Симсиз алоқада сигнални модуляциялаш турлари 6 – 7-маърузалар


Download 0.72 Mb.
bet4/10
Sana11.03.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1261452
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
6,7 маъруза Симсиз алоқада сигнални модуляциялаш турлари

Демодуляциялашда ФМ радиосигналнинг фазаси қабуллаш учида қайта тикланган таянч тебраниши (ташувчи) фазаси билан таққосланади. Радиосигналнинг тасодифий бузилишлари туфайли қайта тикланган ташувчининг фазасини ноаниқлиги ўз ўрнига эга, бу иккилик жўнатмалар «негатив» сифатида қабул қилинадиган тескариш ишлашнинг сабаби ҳисобланади. Бу ҳодисани йўқотиш учун узатиладиган радиоимпульсларнинг фазаларини фарқли кодлаш қўлланилади. Фазани бундай манипуляциялаш фазалар фарқили ёки НФМ нисбий фазавий манипуляциялаш дейилади.
НФМлирақамли РРЛларда маълумотларни узатилишида радиосигнал фазасининг ўзи эмас, балки иккита қўшни радиоимпульсларнинг фазалари фарқи (фазалари сурилиши) кодланади.
НФМда кодлаш қоидаси 6.6-расмда келтирилган.

6.6-расм. Кодланган НФМ сигнал





Бу ерда

ўтиш

1→1

- фазалар сакраши мавжуд



1→0

- фазалар сакраши йўқ



0→0

- фазалар сакраши йўқ



0→1

- фазалар сакраши мавжуд

Иккилик НФМда радиоимпульснинг давомийлиги τ=Т бўлади. Кўп сатҳли манипуляциялашда (М>2) Т давомийликдаги иккилик элементларнинг дастлабки кетма-кетлиги модулятор кодери ёрдамида τ=2Т (М=4 бўлганда) ёки τ =3Т (М=8 бўлганда) давомийликлардаги иккита (М=4 бўлганда) ёки учта (М=8 бўлганда) иккилик элементлар кетма-кетликларига бирлигига ўзгартирилади.


НФМ радиосигналларни иккита демодуляциялаш усуллари қўлланилади. Биринчисида дастлаб ташувчи қайта тикланади ва ОФМ радиосигнал когерент детекторланади, кейин қабул қилинган сигналлар фарқли (диффференциал) кодланади (6.7-расм).

6.7-расм. Ташувчи қайта тикланадиган ОФМ демодуляциялаш


Иккинчи усул НФМ радиосигналларни дифференциал-когерент (автокорреляцион) детекторлашни кўзда тутади, бунда таянч тебраниши сифатида олдинги радиоимпульс ишлатилади. Бунда детекторлаш ва декодлаш операциялари бирлаштирилади (6.8-расм).




6.8-расм. НФМ радиосигналларни дифференциал-когерент (автокорреляцион) детекторлаш



Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling