Стилистика тилшуносликнинг ажралмас қисми бўлиб, у бадиий нутқнинг ифодаланиш услублари, уларнинг таъсирчанлиги ва умуман инсон нутқини ўрганадиган фандир


АСОСИЙ-МАНТИҚИЙ ВА ЭМОЦИОНАЛ (КЎЧМА)


Download 333.35 Kb.
bet29/88
Sana07.04.2023
Hajmi333.35 Kb.
#1340269
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   88
Bog'liq
стилистика

АСОСИЙ-МАНТИҚИЙ ВА ЭМОЦИОНАЛ (КЎЧМА)
МАЪНОЛАРНИНГ МУНОСАБАТИГА АСОСЛАНГАН
СТИЛИСТИК УСУЛЛАР
Ундов сўзларнинг ишлатилиши. Сўзнинг эмоционал бўёғи билан боғлиқ бўлган кўпгина муаммоларҳали тўла ишлаб чиқилмаган. Жумладан, ундов сўзларнинг бадиий асарда тутган ўрни, уларнинг тасвирий восита сифатида кенг қўлланиши алоҳида ишланиши лозим.
Дарҳақиқат, бир неча синтактик қурилмаларни диққат билан таҳлил қилганда, шунга амин бўласизки, ундов сўзлар гапларнинг бўлинмас бўлаги бўлиб, эмоционал оҳангга мувофиқ, барча фикр-мулоҳазаларга махсус тус бериб келади.
Ундов сўзлар қуйидаги маъноларни ифодалайди: қувонч, завқ, маъқуллаш, ачиниш, қайғу, ғам-ғусса, таъна, гина, эътироз ва бошқалар. Ундов сўзларнинг лисоний табиатини ва уларнинг стилистик вазифасини кўриб чиқамиз. Ундов сўзларни икки гуруҳга ажратсак булади: а) бирламчи; б) ясама.
Бирламчи ундов сўзларга қуйидагилар киради: Вой! Эҳ! Оҳ! Бе! Ие! Ий! Воей! Э-ҳа! Ҳа! Вой-бўй! Ҳая! И-и! Уф! Эй! Ҳаҳ! Оббо!
Ясама ундов сўзларга ўзининг асосий-мантиқий маъносини йўқотган сўзлар ва сўз бирикмалари киради: Ёпирай!, Ё алҳазар!,Тавба!, Алвидо!, Ёпирим!, Парвардигор!, Альамон!, Баракалла!, Ҳе, майли-да, ука, буям энди қирқ йилда бир эшак ўйин дегандай гап-да. Вой, хушомадгўй-эй!" Вой, отаси тушкур-эй, деди кула-кула Муса, — мен сизни сўфи, бундай ишларга эътибор қилмайди деб юрсам, сизда гап кўп экан. Вой, отаси тушкур-эй!
Ясама ундов сўзлар матний ҳолда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Масалан, Қизи тушмагур, мендан рухсат сўрамасдан кетиб қолибди. "Қизи тушмагур"сўз бирикмаси маълум бир оҳангга мувофиқ талаффуз этилса, ундов сўз хусусиятини эгаллайди. Ундов сўзларнинг стилистик вазифаси уларнинг лисоний табиатидан келиб чиқади. Бундай сўзларнинг кучли эмоционал маъноси бутун бир баён этилаётгангапгаўтади. Ундов сўзлар эмоционал кучнинг хабарчисидир: Ё алҳазар, сўппайиб турган бинода уёқдан кириб, бу ёқдан чиқиб турган елвизакдан бўлак бирор шарпани сезиш қийин. (Рўзномадан.)
Exercises

Download 333.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling