Симсиз алоқада сигнални модуляциялаш турлари 6 – 7-маърузалар


Квадратурали амплитудавий модуляциялаш (КАМ)


Download 0.72 Mb.
bet9/10
Sana11.03.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1261452
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
6,7 маъруза Симсиз алоқада сигнални модуляциялаш турлари

Квадратурали амплитудавий модуляциялаш (КАМ)

М-лик фазавий модуляциялашда ташувчи тебраниш амплитудаси ва частотаси алоқа сеанси вақтида ўзгармас қолади. Фақат ҳар бир канал символининг бошланғич фазаси ўзгаради.


Квадратурали амплитудавий модуляциялашда ҳар бир канал символининг амплитудаси қиймати ва бошланғич фазаси ўзгаради. Агар бу параметрларнинг бўлиши мумкин қийматлари дискрет ва якуний бўлса, у ҳолда бу модуляциялаш тури рақамли модляциялаш ҳисобланади. Сигналнинг битта канал символини бундай модуляциялаш усулида қуйидаги ифода орқали бериш мумкин:


sm(t) = Am cos (2πf0 t + Фт) = Re[Am ехр{jФm}exp{2πf0 t}], (i-1)Tc c, (6.13)

бу ерда = Amехр{jФm} – канал символининг комплекс амплитудаси,
т = 1, 2, . . . , М.
Бундай сигналнинг сигналлар туркумини қуриш учун комплекс амплитуданинг ҳақиқий ва ҳаёлий қисмларини ишлатиш қулай:


sm (t) = Ami cos(2πf0 t + Фт) = Ат cosm )cos(2πf0t) + Ат sinm) sin(2πf0 t) =


= ат cos(2πf0 t) + bm sin(2πf0 t), (I – 1) < t ≤ iTc. (6.14)


бу ерда am ва bm КАМ сигнал сигналар туркуми т-нчи нуқтасининг координаталари.
6.20-расмда КАМ-16 сигналар туркуми тасвирланган. Бу сигналнинг турли каналлар символлари турли энергияга эга бўлади, турли сигналлар нуқталари орасидаги масофа турлича бўлади. Шунинг учун қабуллагичда символларни чалкаштириш эҳтимоллиги турли символлар учун турлича бўлади.
Бундай сигналнинг битта канал символи log2М ахборот битларини ташиши мумкин. Хусусан, М = 16 учун т = 4га эга бўламиз. Шунинг учун агар ҳалигача битта битнинг давомийлиги Тс га тенг ҳисобланса, у ҳолда КАМ сиг­нал битта канал символининг давомийлиги Ткс = тТс га тенг бўлади. Натижада бу сигнални шакллантиришда ахборот битлари оқими m битлардан блокларга гуруҳлаштириши керак бўлади. Ҳар бир блокка битта канал символи мослиги қўйилиши керак. Бундай мосликнинг ўрнатилиши сигналли кодлаш дейилади.
6.20-расмдаги сигналлар туркуми тугунларида сигналлар нуқталари жойлашадиган квадрат ёки квадрат панжараси шаклига эга бўлади. Бу сигналлар туркумининг ягона бўлиши мумкин шакли эмас. Сигналлар туркуми, масалан, хоч, айлана шаклига бўлиши мумкин, бу кўпинча катта М қийматларида зарур бўлади. Замонавий алоқа тизимларида бу параметрнинг қиймати 1024 дан ортиқ бўлиши мумкин.



6.20-расм. М-лик КАМ сигнал (М =16) учун сигналар туркуми


Катта М қийматларида сигналли туркумлар бўлиши мумкин координаталари кўплигини сигналлар нуқталарини координаталар бошидан номерлаш билан бутун сонлар ёрдамида берилиши оддий бўлади. Масалан, 6.20-расмдаги квадрат сигналлар панжараси учун координаталар бошига яқин нуқталар координаталари учун amin ва bmin белгилашларни киритиш мумкин. У ҳолда агар барча қўшни нуқталар ўзаро ҳар бир ўқ бўйича бир хил масофаларга эга бўлса, у ҳолда қолган нуқталар координаталарини қуйидаги муносабатлар ёрдамида яқиндаги нуқталар кординаталари қийматлари орқали ифодалаш мумкин:


ak = ± kamin , bl = ± lbmin ,

бу ерда k ва l индекслар бутун сонли қийматларни қабул қилади.


Масалан, 6.20-расмдаги сигналлар туркуми учун индекслар қийматлари {–3, –1, +1, +3} кўпликка тегишли бўлади. Бу сигналлар туркуми барча нуқталарирининг бирлиги матрица ёрдамида берилиши мумкин:





6.21-расмда КАМ сигнални шакллантириш қурилмасининг функционал схемаси тасвирланган. Бу схема деярли 6.17-расмда тасвирланган ФМ-8 сигнални шакллантириш қурилмасидаги элементларга эга бўлади. Бу сигнал спектрининг кенглиги тахминан М-лик ФМ сигналдаги каби бўлади. Лекин бу модуляциялаш усули узатиладиган бир битга хатоликлар кам эҳтимоллигини таъминлаши мумкин ва шунинг учун баъзан авзал бўлиши мумкин. Лекин назарда тутиш керакки, КАМ сигнал ўзгармас амплитудага эга эмас, у ҳолда бу модуляциялаш усулининг қўлланилиши узатиш каналининг чизиқлилигига талабларнинг ортиши билан бўлади.




6.21-расмда М-лик КАМ сигнални шакллантириш қурилмасининг функционал схемаси



Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling