ва бир хил хоссаларга эга, аммо ўлчов бирликлари турлича.
Танланган оний қийматларни тартиб рақами орқали ифодаланган сигналларни рақамлар кетма-кетлиги деб ҳам аталади. Узлуксиз вақт функцияси (1.1) ни дискрет сигнал кўринишида аниқлаш баланс модуляция сигналига ёки даврий такрорланувчи импульслар дискретланган сигналлар оний қийматларига пропорционал юзага эга бўлган импульслар кетма-кетлиги ёки унинг вақтларидаги импульслар оний қийматларига кўпайтмасига тенг деб ҳисоблаш мумкин (1.4-расм). Бу таъриф аналог сигнал ва тизимларни таърифловчи усуллар (метод) ёрдамида математик ифодаларни олиш ҳамда уларни дискрет сигнал ва тизимларга хос хусусиятлар (кўрсаткичлар) билан солиштириш имконини беради.
1.4-расм. Сигнални вақт бўйича дискретлаш эквивалент схемаси.
Сигналларга рақамли ишлов бериш (СРИБ)да бир қатор сигнал турларидан таъсир этувчи синов сигналлари сифатида фойдаланилади. Энг кўп фойдаланиладиган синов сигналларига қуйидаги сигналлар киради:
1. Рақамли бирлик импульс, қуйидаги кетма-кетлик билан ифодаланади:
(1.2)
яъни, бу сигнал бўлганда бирга тенг ва нинг бошқа ҳамма қийматларида нольга тенг бўлади (1.5-расм).
1.5-расм. Рақамли бирлик импульс.
Кечиктирилган (ушланиб қолган) рақамли бирлик импульс қуйидаги кетма-кетлик орқали ифодаланади:
(1.3)
яъни, бу сигнал кечиктирилмаган сигналдан фарқлироқ, бўлганда бирга тенг ва нинг бошқа ҳамма қийматларида нольга тенг бўлади (1.6-расм).
1.6-расм. Кечиктирилган рақамли бирлик импульс.
Кечиктирилган рақамли бирлик импульс таърифидан қуйидаги тенглик келиб чиқади
(1.4)
Do'stlaringiz bilan baham: |