Статика масалаларини ечиш


Download 36.47 Kb.
bet1/3
Sana15.06.2023
Hajmi36.47 Kb.
#1485762
  1   2   3
Bog'liq
Статика масалаларини ечиш


Статика масалаларини ечиш
Статика қисмида асосан қуйидаги икки турдаги масалалар ечилади: 1) жисмга тахсир этаётган кучларнинг барчаси олдиндан (қисман ёки тўлиқ) махлум бўлиб, кучларнинг қайси холларида ёки улар ўзаро қандай муносабатда бўлган холатларида жисм мувозанатда бўлиши аниқланади (4, 5 масалалар); 2) жисмнинг мувозанат холати олдиндан махлум бўлган холда, шу жисмга тахсир этаётган кучларнинг хаммаси ёки уларнинг махлум бир қисмини аниқланади (6,7 ва 8 масалалар). Статиканинг барча масалаларида богланишлар реакция кучлари олдиндан ноаниқ бўлади.
Статика масалаларини ечишдан олдин, изланаётган номахлумни аниқлашда қайси жисмнинг (ёки жисмларнинг) мувозанат шартларини текширилишини аниқлаб олиш лозим. Статика масалаларини ечиш қуйидаги бочқичлар (амаллар)дан иборат бўлади.
1. Мувозанат шарти текширилаётган жисмни (ёки жисмларни) аниқлаш. Масалаларни ечишдан олдин берилган ёки изланаётган номахлум кучлар қайси жисмга қўйилаётганлиги аниқланади. (Масалан, агар таянчга тушаётган босим кучини аниқлаш зарур бўлса, шу таянчга тахсир қилаётган жисмнинг мувозанат шартларини аниқлаш лозим бўлади).
Агар берилган кучлар жисмнинг бир қисмига тахсир этиб, изланаётган номахлум кучлар жисмнинг бошқа қисмида бўлса, ёки берилган кучлар ва изланаётган номахлум кучлар бир неча қисмлардан ташкил топган жисмга тахсир этаётган бўлса, жисмни бир неча қисмларга ажратиш ёки уларнинг мувозанат шартларини бирин-кетин текшириш лозим бўлади.
2. Тахсир этувчи кучларни шаклда тасвирлаш. Қайси жисмнинг мувозанат шартини текшириш кераклигини аниқлаб олганимиздан кейин (фақат шундан кейин), шу жисмга қўйилган барча ташқи кучларни ва богланишларнинг номахлум реакция кучларини вектор шаклида тегишли нуқталарга қўйилган холда тасвирлаш керак. Богланиш реакцияларини тасвирлашда п. 3 да айтилган қоидаларга риоя қилиш лозим.
3. Мувозанат шартлари тенгламаларини тузиш. Мувозанатлик шартлари текширилаётган жисмнинг, унга қўйилган кучлар ва номахлум реакция кучларидан иборат система учун мувозанат тенгламалари тузилади. Мувозанат тенгламалар системаси, жисмларнинг мувозанат холатларига боглиқ равишда турлича тузилади, шу сабабли уларни қандай тузиш лозимлиги хақида, дарсликнинг тегишли жойларида кўрсатиб ўтилади.

Download 36.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling