Симсиз алоқада сигнални модуляциялаш турлари 6 – 7-маърузалар


Сурилишли квадратурали фазавий мо­


Download 0.72 Mb.
bet6/10
Sana11.03.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1261452
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
6,7 маъруза Симсиз алоқада сигнални модуляциялаш турлари

Сурилишли квадратурали фазавий мо­дуляциялаш


Бундай радиосигнални шакллантириш қурилмасининг схемаси 6.13-расмда келтирилган. Бу сигнални шакллантириш усули ФМ сигнални шакллантириш квадратурали усулига деярли ўхшаш бўлиб, фарқ шундан иборатки, квадратурали тармоқдаги нимкетма-кетлик вақт бўйича Тс вақтга ёки канал символи давомийлигини яримига эквивалентга сурилади (кечикади). Бу усулни ишлатилиши учун 6.10-расмдаги схемани 6.13-расмда кўрсатилганидек сезиларсиз модификациялаш етарли бўлади, синфаз тармоқда Тс вақтга кечиктириш элементини олиб ташлаш зарур бўлади. Бундай ўзгариришда каналлар символлари квадратурали нимкетма-кетлиги синфаз нимкетма-кетликка нисбатан Тс вақтга кечиктирилади.


6.13-расм. Сурилишли ФМ-4 радиосигналларни шакллантириш қурилмасининг функционал схемаси
6.13-расмда ахборот битлари кетма-кетликларининг вақт диаграммалари ва бу функционал схема учун мос каналлар символлари тасвирланган. Бу диаграммаларни асосий фарқи шундан иборатки, энди кенгайтиргичлар чиқишидаги квадратурали каналларда сигнал сатҳларини ўзгартириш бир вақтда бўла олмайди. Бунинг натижасида бу модуляциялаш усули учун фазавий ўтишлар диаграммасида координаталар боши орқали ўтадиган траектория бўлмайди. Бу радиосигналнинг оний фазаси +180°га сакрашларга эга бўлмаслигини билдиради ва демак бу сигналнинг оғдирувчиси ФМ-4 квадратурали фазавий модуляциялашдаги каби чуқур ботиқлиқларга эга бўлмайди.




6.14-расм. Сурилишли ФМ-4 радиосигналларни шакллантиришдаги вақт диаграммалари


Сурилишли ФМ-4 радиосигналлар фазавий ўтишлари диаграммалари 6.15-расмда келтирилган.

6.15-расм. Сурилишли ФМ-4 радиосигналлар фазавий ўтишлари диаграммалари


ФМ-8 сигналлар
Модулятор киришига бериладиган ахборот битлари оқимини кейин ФМ-8, ФМ-16 ва ҳ.к. сигналларни ҳосил қилиш билан 3 тадан, 4 тадан битларли гуруҳларга бўлиш мумкин. 6.16-расмда ФМ-8 радиосигнал учун сигналлар туркуми тасвирланган.


6.16-расм. ФМ-8 радиосигнал учун сигналлар туркуми


Бу модуляциялаш усули учун бошланғич фазалари модуляцияланмаган ташувчи тебраниш оний фазасидан 45°га каррали бўлган бурчакка фарқланадиган саккизта каналлар символларига эга бўлиш зарур. Агар барча каналлар символларининг амплитудлари бир хил бўлса, у ҳолда сигналлар нуқталари айлана бўйлаб жойлашади. Бу символлар комплекс амплитудаларининг хаёлий ва ҳақиқий қисмларининг бўлиши мумкин қийматлари бунда қуйидаги кўпликдан қийматларни қабул қиладиган I ва Q коэффициентларга пропорционал бўлади:




(6.9)
Сигналлар туркумлари ва ахборот битлари учликлари орасида мосликни ўрнатиш осон эмас ҳисобланади. Бу жараён одатда сигналли кодлаш дейилади. 6.1-жадвалда бундай мосликка мисол келтирилган бўлиб, у бўлиши мумкин, лекин энг яхши ҳисобланмайди, чунки энг яхши мосликни ўрнатилиши учун дастлаб бундай сигнални демодуляцияланиши усулини ҳалақитларнинг мавжудлигига аниқлаш, кейин эса битта канал символини қабул қилиш ёки битта ахборот битини қабуллашда хатолик эҳтимоллигини ҳисоблаш зарур.



6.1-жадвал


Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling