сифатида


Download 210.27 Kb.
bet6/9
Sana01.04.2023
Hajmi210.27 Kb.
#1317271
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
KORXONA IQTISODIYOTI KURSAVOY

Тўртинчи босқич. 80-йилларда сифатни оммавий назорат қилишдан оммавий сифат менежементига ўтилди. Бу вақтда сифат тизимининг менежмент ва сифат бошқарувига сезиларли таъсир кўрсатган янги халқаро стандартлари ИСО 9000 (1987 йил) сериялари пайдо бўлди. 1994 йилда МС 9004 1, 2, 3, 4, каби стандартларнинг янгиланган кўринишлари чиқиб эътиборни дастурий таъминот ва материалларни қайта ишлаш соҳасига қаратди.
Сифатни мажмуавий бошқаришнинг хусусияти шундаки, авваллари корхоналар томонидан кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, етказиш муддати, харажат ва сифат кўрсаткичлари бўйича алоҳида қарорлар қабул қилинган бўлса, бу даврга келиб маҳсулот сифати корхонанинг биринчи рақамли харакат режасига айланди ва бошқа барча йўналишлар ушбу мақсадга бўйсундирилди. Шундай қилиб, корхона фаолиятини бошқаришнинг барча соҳалари сифат манфаатларидан келиб чиқиб ташкиллаштирилди. Буни худди Птоломей тизимидан Коперник тизимига ўтишдаги вазият билан таққослаш мумкин, яъни Қуёш (истеъмолчи) Ер (ишлаб чиқарувчи) атрофида айланмайди балки, ер қуёш атрофида айланади.
Агар TQC - ўрнатилган тартибларни бажариш мақсадида сифатни бошқариш бўлса, TQM - мақсадларни талаблар асосида бошқариш ҳисобланади. TQMra истеъмолчида маҳсулот сифати ҳақида ишонч қозонувчи тадбирлар тизимини ифодаловчи сифатни таъминлаш ҳам киритилади. TQM тизими доимий сифатни яхшилашга, ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга ва ўз вақтида етказиб беришга йўналтирилган мажмуавий тизим ҳисобланади (-расм).
TQMнинг асосий ғояси ривожлантиришнинг чегераси йўқ деган принципга асосланади. Сифат доирасида ноль дефект, ноль ноишлаб чиқариш харажатлари ўз вақтида етказиш деган мақсадли харакат мавжуд.
TQM тизими сифатни бошқариш усулларининг бир-бирига мос келадиган мақсадларидан фойдаланади. Тизимнинг асосий хусусиятларидан бири муаммони излаш усулларининг жамоавий шаклларидан фойдаланиш, таҳлил қилиш ва ечиш ҳисобланади.
трМда инсоннинг ўрни ва персонални ўқитиш масалалари ортиб боради. Бунда мотивациянинг шундай даражасига эришиладики, ишчилар ишга киришиб кетганларидан меҳнат таътилларини рад этадилар, ишда кўп ушланиб қоладилар ва ишни уйда ҳам давом эттирадилар. Янги ишчилар синфи пайдо бўлади. Таълим ишчиларни бутун меҳнат фаолияти давомида узлуксиз қамраб олади. Ўқитиш шакллари ўзгариб янада фаоллашади, ўйинлардан, махсус тестлардан, АКТ усулларидан фойдаланилади. Ўқитиш мотивациянинг бир қисмига айланади, яъни яхши таълим олган одам ўзини жамоада яхши ҳис этади, лидер вазифасини бажара олади, карьерада афзалликларга эга бўлади. Ишчиларнинг ижодий имкониятларини ривожлантиришнинг махсус усуллари ишлаб чиқилади ва фойдаланилади.
Истеъмолчи ва етказиб берувчиларнинг ўзаро муносабати сифатни сертификациялаш тизимига, айниқса ИСО 9000 стандартларига катта таъсирини кўрсатди. Сифат тизими мақсадли равишда 9000 серияли ИСО стандартларига асосан қурилди, яъни истеъмолчи тарафидан талаб қилинган маҳсулот сифатини таъминлаш, ва унга корхона ушбу ишларни амалга оширишга имконияти етарли эканлигини исботлаш.
Бироқ ИСО 9000 серияли стандартларида иқтисодий самарадорлик масалалари бироз оқсаб қолган, ўз вақтида етказиш қоидалари бўлмаган.
Ушбу стандартлар тизими барча масалаларни ва вазифаларни қамраб ололмаганлигига қарамасдан унинг бозор механизмидаги ўрни ва мавқеи ошиб бормоқда.
Сифат сертификатлари корхоналар учун уларнинг турли тендер ва проектларда қатнашишларида асосий шартлардан бирига айланди. Кенг қамровда сифат тизими сертификатларини қўлланилиши суғурта ишига айланди, яъни унинг мавжудлиги корхонанинг ишончлилигидан далолат беради.
Бешинчи босқич. 90-йилларга келиб жамиятнинг корхоналарга бўлган таъсири кучайиб кетди ва натижада корхоналар жамият қизиқишлари ва манфаатларини кўпроқ ўргана бошладилар. Бу ҳолат, менежмент тизимига атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва маҳсулот ҳавфсизлиги нуқтаи назаридан хосил бўлган талабалар ўрнатилган ИСО 14000 серияли стандартларини вужудга келишига олиб келди.
ИСО 14000 серияли стандартлар асосида сифат тизимини сертификатлаштириш ИСО 9000 серияли стандартлар асосидаги сертификатлаштиришдан кўра кам машҳур бўлмади. Сифатга инсоний таъсирларнинг ўрни ортди, ўз ходимлари эҳтиёжларини қондириш корхона раҳбарларининг диққат марказида бўлди.
Корпорацияларнинг хусусиятини ҳисобга олган ва ўз мақсадларини халқаро стандартлар талабларини кучайтириш сифатида қўйган сифатни бошқаришнинг корпоратив тизимлари ҳам вужудга келди. Яъни, АҚШдаги йирик автомобил компаниялари 1990 йилда (иккинчи таҳрири 1994 йилда ишлаб чиқилган) QS 9000 "Сифат тизимига талабалар" стандартини ишлаб чиқдилар. Мазкур стандарт ИСО 9001 стандартларига асосланган бўлсада, кейинчалик яна бошқа оғир автомобил ишлаб чиқарувчи компаниялар ҳам уни ўзлари учун ишлаб чиқдилар ва унга риоя қилдилар.
ИСО 14000 ва QS 9000 серияли стандартларни тадбиқ этиш, шунингдек сифатни рағбатлантириш бўйича ўз-ўзини баҳолаш моделларини вужудга келиши сифат тизимини бошқаришнинг бешинчи босқичини асосий эришган натижалари бўлди.

    1. Харажат ва маҳсулот сифатининг боғланиши

Корхоналар фаолият юритиш жараёнида моддий ва пул харажатларини сарфлайдилар. Корхонанинг умумий харажатлари ичида ишлаб чиқариш харажатлари энг катта салмоққа эга. Ишлаб чиқариш харажатлари мажмуаси корхонага маҳсулот ишлаб чиқариш қанчага тушишини кўрсатади, яъни маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархини ташкил қилади.


Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш таннархи ишлаб чиқариш ёки қайта ишлаш жараёнида ишлатилган табиий ресурслар, хомашё, материаллар, ёқилғи, энергия, асосий воситалар (амортизация), меҳнат русурслари ва бошқа ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатларнинг қиймат қўринишини ифода этади.
Ҳар бир хўжалик юритувчи субъект маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ харажатларни амалга оширади. Маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида сарф қилинган моддий ресурслар (асосий воситаларнинг эскириши, материаллар, уруғлик, ўғит, ёнилғи-мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар ва бошқа) ва жонли меҳнат сарфлари ишлаб чиқариш харажатларини ташкил қилади.
Ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан харажатлар таснифланганда одатда «ўзгарувчан», «доимий», «ярим ўзгарувчан», «ярим доимий» терминлари қўлланилади.

Жами ўзгарувчан харажатлар


Доимий харажатлар - ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан мутаносиб ўзгармайди. Яъни ишлаб чиқаришнинг маълум ҳажмигача қандайдир давр давомида харажатлар ўзгармасдан бир хил даражада қолади. Буни графикда қуйидагича тасвирлаш мумкин
Мазкур ўринда шуни айтиш керакки, доимий дегани фақатгина маълум бир давр, яъни фақат оралиғи ва маълум бир ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан назарда тутилмоқда. Чунки, фалсафанинг қонунидан келиб чиқиб доимий ҳеч нарса бўмаслиги, англаганмиз, худди шундай харажатлар ҳам ишлаб чиқариш ҳажми кескин ўсиб кетса ёки кескин пасаииб кетса доимии харажатлар ҳам ўзгаради. Фақат бу ўзгариш мутаносиб характерда бўлмаИ зина сифатида бирданига маълум даражага кўпаяди ёки камаяди.
Шу ўринда харажатларни ўзгарувчан ёки доимийлиги қайси нуқтаи назардан ёндашилишича боғлиқлигини айтиб ўтиш лозим.
Ярим доимий харажатлар
Агар харажатлар табиатига эътибор берадиган бўлсак, ўзгарувчан ва доимий харажатлар фақатгина ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан шундайдир. Зеро маҳсулот бир-бирлиги нуқтаи назаридан ўзгарувчан харажат доимий бўлиб қолади (-расм), чунки қанча миқдорда ишлаб чиқаришидан қатъий назар, бир дона, тонна ишлаб чиқарилаётган маҳсулот учун сарфланадиган маблағ бир хил, ўзгармайди ва бинобарин уни доимий деб ҳисоблаш мумкин.
Ўз навбатида доимий харажатлар бир дона маҳсулот бирлигига нисбатан ўзгаради, яъни қанчалик кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқарилса, шунчалик уни бир донасига тўғри келадиган улуш камроқ бўлади.
Демак, у ёки бу нуқтаи назардан ёндошиш, тўғри ва оптимал қарор қабул қилиш учун зарурдир.
Вақт оралиғи ва ишчи дастур ҳажми нафақат доимий харажатларга балки ўзгарувчан харажатларга ўз таъсирини ўтказади. Маълум бир вақт ўтган сари ўзгарувчан харажатлар ҳам маҳсулот бирлигига нисбатан ўзгаради ёки ишлаб чиқариш кўпайиб кетса мол етказиб берувчилар томонидан кўчирмалар бериш мумкин.
Ўзгарувчан харажатлар ва доимий харажатларни ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқлиги айнан шу релевант қисмидагина ишлайди.


хажми
Ўзгарувчан ва доимий харажатларни ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан боғлиқлиги


Бошқарув қарорлари қабул қилиниши ва истиқболни белгилашда алоҳида эътиборни жами харажатлар ичида қайсилари ҳисобга олинади, қайсилари йўқ шуни очиқ белгилаб олиш зарур. К. Дрўрининг фикрича, ҳисобга олинадиган харажатлар бу келажакда қабул қилинган қарорнинг таъсирида бўлувчи харажатларга айтилади1. Ҳисобга олинмайдиган харажатларга буни акси.


Юқорида харажатларни таҳлил қилишда вақт оралиғи катта аҳамият касб этишини айтиб ўтилди. Худди шундай, агар вақт оралиғи кичикроқ бўлса, маълум бир қарорни қабул қилиш натижасида фақатгина ушбу қарорга бевосита боғлиқ харажатлар ҳисобига олинади. Агар вақт оралиғи каттароқ бўлса, шунчалик кўпроқ харажатларни ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Аксарият холларда бевосита харажатлар ўзгарувчан ,билвосита харажатлар доимий бўлади. Бевосита харажатлар менежерлар назорати остида бўлади, билвосита харажатлар устидан менежерлар тула назорат ўрната олмайдилар.
Назорат қилинадиган харажатлар - таъсир эта бўладиган ва бирон- бир менежернинг таъсири натижасида маълум давр ичида ўзгартириб бўладиган харажатлар.
Назорат қилинмайдиган харажатлар - маълум давр ичида менежер таъсир этиб ўзгартиролмайдиган харажатлар.
Назорат қилинадиган харажатлар :

  • материаллар;

  • асосии ишчиларнинг ишбаи иш ҳақиси;

  • технологик жараёнларнинг электр энергия сарфи;

  • қўшимча иш ҳақи;

  • телефон харажатлари ва бошқа харажатлар.

Назорат қилинмайдиган харажатлар :

  • ижара;

  • коммунал тўловлар;

  • кредит фоизлари;

  • амортизация харажатлари ва бошқа харажатлар.

Лекин харажатлар ҳамма вақт ҳам у ёки бу категорияга тегишли булолмайди: бир компания учун доимий бўлган харажатлар иккинчи компания учун ўзгарувчан бўлиши мумкин. Бир компанияда ишчилар учун иш ҳақи иш вақти учун (доимий харажатлар), иккинчи компанияда бажарилган иш учун (ўзгарувчан харажатлар) туланиши мумкин. Маълум бир маҳсулот рекламаси учун харажатлар бевосита харажат булса, компания рекламаси учун харажатлар бу маҳсулотга нисбатан билвосита харажат бўлади.
Харажатлар таркиби тўғрисидаги низомга мувофиқ корхона харажатлари қуйидагича таснифланади:

  • маҳсулот таннархига қўшиладиган харажатлар;

  • давр харажатлари;

  • молиявий фаолият харажатлари;

  • фавқулотда харажатлар;

Ишлаб чиқариш харажатлари бевосита маҳсулот ишлаб чиқарилиши билан боғлик харажатлар. Улар қуйидагиларга бўлинади:

  • бевосита ва билвосита моддий харажатлар;

  • бевосита ва билвосита меҳнатга хак тулаш харажатлари;

  • ишлаб чиқариш билан боғлик бўлган бошқа харажатлар.

Моддий ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича харажатлар - бирламчи
харажатлар ҳисобланади.
Харажатлар ҳисоби ва калькуляция бир-биридан ўз объектлари билан ҳам фарқ қилади. Харажатлар ҳисоби объекти улар келиб чиқкан жой (жавобгарлик марказлари), яъни корхона, цехлар, хўжалик ҳисобидаги бригадалар, қайта ишловчилар, буюртмалар, конвейер ва х.к.лар ҳисобланади. Харажатлар ҳисоби объектини танлашга технологик жараёнлар хусусан, ишлаб чиқариш намунаси, тузилма, бошқарув тизими, ички хўжалик ҳисобининг ахволи ва бошқалар таъсир кўрсатади. Калькуляциянинг объектлари эса корхона ишлаб чиқарадиган маҳсулотларнинг айрим турлари, ишлар ва хизматлардир.
Амалиётда калькуляция ва харажатлар ҳисоби объектлари кўпинча бир-бирига мос келиб туради. Бундай ҳолатда маҳсулот бирлиги таннархини ҳисоблаш учун ҳисоб объекти бўйича аниқланган харажатларнинг умумий суммаси тайёрланган маҳсулотлар миқдорига бўлинади.
Харажатлар ҳисоби ва калькуляциянинг мохияти, ўзаро муносабати ҳақидаги турли нуқтаи назарларни таққослаб чиқкач, уларнинг усулларини кўриб чиқиш лозим. Бу масала бахсли бўлганлиги сабабли, аввало турли адабий манбалар бўйича киёсий жадвал тузиб олиш мақсадга мувофиқдир.
Бизнингча, ишлаб чиқариш корхоналарида харажатлар ҳисоби ва маҳсулот таннархини аниқлаш турли усуллар билан ташкил этилиши мумкин. Уларнинг барчасини биргаликда қуйидаги белгилар билан туркумлаш мумкин:

  • харажатларни баҳолаш усули бўйича;

  • ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнларига нисбатан


Download 210.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling