Симсиз алоқада сигнални модуляциялаш турлари 6 – 7-маърузалар


Иккилик фазавий манипуляциялаш


Download 0.72 Mb.
bet3/10
Sana11.03.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1261452
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
6,7 маъруза Симсиз алоқада сигнални модуляциялаш турлари

Иккилик фазавий манипуляциялаш
Рақамли фазавий модуляциялашнинг энг оддий шакли ФМ-2 тизими ҳисобланади. Бу усул кўпинча модуляцияловчи сигнал псевдо-тасодифий иккилик кетма-кетлик ҳисобланадиган спектрларнинг тўғри кенгайтиришли тизимларда ишлатилади. ФМ-2да модуляцияловчи сигналнинг қийматига боғлиқ равишда сигнал фазасининг модуляцияланмаган ташувчи тебраниш фазасидан оғиши 0o ёки 180°га тенг бўлади. Агар фазавий модуляцияланган сигнал (ФМ сигнал) учун (6.4) ва (6.5) ифодар кўринишидаги умумий тавсиф қабул қилинса, у ҳолда ФМ-2 сигнал учун қуйидаги тенгсизлик бажарилиши керак:


φ [u(t)]0 u(t)1 бўлганида, φ[u(t)] π u(t)– 1 бўлганида; 0 ≤ t ≤ Tc.


Сигналнинг комплекс оғдирувчиси бу вақт интервалида ўзгармайди ва қуйидаги иккита қийматни қабул қилиши мумкин:


Á(t) = A и(t) = 1 бўлганида, Á(t) = A и(t) = – 1 бўлганида; 0≤ t≤Tc. (6.6)

Бу оғдирувчининг комплекс текисликда бўлиши мумкин қийматларини график тақдим этилиши фойдали ва яққол ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган сигнал учун сигналнинг комплекс оғдирувчиси 6.3-расмда тасвирланган фақат иккита қийматларни қабул қилади. Бундай тасвир сигналлар туркуми дейилади.






6.3-расм. ФМ-2 сигналлар туркуми
6.4-расмда BPSK иккилик фазавий модуляциялаш вақт диаграммалари келтирилган.




6.4-расм. BPSK вақт диаграммалари


Бу радиосигналнинг асосий ўзига хос хусусияти шундан иборатки, унинг жорий фазаси модуляцияловчи сигналнинг қутблари ўзгариши моментларида узилишларга (сакрашларга) эга бўлади. Бу фазанинг 180°га сакрашлари радиоканалдаги ФМ-2 сигнал қувватининг спектрали зичлиги жуда кенг частоталар полосасида нолдан сезиларли фарқли бўлишига асосий сабаб ҳисобланади. Шунинг учун бундай кўринишда ФМ-2 сигналлар деярли ишлатилмайди. Улар эгаллайдиган полосани камайтириш учун фильтрланади.
Бу сигналларни модулятордан кейин юқори частотада фильтрлашни амалга ошириш қийин, чунки ҳар бир ташувчи частота тебранишлари учун топ полосали юқори аслликли фильтрлар талаб қилинар эди. Ҳаракатдаги объектларли замонавий рақамли алоқа тизимларида бундай частоталар сони бир неча ўнлабларга етиши мумкин. Шунинг учун фильтр операцияси деярли доимо модуляциялашгача модуляцияловчи сигнал устида бажарилади. Мос фильтр етарлича мураккаб бўлсада, паст частотали фильтр ҳисобланади. Радиоэлектрониканинг замонавий ютуқлари унинг ишлатилишини таъминлайди, бу ҳолда частоталар каналларининг катта сонини эса, агар мос частоталар тўпламили ташувчи частоталарни ишлатилиши орқали олиш мумкин. Бундай фильтр асосий полосали фильтри дейилади.
ФМ-2 радиосиг­нал эгаллайдиган частоталар полосаси камайганида сигнални фильтрлашда бунда вужудга келадиган символлараро интерференция муаммосини ҳисобга олиш зарур бўлади.
6.5-расмда ФМ-2 радиосигнални шакллантирадиган узаткичнинг функционал схемаси келтирилган. Бу ерда мо­дулятордан кейин радиосигнал қувватини кучайтиргич ва тор полосали юқори частотали фильтр қўйилган. Фильтрнинг асосий вазифаси ташувчи тебранишнинг асосий частотасига каррали бўлган частоталардаги узаткичнинг нурлантиришини кучсизлантиришдан иборат. Бундай нурланишларнинг хавфи қувват кучайтиргичида ўз ўрнига эга бўлган ва бу кучайтиргичнинг кучайтириш коэффициенти ортганида кучаядиган ночизиқли самаралар билан шартланади. Кўпинча бундай фильтр бир вақтда қабуллагич учун ҳам ишлатилади, у фойдали радиосигналлар частоталар полосаларидан ташқаридаги кучли ташқи сигналларни “пастга” частотани ўзгартиришгача сўндиради.


6.5-расм. ФМ-2 радиосигнални шакллантирадиган узаткичнинг функционал схемаси



Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling