Спорт машғулотининг назарий асослари


Download 1.76 Mb.
bet50/89
Sana21.04.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1370386
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   89
Bog'liq
спорт маш наз ва мет. САЛОМОВ Р 2005

АЭРОБ ЭНЕРГИЯ МАНБАИ




Гликоген фақат сут кислотасигина парчаланмайди, балки О2 иштироки билан сувга (Н2О) ҳам парчаланади ва ис гази (СО2) бунда АТФ ресинтези учун энергия ажратади.
Гликоген О2--------------Н2О+СО2+АТФ
Кислород иштироки билан углевод ёнишининг бу йўли энергия олишнинг анаэроб йўли деб юритилади.
Бунда бир моль гликоген 39 моль АТФ ни етказиб беради. АТФ ни тиклашнинг бу йўли кислород иштирокисиз гликоген парчаланишига қараганда деярли 13 марта самаралироқдир.
5 дақиқа атрофида давом этадиган жадал юкда 50% энергия анаэроб, 50 энергия аэроб йўли билан ҳосил қилинади.
Агар жадал юк давомийлиги 5 дақиқадан кам бўлса, унда анаэроб жараёнларининг устунлиги сезилади, агар 5 дақиқадан ортиқ бўлса, анаэроб жараёнларининг улуши анаэробга қараганда ортади.
10 дақиқадан ортиқ давом этадиган кучли юкида аэроб модда алмашинуви рўй беради, унинг ёрдамида талаб қилинадиган энергиянинг 70-95 % олинади. Бу ишнинг жадаллиги энг юқорисидан 25 % ни ташкил этади.
Анаэроб жараёнининг камлиги туфайли мушакда лактат йиғилиши ниҳоятда арзимас бўлади.
Юкнинг давомийлиги ортиши билан энергиянинг аэроб ўзгариши манбаи сифатида ёғлар биринчи навбатда чиқади.
Аммо бари бир барча мусобақа машқларни бажаришдаги жадал-лиги ўсиши муносабати билан ишчи қувватни ташкил бўлишида гликоген улуши хаттоки марафон югуриш турида ҳам 80% атрофида бўлади, ёғлар эса 20% атрофида.
Шунинг учун 90 дақиқадан ортиқ давом этадиган кучли юкларда ишни давом эттириш учун кишида мавжуд бўлган гликоген заҳираси етишмайди.

ФОСФАГЕН ЭНЕРГИЯ ТИЗИМИ




Бу тизимга КрФ қуввати ҳисобига АТФни дарҳол тикланиши хос хусусият ҳисобланади. Фосфат гурухини КрФдан ажратилганда катта миқдордаги қувват бўшайди 1 моль КрФ парчаланганда 10,5 ккал энергия эркинлашади. Бу жараён кимёвий реакциянинг мураккаблигига ҳам, О2 келишига ҳам боғлиқ эмас, шунинг учун АТФ тез тикланишининг энергия манбаи ҳисобланади, бошқа тизимларга нисбатан катта кучга эга.
АТФ тикланиш тезлиги лактат тизимига қараганда 3 баробар ва кислотага қараганда 4-10 марта тезроқ бўлади. Аммо фосфоген тизимининг сиғими катта эмас, негаки АТФ ва КрФ заҳиралар жуда чегараланган.
23-жадвал

Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling