Перифраз.Бумавжудсўзганисбатансинонимикиборатарзидамуносабатдабўлганнарсаёкиҳодисаниўзномибиланэмас, балкиунинг асосийбелгивахусусиятларигақарабянгичатаърифловчистилистикусулларданбиридир. Перифразалараслнусхаваанъанавийкўринишларга бўлинади. Мазкурматнданташқаридакелсаҳам, бизгатушунарлибўлганперифразалар — анъанавийдир. Масалан, жамияттарихидаянги 6осқич, тарихчархпалаги, мағзини чақмоқ, бахтичопди, хаёлбоғи; чакагиочиқ, ишхуржун, симқоқмоқ.
Перифраз — бу нутқнинг махсус шакли бўлиб, қандайдир бир муносабат тасвирини ибора тарзида, яъни мавжуд бошқа бир усул тарзида ифодалашдир. Перифразада эркин сўз бирикмаси ёки бутун бир гап мавжуд нарса ёки ҳодиса номини олиши мумкин. Масалан, Бироқ қизи тушмагурнинг хусними, ширин сўзларими, ҳар қалай Ғиёсиддиннинг тил-жағини боғлаб, қулоғини кар, кўзини кўр қилиб қўйган эди (С.А.).
Бу перифразалар тегишли сўзларнинг синоними ҳисобланади: "тил-жағини боғлаб" гапира олмайдиган, "қулоғини кар" ҳеч нарсани эшита олмайдиган, "кўзини кўр" ҳеч нарса кўрмайдиган. Баъзилари тилнинг луғат таркибига фразеологик бирлик тарзида киради.Перифразаларнинг маъноси одатда кенг матнларда очилади. Баъзи перифразаларни тушуниб етиш учун адабий фактлар, илоҳий образлар, тарихий воқеа ва халққаҳрамонлариҳақида маълумотга эга бўлмоқ керак.
Анъанавий перифразалар нарса ёки ходисага хос бўлган қандайдир хусусиятга асосланган бўлади. Масалан: Онасинингчизган чизиғидан чиқмайди. Чўпон таёғини ушлаганимга қирқ йил бўлди (рўзномадан); унинг оғзи қулоғида; қош қорайиб, қоронғи тушган.
Қуйидаги мисолда куз кириб келаётганини, дарахтларнинг япроқлари тушиб, қишга тайёргарлик кетаётганлигини ёрқин перифраза ёрдамида кўриш мумкин:
“Ёз бўйи елпинган елпиғичини,
Ерга тўшаб солди қишга кўрпача”
Бу ерда қўлланилган истиоралар (елпиғич, кўрпача) баён этилган фикрда образлилик яратган. Яна бир мисол:
"Оппок мўйловини бураб келар киш"
Ушбу перифраза қишнинг қаттиқ, бўронли кунлари яқинлашаётганини англатмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |