Сиртқи бўлими умумий ва аниқ фанлар кафедраси
Download 201.5 Kb.
|
Фалсафа фанидан Мустақил таълим услубий кўрсатма 2022-23 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7. Тaлaбaлaр мустaқил ишлaрини назорат қилиш ва баҳолаш тартиби
Маслаҳат дарси тегишли фан ўқитувчиси томонидан ўтказилади. Фан ўқитувчиси маслаҳат дарсида қуйидаги ишларни амалга оширади: талабалар мустақил ишлари топшириқларини бажариш юзасидан тегишли йўлланма беради. топшириқни бажариш режасини тузишга ёрдамлашади; тегишли адабиётлар ахборот манбаларини тавсия қилади; талабалар мустақил ишлари юзасидан тайёрланган ишланма ва топшириқ натижаларини қабул қилади ҳамда баҳолайди. Талабалар мустақил иши бўйича маслаҳатлар ўқув жараёнининг ташкил этилишига қараб талабаларнинг дарсдан бўш вақтларида дарс жадвалига киритилади. 7. Тaлaбaлaр мустaқил ишлaрини назорат қилиш ва баҳолаш тартиби Фан бўйича талабалар билимини баҳолаш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 9 августдаги 19-2018-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисидаги Низом” талабларига асосан амалга оширилади. Талабанинг мустақил таълим топшириқларини бажаришидаги фаоллиги фан ўқитувчиси томонидан баҳолаб борилади. Талабалар билимини баҳолаш фан силлабусида кўрсатилган тартибда қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади: Талабанинг мавзулар бўйича мантиқий боғланган ва мустақил бажарилган уй вазифаси ҳамда топшириқларни бажаришига Мустақил фикрлашга ҳамда аналитик қобилиятни шакллантиришга хизмат қиладиган эссе ёзишга Мустақил фикрлашга хизмат қиладиган тақдимот тайёрлашга Фан бўйича мавзуларни қамраб олган матн ва тақдимот воcиталари топшириқларини бажаришга Талабалар мустақил таълимини ташкил этиш, назорат қилиш ҳамда академик гуруҳ журналида тўғри расмийлаштирилишига фан бўйича амалий машғулотларни ўтадиган профессор-ўқитувчи масъул деб белгиланади.
Download 201.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling