Спорт психологияси фанидан доцент султонов бахтиёр абдумуродовичнинг тайёрлаган


Машғулотлар жараёни учун мураббийга тавсиялар


Download 109.26 Kb.
bet7/10
Sana18.06.2023
Hajmi109.26 Kb.
#1592099
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
4-маъруза

Машғулотлар жараёни учун мураббийга тавсиялар

  • 1. Машғулотлар чоғидаги қийинчиликлар энг олий даражага етган пайтларда спортчиларда юз берадиган психик ўта зўриқишнинг айрим даражалари тўғри ташкил этилган машғулотлар жараёнининг табиий оқибатидир. Спортчилардаги психик ўта зўриқишнинг мутлақо сезилмаслиги, уларнинг бундан ҳам каттароқ жисмоний қийинчиликларни кўтара олишини ва янада қатъийроқ спорт режимига дош бериши мумкинлигини кўрсатади.

2. Агар унчалик оғир жисмоний зўриқишлардан ҳоли одатий машғулотлар жараёнида, спортчида психик ўта зўриқишнинг дастлабки белгилари кузатиладиган бўлса, бунинг сабабини қўшимча омиллардан қидириш лозим. Яъни: а) спортчи учун жамоада яратилган нохуш психологик иқлим (масалан, жамоа аъзоларидан бири билан ўзаро низо, ёки спортчининг ўз уйидан, оиласидан узоқ муддат ажралиб, спорт йиғинларида иштирок этиши):

  • 2. Агар унчалик оғир жисмоний зўриқишлардан ҳоли одатий машғулотлар жараёнида, спортчида психик ўта зўриқишнинг дастлабки белгилари кузатиладиган бўлса, бунинг сабабини қўшимча омиллардан қидириш лозим. Яъни: а) спортчи учун жамоада яратилган нохуш психологик иқлим (масалан, жамоа аъзоларидан бири билан ўзаро низо, ёки спортчининг ўз уйидан, оиласидан узоқ муддат ажралиб, спорт йиғинларида иштирок этиши):
  • б) мотивациясининг пасайиб кетиши (масалан, спортчи иштирок этишни ниҳоятда хоҳлаган мусобақаларнинг бекор қилиниши):
  • в) спортчининг шахсий ҳаётида низоли, можароли вазиятларнинг юзага келиши (масалан, машғулотлар билан мактабдаги, институтдаги ёки аспирантурадаги имтиҳонлар учун бироз вақт ажратишнинг қийин кечиши, унинг уйланиши, ёки турмушга чиқиши ҳам баъзи ҳолларда бундай низоли ҳолатларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин):
  • г) спортчининг қадриятлари тизимида янги, спортга нисбатан ҳам муҳимроқ бирор мавзунинг пайдо бўлиши, ёки муайян вазиятда унинг учун спортнинг қадри нисбатан пасайиши (масалан, спортчи квартирага эга бўлди, машина сотиб олди ва айни пайтда ана шу ташвишлар билан банд) ва ҳоказо.

Download 109.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling