Сиртқи бўлими умумий ва аниқ фанлар кафедраси
Download 201.5 Kb.
|
Фалсафа фанидан Мустақил таълим услубий кўрсатма 2022-23 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Билимларни мустаҳкамлаш ва тизимлаштириш учун
- Кўникмаларни шакллантириш учун
- Мавзуни мустақил ўзлаштириш.
Билимларни эгаллаш учун:
матнни ўқиш (дарслик, ўқув қўлланма ва қўйимча адабиётларни); матн режасини тузиш; матн тузилишини графикли тасвирлаш; луғат ва маълумотномалар билан ишлаш; меъёрий хужжатлар билан ишлаш; видео материаллар билан ишлаш; электрон ахборот ресурслар ва Internet ресурслар билан ишлаш; белгиланган мавзулар бўйича замонавий ахборот технологиялари ёрдамида тақдимот материаллари тайёрлаш. Билимларни мустаҳкамлаш ва тизимлаштириш учун: ўқув материаллари билан қайта ишлаш; жавоблар тезисини тузиш; ўқув материалини тизимлаштириш учун тўплам, жадвал ва кроссвордлар тузиш; тестларни ечиш; тезисга аннотация, тақризлар ёзиш; эссе, фикр-мулоҳазали хат ва иншолар ёзиш; реферат ёзиш; якуний назоратга тайёргарлик кўриш. Кўникмаларни шакллантириш учун: берилган намуна бўйича машқларни бажариш; вариантли топшириқларни бажариш; вазиятларига оид топшириқларни бажариш; илмий амалий конференцияларда иштирок этиш; талабаларнинг илмий жамиятлари ва тўгаракларида иштирок этиш; Тaлaбaлaрнинг мустaқил иши тaълим вa тaрбиянинг шундай вaзифaлaригa бўйсундирилгaнки, бутун ўқув жaрaёни тўлaлигичa тaлaбaлaр тoмoнидaн фaoл, oнгли, пуxтa вa тизимли рaвишдa фaн aсoслaрини ўзлaштириш вa улaрдa иқтисoдий дунёқaрaшни шaкллaнтириш имкoнини берaди. Бу вaзифaлaр тaълим жaрaёни вa шaxсни шaкллaнтириш қoнуниятлaрини билмaсдaн вa фойдалaнмaсдaн туриб ҳaл қилиниши мумкин эмас. Улaрнинг мaзмунигa қисқaчa тўxтaлиб ўтaмиз. Мавзуни мустақил ўзлаштириш. Фаннинг хусусияти, талабаларнинг билим даражаси ва қобилиятига қараб ишчи ўқув дастурига киритилган алоҳида мавзулар талабаларга мустақил равишда ўзлаштириш учун топширилади. Бунда мавзунинг асосий мазмунини ифодалаш ва очиб беришга хизмат қиладиган таянч иборалар, мавзуни тизимли баён қилишга хизмат қиладиган саволларга эътибор қаратиш, асосий адабиётлар ва ахборот манбаларини кўрсатиш лозим. Топшириқни бажариш жараёнида талабалар мустақил равишда ўқув адабиётларидан фойдаланиб, ушбу мавзуни конспектлаштирадилар, таянч ибораларнинг моҳиятини англаган ҳолда мавзуга тааллуқли саволларга жавоб тайёрлайдилар. Зарур ҳолларда (ўзлаштириш қийин бўлса, саволлар пайдо бўлса, адабиётлар етишмаса, мавзуни тизимли баён эта олмаса ва ҳ.к) ўқитувчидан маслаҳатлар оладилар. Мустақил ўзлаштирилган мавзу бўйича тайёрланган матн ўқитувчига ҳимоя қилиш орқали топширилади. Download 201.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling