Солиқлар ва мажбурий тўловлар тизими ва жисмоний шахсларни солиққа тортишнинг ҳуқуқий асослари


-жадвал Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тизими


Download 75 Kb.
bet2/3
Sana06.04.2023
Hajmi75 Kb.
#1331147
1   2   3
Bog'liq
ва мажбурий тўловлар тизими ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш

1-жадвал


Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тизими





Умумдавлат солиқлари

Маҳаллий солиқлар

Солиқ солишнинг
соддалаштирилган тартибида тўланадиган солиқлар

1.

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи

Мол-мулк солиғи

Ягона солиқ тўлови

2.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

Ер солиғи

Ягона ер солиғи

3.

Қўшилган қиймат солиғи

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи

Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ

4.

Акциз солиғи

Жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ




5.

Ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар.







6.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ.









Қисқача хулосалар
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, «Жисмоний шахсларни солиққа тортиш» фани Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати органларига мутахассис кадрларни тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уларни жисмоний шахсларни солиққа тортишнинг ўзига хос хусусиятлари билан яқиндан таништириб, жисмоний шахслардан ундириладиган солиқлар ҳақидаги билимларини чуқурлаштириш, фан буйича назарий ва солиқ солиш амалиёти бўйича билим кўникмаларини ҳосил қилишдан иборатдир.
Шунингдек, жисмоний шахслардан ундириладиган умумдавлат ва маҳаллий солиқларни иқтисодий моҳияти, жисмоний шахслардан ундириладиган солиқларнинг турлари, жисмоний шахсларни солиққа тортишнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганишда «Жисмоний шахсларни солиққа тортиш» фани алоҳида ўрин тутади.
«Жисмоний шахсларни солиққа тортиш» фани жисмоний шахслардан олинадиган солиқларнинг ҳаракатини ва жисмоний шахсларга солиқ солиш механизмини чуқур ўрганиш асосида хулоса қилиб олинган солиқ муносабатларини тартибга солиб ўргатади.


Назорат ва муҳокама учун саволлар

  1. «Жисмоний шахсларни солиққа тортиш» фанининг мақсади ва вазифаси нималардан иборат?

  2. «Жисмоний шахсларни солиққа тортиш» фанининг предмети ва моҳиятини тушунтириб беринг?

  3. «Жисмоний шахсларни солиққа тортиш» фанининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги қандай?

  4. Солиқлар ва мажбурий тўловлар тизимининг таркибий тузилиши тушунтириб беринг?

  5. Жисмоний шахсларни солиққа тортишнинг ҳуқуқий асослари нималардан иборат?

Тестлар
1. Фаннинг вазифаси бўлиб :
А. Жисмоний шахсларни солиққа тортиш тартиби бўйича талабалар ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларини назарий ҳамда солиқ солиш амалиёти бўйича амалий томондан ўргатиш ҳамда солиқ амалиётида тадбиқ этиш.
Солиқ солиш амалиёти ривожланган чет эл мамлакатларининг солиқ амалиётидаги илғор тажрибаси ва моделларини ўрганиш асосида ўзимизнинг солиқ тизимимизга мос томонларини қўллашдан иборатдир.
Б. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарини солиққа тортиш тартиби бўйича талабалар ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларини назарий ҳамда солиқ солиш амалиёти бўйича амалий томондан ўргатиш ҳамда солиқ амалиётида тадбиқ этиш.
В. Банкларни солиққа тортиш тартиби бўйича талабалар ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларини назарий ҳамда солиқ солиш амалиёти бўйича амалий томондан ўргатиш ҳамда солиқ амалиётида тадбиқ этиш.
Г. Микрофирмаларни солиққа тортиш тартиби бўйича талабалар ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларини назарий ҳамда солиқ солиш амалиёти бўйича амалий томондан ўргатиш ҳамда солиқ амалиётида тадбиқ этиш.
Д. Кичик корхоналарни солиққа тортиш тартиби бўйича талабалар ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларини назарий ҳамда солиқ солиш амалиёти бўйича амалий томондан ўргатиш ҳамда солиқ амалиётида тадбиқ этиш.
2. Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими қуйидагилардан иборат ?
А. Умумдавлат солиқлари, маҳаллий солиқлар ва солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибида тўланадиган солиқлар
Б. Суғурта тўловлари ва маҳаллий солиқлар
В.Коммунал хизмат тўловлари ва умумдавлат солиқлари
Г.Кредит тўловлари ва маҳаллий солиқлар
Д.Фоиз тўловлари ва умумдавлат солиқлари
3.«Жисмоний шахсларни солиққа тортиш» фани барча иқтисодий фанлар каби :
А. ўзининг предметига, яъни изланиш объектига эга.
Б. ўзининг тартибига, яъни изланиш объектига эга.
В. ўзининг назариясига, яъни изланиш объектига эга.
Г. ўзининг имтиёзига, яъни изланиш объектига эга.
Д. ўзининг элементига, яъни изланиш объектига эга.
4. «Жисмоний шахсларни солиққа тортиш» фанини ўрганишдаги усуллар қандай мавжуд ?
А. Умумий ва алоҳида усуллар
Б. Умумий ва бирламчи усуллар
В. Умумий ва имтиёзли усуллар
Г. Тўлиқ ва алоҳида усуллар
Д. Умумий ва вақтинчалик усуллар
5. «Жисмоний шахсларни солиққа тортиш» фанини ўрганишда қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин:
А. фоиз чиқариш, таққослаш, коэффицент, занжирли боғланиш, корреляция, математик усулларни қўллаш, статистик, график, жисмоний шахслардан ундириладиган солиқларни даврлар бўйича таққослаш, жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ тушумларини жадваллар орқали ифодалаш, ўзгаришларни аниқлаш, уларга назарий жиҳатдан баҳо бериш, жисмоний шахслардан ундириладиган солиқларнинг бошқа иқтисодий категорияларга таъсирини график усулда тасвирлаш
Б. ишлаб чиқариш, таққослаш, коэффицент, занжирли боғланиш, корреляция, математик усулларни қўллаш, статистик, график, жисмоний шахслардан ундириладиган солиқларни даврлар бўйича таққослаш, жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ тушумларини жадваллар орқали ифодалаш, ўзгаришларни аниқлаш, уларга назарий жиҳатдан баҳо бериш, жисмоний шахслардан ундириладиган солиқларнинг бошқа иқтисодий категорияларга таъсирини график усулда тасвирлаш
В. Кредит, таққослаш, коэффицент, занжирли боғланиш, корреляция, математик усулларни қўллаш, статистик, график, жисмоний шахслардан ундириладиган солиқларни даврлар бўйича таққослаш, жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ тушумларини жадваллар орқали ифодалаш, ўзгаришларни аниқлаш, уларга назарий жиҳатдан баҳо бериш, жисмоний шахслардан ундириладиган солиқларнинг бошқа иқтисодий категорияларга таъсирини график усулда тасвирлаш
Г. Суғурталаш, таққослаш, коэффицент, занжирли боғланиш, корреляция, математик усулларни қўллаш, статистик, график, жисмоний шахслардан ундириладиган солиқларни даврлар бўйича таққослаш, жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ тушумларини жадваллар орқали ифодалаш, ўзгаришларни аниқлаш, уларга назарий жиҳатдан баҳо бериш, жисмоний шахслардан ундириладиган солиқларнинг бошқа иқтисодий категорияларга таъсирини график усулда тасвирлаш
Д. Ялпи тушум, таққослаш, коэффицент, занжирли боғланиш, корреляция, математик усулларни қўллаш, статистик, график, жисмоний шахслардан ундириладиган солиқларни даврлар бўйича таққослаш, жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ тушумларини жадваллар орқали ифодалаш, ўзгаришларни аниқлаш, уларга назарий жиҳатдан баҳо бериш, жисмоний шахслардан ундириладиган солиқларнинг бошқа иқтисодий категорияларга таъсирини график усулда тасвирлаш



Download 75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling