Спорт машғулотининг назарий асослари


Ўз-ўзини текшириш учун саволлар


Download 1.76 Mb.
bet48/89
Sana21.04.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1370386
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   89
Bog'liq
спорт маш наз ва мет. САЛОМОВ Р 2005

Ўз-ўзини текшириш учун саволлар
1. Машқ жараёнидаги дам олишнинг асосий вазифалари.
2. Мусобақа ва машқ юкламалари таъсири остида спорт натижаларини пасайишига нима сабаб бўлади?
3. Нима учун чарчаш вазифавий захираларини жалб этади?
4. Қандай қилиб чарчаш машқ қилиш таъсирининг мақбул ҳажми чегарасини аниқлашга ёрдам беради
5. Чарчаш даражасини белгиловчи асосий сабаблар.
6. Машқлар орасидаги дам олишнинг асосий турлари.
7. Машқ машғулотлари орасидаги дам олишнинг асосий турлари.
8. Тикланиш жараёни давомийлигини белгиловчи асосий сабаблар (омиллар)
9. Қуйидагилар тикланиш вақтига қандай таъсир кўрсатади.
а) юклама катталиги;
б) машқ (машқ топшириғи) йўналиши;
в) спортчининг ихтисослиги (махорат даражаси);
г) спортчи танасининг тикланишига бўлган шахсий қобилияти?
5.5. МУШАК ФАОЛИЯТИНИНГ ЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТИ.

Мушаклар ишлаши учун энергия билан таъминланган бўлиши керак катта қувват заҳирасига эга бўлган фосфат бирикмалари (адинозинтрифосфат, креатинфосфат), шунингдек углеводлар (глюкоза, гликоген) ва мойлар энг муҳим энергия манбалари ҳисобланади.


Оқсиллар энергия манбаи сифатида иккиламчи ўрнида туради, аммо мушакнинг ҳажми, бўйини ўсишида улар бирламчи аҳамиятга эга. Фақат айрим ҳоллардагина (очлик, узоқ ва ортиқча уринишда) оқсиллар аминокислота сифатида моддаларнинг энергия алмашинувида қатнашиши мумкин.
Мушакда бой энергияга эга бўлган фосфат бирикмалари, глико-ген ва мойлар тўпланади. Гликоген билан мойлар шунингдек жигар ва тер ости ёғ тўқималарида ҳам йиғилади.
Одамдаги 1 кг мушак оғирлигига
3,5 дан 7,5 гача ммол АТФ ва
16 дан 28 гача ммол Крф тўғри келади.
Бу танани адинозинтрифосфатда (АТФ) 5 кдж (1,2 ккал) атро-фида, креатинфосфатда (Крф) 15 кдж (3,6 ккал) атрофимдаги хусусий қувват заҳираси билан таъминлайди.
Гликогенда
- машқ қилмаган одам - 7,500 кдж (1,800 ккал)
- машқ қилган одам - 13000 кдж (3100 ккал)
Бу миқдордан жигар гликогенга 2600 кдж (620 ккал) атрофида тўғри келади.
Мушак гликогени самарали, тез энергия ҳосил қилишга кири-шади, шунинг учун уни дастлаб қон айланиш тармоқлари орқали ишлаётган мушакларга юбориш, сўнгра қобил орқали мушак тўқима-сига (мушак толасига) ўтказиш шарт эмас.
Шунингдек, яна шуни ҳисобга олиш керакки, мушак толаси унга қон томирлари орқали юборилаётган глюкозани осон қабул қилади ва уни гликоген шаклида тўплайди. Аммо жуда кам миқдордаги глико-генни бошқа куч билан ишлаётган мушакларга истеъмол учун қайта-ради. Бундан ташқари жигар гликогени фақат қисман мушак фаолияти учун фойдаланиши мумкин, негаки у бош миянинг ҳаёти учун зарур бўлган фаолиятини таъминлаб туради.
Ёғлар узоқ давом этадиган унча жадал бўлмаган спорт ишларини бажаришда туганмас қувват манбаи (125.000 дан 400.000 кдж 30.000- 1000.000 ккал) бўлиб хизмат қилади. Ёғ захирасининг катта қисми тери ости ёғ тўқимасида тўпланган бўлади.



Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling