Административ-хўжалик функцияси.
Жисмоний тарбия ўқитувчисини обрўси. - Обрўли - деб шундайларни айтишадики, унинг фикри билан ҳисоблашган, унга тақлид қилишга интилган ва у ёки бу саволларни хал этишга ишонч билдира олган одамни обрўли деб айтилади. Обрў ўқитувчининг фаолияти жараёнида пайдо бўлади. Шунинг учун ҳам у ўқитувчи маҳоратида бирламчи эмас, балки иккиламчи компонет бўлиб ҳисобланади. Жисмоний тарбия ўқитувчисининг обрўси қуйидагилардан ташкил топган.
- Жисмоний тарбия соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлиши, ёш обрўси - ўқувчиларнинг охирги кунларда хайирлашганда уларнинг кўз ёши бу, яъни ўқитувчиларнинг тажрибали одам сифатида обрўга эга эканлигини билдиради. Мансаб обрўси яъни ўқитувчи педагог сифатида мавжудлиги ва ундан келиб чиқадиган тартиб, қоида ва бурч одам сифатида маънавий обрў, бунинг йўқлиги жисмоний тарбия ўқитувчисининг обрўсини бошқа ҳамма компонентларни йўққа чиқазиши мумкин.
Ўз - ўзини ишонтириш машғулоти (аутогенная тренировка) - Спортчи психологик жихатдан тайёрланишда ортиқча асаб қўзғалиш жараёнларини енгишга ўрганиш лозим. Чунки ортиқча асаб қўзгалиш машқланган ҳолатига (спорт формасига) ёмон таъсир этади, спорчининг яхши натижа кўрсатишига ҳалақат беради.
- Кейинги вақтда ортиқча асаб қўзгалишини камайтириш учун спортчилар ўз-ўзини ишонтириш машғулотидан фойдаланаяптилар. Жумладан Токиодаги Олимпиадада Польша штангистлари ўз-ўзини ишонтириш машғулотидан жуда кенг фойдаланадилар ва шу яхши натижаларга олиб келди.
- Ауто-Ўзим-Генно-яратаман, эришаман-грекча сўз бўлиб, бу метод, яъни ўз-ўзини ишонтириш методи иккинчи сигнал тизимига таянади, маълум сўзлар билан спортчи ўзидаги ортиқча асаб қўзғалишларини камайтиради. Айтиладиган сўзлар мушакларни бўшаштиради, нафас олишни чуқурлаштиради ва бошқа физиологик жараёнларни нормаллаштиради.
Спортчи махсус тренировка қилиш натижасида ўзини ишонтира олади. Бунинг учун аввало методикасини билиб олиб ва 3-4 марта машқ қилиш лозим. Шундагина маълум натижага эришиш мумкин. Машғулотни ўтириб ва ётиб бажариш мумкин. Албатта ётиб бажариш устун, чунки бунда мушакларнинг бўшашиши осон, ўтириб бажариш қулайроқ, нега деганда кўпингча ётишга имконият бўлмайди. Ҳозирча спортчилар қўллаётган машғулот аслида шифокор Шульцнинг тизимидан олинган. - Спортчи махсус тренировка қилиш натижасида ўзини ишонтира олади. Бунинг учун аввало методикасини билиб олиб ва 3-4 марта машқ қилиш лозим. Шундагина маълум натижага эришиш мумкин. Машғулотни ўтириб ва ётиб бажариш мумкин. Албатта ётиб бажариш устун, чунки бунда мушакларнинг бўшашиши осон, ўтириб бажариш қулайроқ, нега деганда кўпингча ётишга имконият бўлмайди. Ҳозирча спортчилар қўллаётган машғулот аслида шифокор Шульцнинг тизимидан олинган.
- У асосан касаллар учун ишлатган (Роткевич. Польша психологи). Унинг тизимини бироз ўзгартириб спортчиларга тадбиқ этганлар. Яна чуқурроқ кўрса, бу машғулот аслида тоғларда қўлланилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |