Спорт психологияси фанидан доцент султонов бахтиёр абдумуродовичнинг тайёрлаган


Аутоген тренировкаси қуйидаги мақсадда қўлланилади


Download 109.26 Kb.
bet5/10
Sana18.06.2023
Hajmi109.26 Kb.
#1592099
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
4-маъруза

Аутоген тренировкаси қуйидаги мақсадда қўлланилади.

  • 1) Машқ ёки мусобақадан кейинги жисмоний толиқиш (утомления) ни йўқотиш ёки пасайтириш ва спорт билан шуғулланиш қобилиятини тиклаш.
  • 2) Мусобақа пайтидаги эмоционал зўр бериш билан боғлиқ бўлган умумий асаб толиқишини йўқотиш ёки пасайтириш.
  • 3) Мусобақани ёки старт олдидан вужудга келадиган кўнгилсиз ҳолатларда ҳаддан ташқари қўзғалган асаб тизимини вазминлик ҳолатига солиш.
  • 4) Уйқусизлик ҳолати билан курашиш. Ўзини ишонтириш методини спортда қўллашда қуйидаги вазифаларни очади.

Машғулот чалқанча ётиб бажарилади, ёки креслода ўтириб бажарилади. Шу икки ҳолатлардан юқорида айтганимиздек энг устуни ётиб машғулот қилишдир, чунки бундай ҳолатда мушакларнинг бўшаштириш осонроқ бўлади. Машғулот фақат кароватда, ёки диванда ўтказилмай балки очиқ, хавода ўтнинг устида ўтказилиши ҳам мумкин.
Фақат бошнинг тагига одеал ёки шунга ўхшаш юмшоқ нарса қўйилади. қўл бир оз букилган бўлади, қўлнинг кафти пастга қараган бўлади. қўл оёққа тегмайди, оёқ тўри узатилган бўлиб, оралиғи бир-биридан тахминан 20см. Шундан кейин оёқ мушакларини ҳам бўшаштирилади, оёқ-қўлнинг мушак-ларини бўшаштиргандан сўнг, кўз юмилади. Ундан кейин врач, ёки психолог сўз орқали машғулот билан шуғулланувчиларни тинч ҳолатга олиб келади.
Польша психологи Роткевич қўллайдиган ўз-ўзини ишонтириш машғулотини техникаси ва асосий принциплари.

Шуғулланувчилар билан қуйидаги машғулотлар олиб борилади.

  • Мушакларни бўшаштириш машқи.
  • Иссиқни хис килиш.
  • Юрак фаолиятини тартибга солиш.
  • Нафас олишни тартибга солиш.
  • Қорин бўшлиғида (диаффрагма) иссиқни хис қилиш.
  • Пешанани музлатиш

Мушакларни бўшаштириш машқи.

  • Машқни бошлашдан олдин тренер ёки психолог спортчини тинчлантириш керак. Бунинг учун тренер ёки психолог қуйидаги формулаларни айтади. "Мен тинчланяпман". "Мен жуда тинчландим". "Менинг атрофимда хеч ким йўқ". "Мен жуда яхши тинчландим". Бир неча марта қайтарилгандан кейин қўл мушакларини бўшаштиришга ўтилади. Менинг ўнг қўлим оғирлашяпти. Менинг чап қўлим оғир. Мана шу формулаларни қайтариш натижасида ўнг қўл оғирлашади (яъни қон томирлар кенгаяди). Шунинг учун қўл оғирга ўхшайди. Худди шундай қилиб чап қўлни бўшаштирилади, сўнг ўнг оёқ, чап оёқ, қориннинг мушаклари, кўкрак мушаклари, бўйинни мушаклари ва юзнинг мушаклари бўшаштирилади. Кейинчалик иррадиация бўлиш туфайли мушакларни бўшаштириш осонроқ бўлади. Яъни тормзланиш жараёни марказда тез тарқалади. Мушакларни бўшаштириш машқи жараёни 10-14 кун қилинади.

Download 109.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling