Стилистика тилшуносликнинг ажралмас қисми бўлиб, у бадиий нутқнинг ифодаланиш услублари, уларнинг таъсирчанлиги ва умуман инсон нутқини ўрганадиган фандир


АСОСИЙ-МАНТИҚИЙ ВА НОМЛАНГАН (ATAMA)


Download 333.35 Kb.
bet35/88
Sana07.04.2023
Hajmi333.35 Kb.
#1340269
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   88
Bog'liq
стилистика

АСОСИЙ-МАНТИҚИЙ ВА НОМЛАНГАН (ATAMA)
МАЪНОЛАРИНИНГ МУНОСАБАТИГА АСОСЛАНГАН
СТИЛИСТИК ВОСИТАЛАР
Антономасия бу атоқли отларнинг турдош отлар маъносида қўлланилганлигига ва аксинча, турдош отларнинг атоқли отлар маъносида қўлланилганлигига асосланган ҳодисадир. Масалан: Тўлқин, Эркин, Ойдин отларини олайлик. Булартурдош отлардан тузилган атоқли отлар. Бyсўзларнинг луғавий маънолариникўриб чиқайлик. Тўлқин, биринчи, асосий луғавий маъноси: қаттиқ чайқалиб турган сув бетидаги пўртана, долға. Кўчма маъноси эса ҳис-туйғу, ички кечинма, жўшқинҳаракат ва жамиятдаги, ҳаётдаги кучли ҳаракат; Эркин сўзи, биринчи асосий, луғавий маъноси: ҳар қандай тўсиқ, ғов, монеликдан ҳоли бўлган; бемалол (эркин ҳаёт; кийик). Иккинчи маъноси: сиёсий, иқтисодий, хуқуқий мустақилликка эга бўлган, озод, ҳур. Ойдин сўзининг биринчилуғавий маъноси: ой чиқиб, ҳамма ёқ ой нури билан ёриган, ёруғ, ойдинли(ойдин кеча). Кўчма маъноси: аниқ кўриниб, билиниб турган, равшан. Шуни айтиш керакки, антономасияда бир вақтнинг ўзида икки турдаги лексик маъно ифодаланади: асосий номланган (атама) ва кўчма матний маънолар: Ака-ука балиқчилар Толмас ва ҚўрқмасҚайтмасовлар (радиодан).
Антономасия метонимиянинг бир тури бўлиб ҳисобланади, чунки шахснинг биpop белгисини ёки хусусиятини акс эттиради:
Тонналаб пахта териб
Турсуной булай дейман
Ёки бирон бир тарихий воқеани эслатади: Сабра ва Шатила, Хиросима, Хатин, Чернобл ҳозирги адабий тилда "вайроналик" маъносига эга ва тилдаги антономасияга мисолдир. Бу сўзлар номланган (атама) маъноси ўрнига асосий-мантиқий маънога эга бўлган. Яна мисоллар: Ёш ойбеклар, замонамиз фарҳодлари, дон кихотлар. Шуниси муҳимки, энди бу сўзларнинг баъзиларикичик ҳарф билан ёзилади. Умумий тушунчани ифодаловчи аввалдан мавжуд бўлган ва қўлланилиб келинган тилнинг бу хусусияти антономасияга хосдир. Лақабқандай кучли эмоционал вазифаниўзида мужассамлаштириши ҳаммага маълум. Баъзан эса у кишиларнинг шахсий номлари билан рақобатлашади. Бу турдаги антономасия (асосий-мантиқий маъноларнинг номланган (атама) маъно сифатида қўлланилиши) лақабга ўхшаб кетади ва шунинг учун бадиий нутқ услубида катта таъсир кучига эга: Қовоқ Девона, Атала Махсум (бўшашган, лалайган, ланж одам ҳақида).
Антономасия эпитетга яқин туради, лекин бу яқинлик шаклда эмас, вазифасида сезилади, чунки антономасиянинг вазифаси кишига таъриф, бахо бериш, унинг хулқидаги асосий хусусиятларни тавсифлашдир: ЭйҚийшиқ, Мулла Мирзо Саримсоқва б.қ.
Антономасия метонимия билан бирга қўлланилади ва ме­тонимиянинг бир тури бўлиб ҳисобланади: Wall Street (АҚШнинг асосий молия маркази), Downing Street (Лондонда инглиз бош вазирнинг қароргохи жойлашган кўча).
Қуйидаги антономасиялар ҳам шу туркумга киради: White House, Pentagon, Fleet Street.
Антономасия метафора билан ҳам бирга келади. Метофорик антономиясига мисоллар: Шерлок Холмснингўзгинаси — синчков киши ҳақида; Лайли ва Мажнун, Фарҳод ва Ширин — севишганлар ҳақида; Жиблажибон — майда қадам ташлаб, ноз-қарашма қилиб юрадиган нозик, хипча аёл: Астрободга кетди — сургунга жўнатилди кабилар.

Download 333.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling