ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
СИРТҚИ БЎЛИМИ
УМУМИЙ ВА АНИҚ ФАНЛАР КАФЕДРАСИ
INCLUDEPICTURE "https://tsue.uz/image/tsue-cover.jpg" \* MERGEFORMATINET INCLUDEPICTURE "https://tsue.uz/image/tsue-cover.jpg" \* MERGEFORMATINET INCLUDEPICTURE "https://tsue.uz/image/tsue-cover.jpg" \* MERGEFORMATINET
«Фалсафа»
фанидан талабалар мустақил ишларини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш бўйича
УСЛУБИЙ КЎРСАТМА
ТОШКЕНТ-2022
Тузувчи:
Ж.К. Байалиев
|
–ТДИУ, “Умумий ва аниқ фанлар” кафедраси доценти, в.в.б., фалсафа фанлари номзоди.
|
Тақризчилар:
-
Б. Алиев
|
–ТДИУ, “Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси профессори, фалсафа фанлари доктори;
|
Н. Қодиров
|
–ТДИУ, “Умумий ва аниқ фанлар” кафедраси мудири, тарих фанлари номзоди.
|
Фалсафа фанидан талабалар мустақил ишларини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш бўйича услубий кўрсатма “Умумий ва аниқ фанлар” кафедраси кафедрасининг 2022 йил “___” ________ даги “____”-сон йиғилишида муҳокамадан ўтган.
Кафедра мудири: _______________ Қодиров Н.Н.
© “Фалсафа” фани (Мустақил таълим бўйича услубий кўрсатма). – Т.: ТДИУ, 2022. - 20 бет.
Кириш
Мамлакатимизни ривожлантириш, янгилаш ва модернизация қилиш бўйича танлаган стратегиямиз натижасида юртимиз дунёдаги саноқли давлатлар қаторида иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг барқарор суръатларини таъминлаш, аҳолимизнинг моддий фаровонлигини юксалтиришга эришгани барчамизга катта мамнуният ва ифтихор бағишлайди, албатта.
Иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар замонавий талабалар билимига ва шахсий сифатларига билимларни ошириб бориш ва янгилаш, зарур материалларни мустақил қидириш, ижодкор шахс бўлиш каби талаблар қўймоқда ва бу талаблар долзарб бўлиб бормоқда. Ўқув жараёнини мустақил ривожланиб борувчи шахсга йўналтириш ўқитиш жараёнида талабаларнинг шахсий ҳусусиятларини ҳисобга олишни, уларга фанларни ўзлаштириш усуллари ва йўлларини танлаш ҳуқуқини беришни талаб қилади. Хозирги кунда таълим жараёнининг назарий билимлар ва аниқ вазиятни баҳолай олиш тажрибаси асосида кундалик масалаларни ҳал қила оладиган, келажакка йўналтирилган компетент шахсни тарбиялаш каби янги мақсади шаклланмоқда.
Ушбу мақсадга эришишда ўқув материаллари устида талабаларнинг мустақил ишлаш ролини ошириш, талабаларнинг мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантиришда ўқитувчилар маъсулиятини ошириш, талабаларнинг касбий камолотини рағбатлантириш, уларнинг ижодий фаоллигини ва ташаббусини қўллаб-қувватлаш каби вазифаларни бажариш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |