Стилистика тилшуносликнинг ажралмас қисми бўлиб, у бадиий нутқнинг ифодаланиш услублари, уларнинг таъсирчанлиги ва умуман инсон нутқини ўрганадиган фандир
НАРСА ВА ҲОДИСАЛАРНИНГ АЙРИМ ХУСУСИЯТЛАРИНИ ТАЪРИФЛАШГА АСОСЛАНГАН УСЛУБИЙ ВОСИТАЛАР
Download 333.35 Kb.
|
стилистика
НАРСА ВА ҲОДИСАЛАРНИНГ АЙРИМ ХУСУСИЯТЛАРИНИ ТАЪРИФЛАШГА АСОСЛАНГАН УСЛУБИЙ ВОСИТАЛАР
Ўхшатиш.Ушбу стилистик усулнинг моҳияти унинг номидан келиб чиқади. Ҳодиса ёки воқеликнинг ҳар хил бўлагига тегишли икки тушунча бир-бири билан бирон бир хусусиятига кўра таққосланади. Бундай ўхшатишлар -дай (гулдай), -дек (тоғда;), -ларча (болаларча) каби ўхшатиш маъносини ифодаловчи махсус воситалар орқали юзага келади. Баъзан бу воситаларни ўхшатиш шакллари деб ҳам аташади. Бундан ташқари лексик воситалар ҳам қўлланилади. Булар ўрнида (каби, ўхшаш, мисоли, худди, сингари) кўмакчилар, боғловчилар (гўё, гўёки), равиш (айнан) кўпроқ қўлланади. Бахтли онлар умр тўйидаюлдузлар каби чақнайди, улар юракка тотли ҳасрат ва юпатиш бағишлаб имлайди. (Ойбек) Ўхшатишнинг асосий белгиси — икки нарсанинг бошқа хусусиятлари мос келмаса ҳам, улардаги бирон-бир белгиларнинг бир-бирига ўхшаши ёки мос келишининг шартлигилир. Масалан: Мен сени олганимда, офтобда қуриган туршакдек буришган, қоп-қора эдинг. Энди тўлишиб, тухумдек силлиқ тортиб кетдинг..., — деди Жамолиддин Нурига (С.Ю). Бу мисолда "туршак" сузи қуритилган ўрик" деган маънони антлатади; "қуритилган" сўзи эса "сўлиган", "ковжираган" деган маънони билдиради. Демак, бу ўхшатишда хотин билан туршак ўртасидаги ташқи кўринишнинг ўхшашлиги асос қилиб олинган. Ўхшатишнинг белгиси сифатида нарсанинг бир хусусияти ёки шунингдек ҳаракат ҳам бўлиши мумкин. Қуйидаги гаплардаги туздек, каптарлардек, замонлар карвонларидек, ойдек сўзлари ҳам ўхшатиш учун мисолдир: У қуёш нурида чўғдек ловиллаб турарди. (С.А). Юраккинам туздек ачишиб кетди (Я.С.). Бошимдан каптарлардек учди минг-минглаб хаёл (О.М,). Замонлар карвонидек оқиб ётипти Аму (О.М.). Ойдек ярқиратиб урардим кетмон (О.Ҳ). Бир гурухга тааллуқли бўлган икки нарсани қиёслаётгандаги ўхшатишни фарқлаб олмоқ керак. Бундай холда улар ўртасидаги ўхшашлик (comparison) даражаси ёки фарқ шаклланади. Масалан, Эшик очилиб, шоп мўйлов, гўштдор юзидаи заҳар томчилаган Мочалов билан бирга, унинг каби погонли, яроғ-аслаҳали икки тўра зинада қаққайди (Ойбек). "...the world seems so lonesome, and we get frightened, like children in a silent house". (J.K.J.) Охиргигапдаёшикаттаодамларёшболаларбиланқиёсланади. Аммо бирор нарсани таърифлаганда, унинг хусусиятини намоён қилганда ва ушбу хусусиятни бутунлай бошқа, унга яқин бўлмаган нарса ёки ҳодиса биланқиёслаганда ушбу икки яқин бўлмаган нарса орасида қандайдир умумий ўхшашлик рўёбга чиқиши мумкии. Бу уларни қиёслашга имкон беради: Шамол одамнинг юзинипичопичоқдай кесар эди. Берилган мисолда икки тушунча қиёсланмоқда "шамол" ва "пичоқ". Булар бир хил гуруҳга мансуб бўлмаган, бир-бирига умуман яқин бўлмаган тушунчалардир. Лекин бу туштушунчаларни умумий ўхшашлик— ўткирлик, кескинлик бирлаштирмоқда. Албатта, бундай ўхшатишларда истиора мивжуд (кесар эди). Ўхшатиш ўз ўрнида яхши қўлланилганлиги туфайли шамолнинг кучи ёрқин ифода этилган. Ўхшатиш стилистик усул сифатида бир-биридан жуда узоқтурувчи, бир-бирига бегона нарсаларни яқинлаштиради. Бу эса нарсаларда биринчи қарашда сезиларли бўлмаган сифат ва хусусиятларни очишга ёрдам беради, қиёсланаётган нарсани янгича қарашга олиб келади. Масалан: Кун мисдай қизиб кетган, фақат адир ва сойлардан келган шабада куннинг тафтини кесиб одамларга ором бериб турмоқда. (Ҳ.Н.) Бу мисолда ёзнинг иссиқ куни қизиб ётган қизғиш рангли металлга ўхшатилган. Ўхшатишнинг ёйиқўхшатиш деган кўринишиҳам мавжуд. Бундай кўринишда бирор нарса, ҳолат ёки ҳаракатни тасвирлаш мақсадида бир неча ўхшатишлар қўлланилади. Масалан: ... бошиошланган теридай силлиқ, қошлари куя туш ган пустакдек сийрак цех бошлиғи (И.З.). Ўхшатиш устида сўз борар экан, шуни таъкидлаш лозимки, ўхшатиш, истиора ва шу каби стилистик усуллар қатори икки катта гуруҳга бўлинади. Тилдаги ўхшатиш, (яьни луғатларда қайд этилгаи ўхшатишлар ва нутқдаги ўхшатишлар, яъни ўзгача, ажойиб хусусиятини йўқотмаган ўхшатишлардир. Тилдаги ўхшатишларга кўпинча инсондаги бирон хусусият ёки ҳаракат, маълум бир ҳайвондаги худди шундай белгилар қиёсланишини мисол қилиш мумкин. Булардан кўплари фразеологик бирликка айланиб кетган: қўйдай ювош, ит олган тулкидай, қутурган бўридай, сувга тушган мушукдай ва кўпи эскирган ўхшатишлардир. Шуни қайд этмоқ керакки, бундай ўхшатишлар миллатлараро хусусиятга эга бўлиб, бир қанча тилларда мавжуд. Масалан, ўзбек тилида: муздай совуқ, болдай ширин, тулкидай айёр, қора қарғадай ва б.қ. Инглиз тилида ҳам: as cold as ice, as sweet as honey, as sly as a fox, black as a crow. Ўхшатиш истиора сингари воқеликдаги нарса ва ходисаларни таърифлашда кучли восита ҳисобланади ва муаллиф дунёқарашини очиб беришга ёрдам беради. Истиора билан ўхшатиш орасида асосий фарқ мавжуд. Истиорада асосан матний ва ҳосила маънолар қўлланилади, ўхшатишда эса сўзлар ўзларининг асосий, тўғри маъноларида қўлланилади. Қуйидаги мисолларни кўриб чиқамиз: 1) Арбоб қўйнинг майиб бўлганини кўриб қайнар қозондектошди (С.А.) 2) Шамол кучайган сари, денгиз чайқалар, қайнар, кўпирар (С.А.). Биринчи гапда “қайнар қозон” бирикмаси ўзининг асосий луғавий маъносида ишлатилган. Лекин иккинчи гапда "денгиз ... қайнар" бирикмасида "қайнар" сўзи кўчма маънода ишлатилган: "тўлқинланмоқ, мавж урмоқ; пишқирмоқ, кўпириб тошмоқ". Ўхшатиш кўрсатилиб ўтилган вазифаларидан ташқари яна қуйидаги вазифаларни ҳам ўташи мумкин. Масалан, баъзи бир тушунча, нарса, сиймо ва кўринишни тасодифан солиштириш натижасида кулгтли таассурот ҳосил қилади.Ўхшатиш шу билан бирга образли характеристика бериш вазифасини ҳам бажаради (юқорида келтирилган мисолларга қаранг). Download 333.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling