Стилистика тилшуносликнинг ажралмас қисми бўлиб, у бадиий нутқнинг ифодаланиш услублари, уларнинг таъсирчанлиги ва умуман инсон нутқини ўрганадиган фандир


Download 333.35 Kb.
bet45/88
Sana07.04.2023
Hajmi333.35 Kb.
#1340269
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   88
Bog'liq
стилистика

Hyperbole as an SD must be distinguished from exaggeration, as every exaggeration can not be regarded as an SD. For example, the following expressions: Haven’t seen you for ages; I’m dying to see it; immensely obliged are common colloquial phrases used in everyday speech. Usually individual hyperboles constitute an SD: I ought to be shot for not recognizing it. My mother was shocked to the morrow of her bones by the thought.
A hyperbole is employed for direct quantative exaggeration: “Do you think we have anything to say one another?”, - she asked quickly – Miles. I don’t know any of my relations, are they many? – Tons.
Hyperbole may be expressed in a periphrastic descriptive way: What I suffer in that way no tongue can tell. In this example “no tongue can tell” means “it is very difficult to express by means of the language”.In this case hyperbole is based on metonymy (tongue). Hyperbole may be used in combination with other SD, hyperbolic similes: His mind began to move like lightning. She was as graceful as a meridian of longitude; hyperbolic metaphors: Gradually he was becoming acclimatized to the strange town, primitive and isolated entombed by the mountains. Hyperbole may be found in repetition: I’d have been out there days ago – days ago.
Муболаға бўрттириш бадиий усули бўлиб, амалга оширишнинг имкониятлари нуқтаи назаридан у шубҳали, умуман ақлга сиғмайдиган ҳолда намоён бўлади. Сўзловчининг эмоционал ҳаяжонланган ҳолатини ифодалаган муболағани оддий бўрттириш билан алмаштирмаслик керак. Масалан: Сени деб ўлиб турибди; осмонга устун бўлармтдинг; осмондан келмоқ; бир дунё нарса олдик. Бу иборалар стилистик усул эмас, балки оддий бўрттиришдир. Нутқдаги ёзувчиларнинг асарларида муболағалар инсон учун зарур бўлган нарсаларни ифодалайдиган тушунчаларнинг қўлланилишига асослангандир. Масалан: Тойчоққинам, колхоз осонгина тузилмаган, қон тўкканмиз. Бу гапда муболағанинг таъсири анча. Қурилишга эмас, жаннатга кетяпсан, Жўра! Мана, тоғ десанг – тоғ, баландлиги уч мингу олтмиш саккиз метр, дарё десанг – ботқоқ ... бу дейман, йўлбарсми, тўнғизми, бундоқ беллашса – арзийдиган бирор маҳлуқ йўқ экан-да?. Ўзбек тилида ёрқин бўёқли муболағалар мавжуд:
Осмондами, ердами, қайда? Қайда экан менинг насибам,
Кўрарманми учсам ё ойга? Топарманми дунё айлансам,
Денгиздами ёки дарёда? Қайда экан менинг насибам.
Шоир ўз шеърини қарама-қаршиликка асосланган ҳолда кўрган, бу қарама-қаршиликларнинг сўнгги нуқталари муболағалар – осмон, ер, дарё, ой, бутун дунё, одам, коинот каби сўзлардир. Кўзда тутилган поэтик бўрттириш, стилистик усул муболағани кашф этди. Муболаға бошқа стилистик усуллар билан конвергенция ҳолатида бўлади. Бу мисолда риторик сўроқ гап, антитеза, антономасия ва бошқалар ишлатилган. Буларнинг ҳаммаси қофия ва хижо ёрдами билан мустаҳкамланади.
“Ўзбек тили стилистикаси” китобида муболаға масаласига тўхталиб, муаллифлар бундай деб ёзади: “Муболаға асосан кўчма маънога асосланган бўлиб, бу усулдан фойдаланганда у ҳақиқатга қай даражада мос келишига аҳамият бериш керак. Акс ҳолда, муболаға бадиий бўёқ бериш ўрнига ўқувчида ишончсизлик уйғотиши мумкин”. Шу фикрни қуйидаги мисолда таҳлил қиламиз:
Миллион эгатларга сочиб ризқ-рўзин,
Миллиард чаноқларда кўрди бахтини.
Ҳар ғўза мулкига бахш этиб ўзин,
Пахта билан кўрди ўзбек тахтини.
Шу пахта тахтида туриб миллатим,
Дунё китобида ёзмоқда отин.
Биринчи икки сатрда шоир кўплаб гектарларни ва шу гектарларда етиштирилган пахта чаноқларини "миллион", "миллиард" рақамларибилан берган. Аммо буни муболаға деб бўлмаса керак, чунки хар йили Ўзбекистонда миллионлаб гектарларда миллиардлаб пахта чаноқлари етиштирилади. Сўнгги мисрадаги "дунё китоби" эса автор томонидан маълум мақсадда бўрттириб берилган сўз бирикмаси — муболағадир. Муболаға тасвирланаётган ҳодисага муносабатни ранглироқ, ёрқинроқ ва бўрттириб, эмоционал тарзда ифодалашнинг шаклидир. Масалан, Мендек дангалчига ҳам шунақа туҳмат қиласизларми, ошналар? Менман деган ҳўкизнинг шоҳини синдиришга ҳам кучим етади-я(М.Т.).

Download 333.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling