Симсиз алоқада сигнални модуляциялаш турлари 6 – 7-маърузалар


ФМ-8да бошланғич фазанинг қиймати


Download 0.72 Mb.
bet7/10
Sana11.03.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1261452
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
6,7 маъруза Симсиз алоқада сигнални модуляциялаш турлари

ФМ-8да бошланғич фазанинг қиймати

Коэффициентлар қийматлари

Учта ахборот символларидан (битларидан) гуруҳлар

I

Q



1

0

011

+ 45°





001

+ 90°

0

1

000

+ 135°





100

+ 180°

– 1

0

101

– 135°





111

– 90°

0

– 1

110

– 45°





010



6.17-расмда ФМ-8 радиосигнални шакллантириш қурилмасининг функционал схемаси тасвирланган бўлиб, бу ерда асосий олдин кўриб чиқилган модуляторлар қурилмаларига ўхшаш қурилмалар ҳисобланади. Демультиплексор Тс давомийликдаги кириш ахборот битлари оқимини учта нимкетма-кетликларга тақсимлайди, кечиктириш элементлари бу нимкетма-кетликларни текислайди, кенгайтиргичлар ҳар бир символнинг давомийлигини канал символи давомийлигини Ткс = 3Тс қийматигача оширади. Сигналли кодлаш бу ҳолда ФМ-8 радиосигнал комплекс оғдирувчисининг синфаз ва квадратурали компонентлари қийматларини ҳисоблашга келтирилади. Бу операция сигналлар кодери орқали бажарилади, унинг таркибига L-битли сўзларли иккита рақамли чиқишларга эга бўлган транскодер киради, L-битли сўзлар РАЎда кўпликдан талаб қилинадиган қийматларли аналог қийматларга ўзгартирилади.




6.17-расм. ФМ-8 радиосигналларни шакллантириш қурилмасининг функционал схемаси


π/4-квадратурали нисбий фазавий модуляциялаш


Сурилишли квадратурали ФМ-4 ва ФМ-4ларда радиосигнал оний фазасининг максимал ўзгаришлари мос равишда 180° ва 90° ларга тенг бўлади. Ҳозирги вақтда π/4-квадратурали нисбий фазавий модуляциялаш етарлича кенг ишлатилади, бунда фазанинг максимал сакраши 135°га тенг, радисигнал оний фазасининг барча бошқа қийматлари эса π/4 қийматга каррали бўлади. Бу модуляциялаш усули учун ҳеч бир фзавий ўтишлар траекториялари координаталар бошидан ўтмайди. Натижадан радиосигнал оғдирувчиси квадратурали фазавий модуляциялашга қараганда кам ботиқликларга эга бўлади. Бундай радиосигнални шакллантириш қурилмасининг функционал схемаси 6.18-расмда келтирилган.


6.18-расм. π/4-квадратурали нисбий фазавий модуляцияланган радиосигнални шакллантириш қурилмасининг функционал схемаси


{аi, i = 1, 2, …} ахборот битлари кетма-кетлиги иккита тоқ {a2i-1, i = 1, 2, } ва жуфт (а2i, i = 1, 2, …} нимкетма-кетликларга бўлинади, улардан битлар жуфтлаб танланади. Ҳар бир янги битлар жуфтлиги ташувчи тебранишнинг фазасини 6.2-жадвал қийматларига мувофиқ Δφi қийматга ортишини аниқлайди.
6.2-жадвал


Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling